Huquqiy axborot
369K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
​​#Кун_тарихи
14 июнь (1991 йил)
“Кооперация тўғрисида”ги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ кооперация жисмоний ва юридик шахсларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган, мулкнинг ширкат (жамоа) шаклига асосланган ихтиёрий бирлашмаларидан (кооперативларидан) иборатдир.

Ўзбекистонда аҳолининг маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек фойда (даромад) олиш мақсадида тузиладиган матлубот, ишлаб чиқариш ва аралаш ишлаб чиқариш-матлубот кооперативлари амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни оширишга қаратилган тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи давлат илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти Президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомга асосан талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш:

талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилгача бўлган муддатда;

бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишларида шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида;

талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат ўтганда;

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари бўйича бир вазирлик доирасида бошқа олий таълим муассасасига;

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари бўйича турли вазирликлар доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчирилаётганда талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик қарори асосида;

қайта тиклашда талабалар сафидан четлаштирилганлигига 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса;

хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;

бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик ва турли вазирликлар тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган йўналишларига амалга оширилганда Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги барчани Рамазон ҳайити билан муборакбод этади

@huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
15 июнь (2010 йил)
Архив иши тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи муассаса архив ҳисобланади.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган архив маълумотномаларини бериш бепул амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
Анъанавий миллий байрам “Рўза ҳайити” тўғрисидаги 1991 йил 16 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилган.

1992 йил 27 мартдаги Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги Президент Фармони билан эса диний байрам — Рўза ҳайит (“Ийд ал-Фитр”)ни 1992 йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинланган бўлиб, бу норма кейинчалик Меҳнат кодексида ҳам ўз аксини топган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига асосан:

муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электрон турникет тизими ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Арзон уй- жой олиш тартибини биласизми?

👉 http://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3560
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
16 июнь (1994 йил)
Ўзбекистон Республикасининг Миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ:
👉 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида 1000 сўм-купонга бир “Сўм” нисбати билан миллий валюта — “Сўм” муомалага киритилиши;
👉 миллий валюта “Сўм” Марказий банкнинг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 “Сўм” бўлган банк қоғоз пуллари /банкнотлар/ ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 “Тийин” бўлган металл тангалар ҳолида нақд пул муомаласига чиқарилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Сўраган_эдингиз
Ассалому алайкум. Мен 1 ой олдин квартира сотиб олгандим. Олди-сотди шартномасини эртаси куни кадастрга берганман. 1 ойдан ошик вақт ўтдики ҳали кадастр ҳужжати тайёр бўлмаганлигини айтишяпти. Ўзи қонунан қанча иш кунида мен уй кадастр ҳужжатини олишим керак?

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш:
👉 зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда — 2 кун мобайнида;
👉 тақдим этилган ҳужжатларда тузатишга вақт талаб қилинадиган сезиларли бўлмаган камчиликлар мавжуд бўлганда — 7 кунгача муддатда амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш схемаси⬇️
​​#Тайинлов
Дониёр Садикович Кадиров Ташқи савдо вазирлиги “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди

Д. Кадиров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзагроэкспотрбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзтрейд” АЖ 2017 йил 26 майдаги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси шу жумладан, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Тайинлов
Ойбек Алибекович Мирзабеков Ташқи савдо вазирлиги “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзсаноатэкспорт” АЖ асосий вазифаларидан бири тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг чет эллардаги потенциал харидорларини излаб топишда кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимиз корхоналарида экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга хорижий шерикларнинг буюртмаларини жойлаштириш ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз?
Мактаб ўқитувчиларининг тунги навбатчилик қилган кунларига ҳақ тўланадими? Бу навбатчилик асосан байрам ва байрам олди кунлари ташкил қилинади.

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ, агар ходим тунги вақтда ишласа ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади.

Агар ходим иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишласа камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Иш вақтидан ташқари ишлашга ходимнинг розилиги бўлиши керак.

Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Лекин:
иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса, белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади;

агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Айрим тоифадаги ходимларни тунги вақтда ишлатиш учун қўшимча талаблар мавжуд, хусусан:

ногиронларнинг тунги вақтда ишлашига уларнинг розилиги билан ҳамда агар улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлсагина йўл қўйилади;

ҳомиладор ва 14 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларнинг розилигисиз тунги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди.

18 ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга жалб этиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot