Huquqiy axborot
345K subscribers
6.24K photos
367 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
​​#Биласизми
Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига асосан:

❗️ нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган барча қонун ҳужжатлари лойиҳалари мажбурий тартибда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​#Биласизми:
👉Васият қилувчи исталган вақтда ўз васиятномасини тўлалигича бекор қилишга ёхуд унда мавжуд бўлган айрим васият фармойишларини янги васиятнома тузиш орқали бекор қилишга, ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли.
👉Васиятнома васият қилувчи томонидан ёки васият қилувчининг ёзма фармойишига биноан нотариус ёхуд бошқа мансабдор шахслар томонидан унинг барча нусхаларини йўқ қилиб ташлаш йўли билан бекор қилиниши мумкин.
👉Янги васиятнома тузиш орқали олдин тузилган васиятнома тўлалигича ёки унинг кейинги васиятномага зид бўлган қисми бекор қилинади.
👉Агар васият қилувчи томонидан кейинги васиятнома ўз навбатида бекор қилинган ёки ўзгартирилган бўлса, янги васиятнома тузиш орқали тўлалигича ёки қисман бекор қилинган олдинги васиятнома қайта тикланмайди.
@huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
8 май (1992 йил)
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарорлари билан бир қатор туманларнинг тарихий номлари тикланган, айримларига бошқа номлар берилган. Хусусан:

Самарқанд вилоятида Красногвардейск– Булунғур, Советобод – Нуробод;

Фарғона вилоятида Киров – Бешариқ, Ленинград – Учкўприк, Фрунзе – Данғара;

Тошкент шаҳрида Куйбишев – Мирзо Улуғбек, Киров – Юнусобод, Ленин – Миробод, Октябрь – Шайхонтахур, Фрунзе – Яккасарой деб ўзгартирилган.
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этишнинг чоралари, хусусун унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Бундан ташқари, қарорда кўрсатилишича 2018 йил 1 августдан “Ўзстандарт” агентлигининг “Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш “Сифат” маркази” давлат корхонаси тугатилиб, унинг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалари, функциялари ва ваколатлари Инспекцияга ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​#Статистика_давлат_хизматлари
30 апрель – 7 май кунлари
Давлат хизматлари марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга жами 81 803 та давлат хизматлари кўрсатилди.
Хусусан:
👉 электрон рақамли имзо сертификатини бериш 36 459 та;
👉 болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш 22639 та;
👉 фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш 10257 та;
👉 тадбикорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш 2734 та;
👉 электр тизимига уланиш 2010 та ва бошқа давлат хизматлари кўрсатилган.

❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Тайинлов
Шерзод Саиджанович Хидоятов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз “Tashkent city” дирекцияси директори лавозимида илгари ишлаб келган Ж. Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​Тошкентда Осиё чемпионати ўтказилади

Тошкент шаҳрида 2018 йил 10–13 май кунлари спортнинг эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

Ҳукуматнинг 6 майдаги фармойишига асосан Чемпионатнинг ташкилий қўмитаси ташкил этилиб, мутасадди ташкилотларга мазкур спорт мусобақасини юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа совриндорларига 2018 йилда Буэнос Айрес шаҳрида (Аргентина) бўлиб ўтадиган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этилади.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президентнинг 7 майдаги Фармони билан 2017 йил 18 апрелдаги “Прокуратура органларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлашдаги ролини кучайтириш тўғрисида”ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фармон билан Ўзбекистон прокуратураси байроғи ва эмблемаси намуналари тасдиқланди. Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.

Ўзбекистон прокуратураси байроғи тавсифига кўра, у тўғри бурчакли мовий рангдаги бир эн мато бўлиб, доимийлик, жасорат, содиқлик, фидокорлик ва жасурликни билдиради. Байроқ марказида Ўзбекистон прокуратураси эмблемаси тасвирланган.
❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун комплекс имтиҳон бош ваколатли олий таълим муассасалари томонидан Комплекс имтиҳон ўтказиш марказларида ташкил этилади.

Комплекс имтиҳон ўтказиш маркази томонидан имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари ва Марказнинг расмий веб-сайтида эълон берилади.

Эълонда имтиҳонда иштирок этишни истаган шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни қабул қилиш муддатлари, шунингдек Марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилади.

Қабул қилинган ҳужжатлар асосида Марказ директори томонидан имтиҳон ўтказиш куни ва вақти белгиланади.
Имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин талабгорга комплекс имтиҳон ўтказилиш куни ва вақти ҳақида ҳабар берилади.

❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“5–9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Эндиликда, жорий назорат – сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар тарзида, оралиқ назорат ёзма назорат иши ёки тестлар шаклида, босқичли назорат эса, оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари шаклида амалга оширилади.

Эски тартибга асосан, жорий назорат – сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, контроль ишлар, тестлар тарзида, оралиқ назорат имтиҳонлар, тестлар, синовлар ва малакага доир ишлар шаклида, босқичли назорат имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар шаклида амалга оширилган.

❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A