Huquqiy axborot
307K subscribers
6.18K photos
337 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
​​#Биласизми:
Бундан роппа роса икки йил олдин, 2016 йил 23 июн куни Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича референдум ўтказилган эди.

Референдумда қатнашганларнинг 51,89 фоизи ЕИдан чиқиб кетишини қўллаб овоз берган, 48,11 фоизи эса ЕИ таркибида қолиш истагини билдирган.

Мазкур жараён тарихга Brexit (Britain exit) номи билан кирган.

Буюк Британия Европа Иттифоқига (ўша пайтда Европа иқтисодий жамияти) 1973 йилда аъзо бўлган эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
24 июнь (1993 йил)
Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Сўраган_эдингиз
Ассалому алайкум менда бир савол бор эди, ҳозир спорт қизиқувчилари ўртасида оммалашган спорт-бет онлайн тизимини очишда чекловлар борми?
Ҳукуматнинг 2007 йил 16 августдаги қарорига асосан:
👉 Ўзбекистон ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари);
👉 қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш;
👉 Ўзбекистон ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш тақиқланган.
❗️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш ёки хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш воситалар ва ўйинга тикилган пулларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️ Жиноят кодексига асосан ушбу ҳаракатларни, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Коммунал тўловлар бўйича кимларга имтиёзлар берилади?

Президентнинг 2003 йил 27 мартдаги Фармонига асосан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари қуйидагиларга берилади:
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
👉 ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;
👉 фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;
👉 Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;
👉 кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;
👉 Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;
👉 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Тўлиқ маълумот:⬇️
http://www.lex.uz/docs/1723755

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Такрорий гувоҳномалар олиш:ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Кредит олмоқчиман, лекин гаровга қўядиган нарсам ҳам кафил бўладиган одам ҳам йўқ. Кредитни қандай олсам бўлади? (А.А, Самарқанд вилояти)

Мазкур масала Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ. рўйх. рақ. 2975, 22.02.2018 й.) билан тартибга солинади.

Унга кўра:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ташкил этиш;

шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштириш;

чорвачилик билан шуғулланиш учун банклар томонидан аҳолига 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача (17 224 000 сўмгача) йиллик 7 фоиз ставкада 3 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Бунда банклар ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини (гаров, кафил, суғурта полиси) талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга.

Мазкур микрокредитлар пул ўтказиш йўли билан ажратилади. Шу билан бирга мақсаддан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи миқдоридаги қисми нақд пул кўринишида берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
25 июнь (1997 йил)
Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақидаги Президент Фармони қабул қилинган.
Фармонга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилган:

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

“Ижтимоий фикр” марказининг асосий вазифаси мамлакат ижтимоий, иқтисодий ҳаёти, давлат сиёсати ва ҳукумат фаолияти тўғрисидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш бўлса, Юристлар малакасини ошириш марказида ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Мерос иши қачон ёпилади? Газетага эълон берилганига икки йил бўлди ҳалигача меросни ола олмайман?

❗️ Фуқаролик кодексига асосан мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

👉 Агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари тасдиқланди.

Мазкур қарор 2018 йил 1 июлдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
💡МАЪЛУМОТ УЧУН #malumotuchun

🇺🇿 2018 йил 25 июнь ҳолатига:

✳️ Энг кам:
✔️иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;
✔️ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;
✔️болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;
✔️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 206 720 сўм.

✳️ Валюталар курслари:
🇺🇸1 USD = 7871.66 (-12.33)
🇪🇺 1 EUR = 9174.42 (+23.47)
🇷🇺1 RUB = 125.10 (+0.21)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Ғалати_қонунлар
Данияда сигарет чекмайдиган талабаларга машғулотлар пайтида ухлашга рухсат берилган. Чекишга қарши курашишнинг ажойиб йўли!
@KDUZB
#Биласизми:
Солиқ кодексига мувофиқ мамлакатимизда қуйидаги солиқ турлари мавжуд:
👉 юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
👉 жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
👉 қўшилган қиймат солиғи;
👉 акциз солиғи;
👉 ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
👉 сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
👉 мол-мулк солиғи;
👉 ер солиғи;
👉 бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳри бўйича мазкур хизмат Миробод, Юнусобод, Учтепа, Шайхонтоҳур туманлари Давлат хизматлари марказларида аҳолига тақдим этилмоқда.
Ҳужжатлар:
👉 фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг асли;
👉 эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони;
👉 энг кам ойлик иш ҳақининг 70%и миқдорида тўлов.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
26 июнь (2000 йил)
“Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларига реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш функцияси юкланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
”Чиройли” авторақамларнинг нархлари ўзгарди

Ҳукуматнинг 2018 йил 25 июндаги қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда “чиройли” рақамлар камида 5 иш куни муддатга (илгари 3 иш куни) аукционга қўйилади.

Бундан ташқари “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Хусусан, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009 рақамлар комбинацияси 2 тоифага ўтказилди.

2 тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса энг кам иш ҳақининг 40 баравари (илгари 70 баравар) этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Тўлиқ жадвал:⬇️
​​#Биласизми
26 июнь 1987 йил 7 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро наркотик воситаларини истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисидаги Қонунга мувофиқ:

гиёҳвандлик (наркотик) воситалари — гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистонда назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлардир.

Ўзбекистонда назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар қуйидаги рўйхатларга киритилади:

муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхати;

муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхати;

муомалада бўлиши чекланган психотроп моддалар рўйхати;

муомалада бўлиши чекланган прекурсорлар рўйхати.

Мазкур рўйхатлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
⬇️
http://lex.uz/docs/2815340

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Шуманай, Қонликўл, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ жами 46 720,8 гектар майдонда хусусан:

Шуманай (Шуманай тумани, 2050,5 гектар);
Қонликўл (Қонликўл тумани, 1993,3 гектар);
Шаҳрисабз (Шаҳрисабз тумани, 18 672 гектар);
Фозилмон (Қўшработ тумани, 24 005 гектар) номли ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Rais Buva
Мактаб, боғча ва лицейлардаги "йиғди-йиғдилар" қонунга хилофдир!
@raisbuva_uz

#бизкоррупциягақаршимиз #мыпротивкоррупции