Huquqiy axborot
330K subscribers
6.21K photos
353 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми:
Президентнинг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2018 йилда:
👉 127 143 та уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш;
👉 1.535 км ичимлик суви қувурлари тизимини таъмирлаш ва янгилаш;
👉 17 072 дона тозалов иншоотлари (оқова сув хандақлари) ўрнатиш;
👉 44 868 дона газ балони етказиб бериш, 263 км тармоқ газ қувурларини улаш;
👉 2 083 км автомобиль йўлларини таъмирлаш;
👉 736 дона ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш ва таъмирлаш;
👉 2 756 дона бозор инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш;
👉 571 дона автобуслар харид қилиш ва 252 дона бекатларни ташкил этиш назарда тутилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми?

Оила кодексига кўра қонун ҳужжатларида оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тамойилларига зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар қўлланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ўзгаришларга асосан, хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш депозит ва аккредитив шартномаларида кўрсатилган муддат тугагандан кейин банклар томонидан тегишли ҳисобвараққа кирим қилиниши белгиланди. Шунингдек, мавжуд қарздорлик қопланмагунга қадар ушбу ҳисобварақлар бўйича шартномалар муддатини узайтириш ҳамда янги шартномалар тузиш тақиқланди.

Президентининг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тугатилганлиги сабабли низомдаги комиссия фаолиятига оид бандлар чиқариб ташланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ҳужжатга кўра Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Олий Мажлис, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ташкил этилган бошқа жамғармаларга тушумларни тўлиқлиги, мақсадли ва самарали шаклланиши ва ижро этилишини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси назорат қилади.

Ҳисоб палатасининг ўтказилган назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган маблағларни ўтказиш учун Молия вазирлиги бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифида тегишли кодлар очади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ Марказ касб-ҳунар таълими соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавоб берадиган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Марказ тизимига қуйидаги ташкилотлар киради:
👉 ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармалари;
👉 Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти;
👉 Метрологик назорат хизмати;
👉 идоравий касб-ҳунар коллежлари;
👉 нодавлат касб-ҳунар коллежлари.

Умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касб-ҳунар таълими жараёнини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш ҳам Марказ вазифалари қаторига киритилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Бир ҳафтага оилавий дам олишга кетмоқчиман. Ўша кунлари фарзандим боғчага бормайди. Боғчага борилмаган кун учун пул тўлашим шартми?

Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола боғчага келмаган ҳолларда жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Тўловни камайтириш учун ота-оналардан бири сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ариза (билдиришнома) ёзиши шарт.

Бунда боланиннг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади.

Демак, мактабгача таълим муассасаси олдиндан ёзма огоҳлантирилган бўлса, бола боғчага бормаган кунлар учун пул тўланмайди.
Тўлиқ маълумот ⬇️
http://www.lex.uz/docs/3019665

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжат билан харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди.

Хусусан, низомга кўра харидларга тайёргарлик ўз ичига қуйидагиларни олади:

порталда харидларнинг йиллик ва чораклик режа-жадвалларини жойлаштириш;

порталда харидлар ўтказилиши ҳақидаги эълонларни жойлаштириш;

буюртмачилар ва харид жараёнлари иштирокчилари томонидан харидларда уларнинг иштирокини таъминловчи аванс тўловларини киритиш.

Низомга кўра буюртмачи ва иштирокчилар шахсий ҳисобварақларига аванс тўловларини киритганларидан сўнг электрон давлат харидларига қўйилади.

Буюртмачи ва иштирокчилар электрон харидлардаги иштирокларини электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади. Буюртмачи ва иштирокчи томонидан ЭРИдан фойдаланиш, электрон тизимда тузиладиган шартномаларни ҳақиқий деб топиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонунга мувофиқ:

товарда нуқсонлар аниқланган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай товарга етти кунлик муддатда, қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт;

айни шундай товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши керак;

муддатларнинг ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчига алмаштирилган товарни бериш билан бир вақтда товар баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Купля-продажа автотранспортных средств: Документы и платежи
Автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси: Ҳужжатлар ва тўловлар
#Биласизми:
Меҳнат кодексига асосан ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
30 май (2013 йил)
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги “Bolajon” болалар рақамли телеканалини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ 2013 йил 1 июндан бошлаб “Bolajon” болалар рақамли телеканали ўз фаолиятини бошлаган.

Телеканалнинг асосий вазифаси сифатида шу жумладан, ёш телетомошабинларнинг ёшга оид хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда трансляцияларнинг замонавий интерактив шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда болаларнинг ўз атрофидаги барча қизиқарли нарсалар ва янгиликларни кашф этишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш белгиланган.
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:
👉 2018 йил 1 июлдан “Ўзагросервис” АЖ “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкилий тузилмасидан чиқарилади.
👉 2018 йил 1 ноябрдан қуйидагилар орқали машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент ўтказилади:
👉 “Ўзагросервис” АЖнинг 26 та машина-трактор паркини тадбиркорлик субъектларига сотиш;
👉 “Ўзагросервис” АЖнинг 3 та машина-трактор паркини давлат унитар корхоналарига – “Туман МТП” ДУКка айлантириш.
2018 йил 1 июлдан якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot