Huquqiy axborot
320K subscribers
6.19K photos
349 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Бош юрисконсульт лавозимига ишга таклиф этади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи;
👉 қонун ҳужжатлари доирасида бошқа талаблар.
Лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча тўловлар тўланиши кафолатланади.

Батафсил маълумот учун телефон: 0 (371) 238-41-97

Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Нодавлат боғчаларни қуриш учун текинга ер участкалари тақдим этилади

Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3651, 05.04.2018 й.) қабул қилинди.

Қарор билан мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий ҳамкорликнинг қуйидаги шакллари жорий этилди:
👉 нодавлат боғчалар биноларини қуриш учун, шу жумладан фаолият кўрсатувчи давлат боғчалар ҳудудида текинга доимий фойдаланиш учун ер учаскаларини тақдим қилиш;
👉 мавжуд давлат мактабгача таълим муассаларини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектлари қуриш учун текинга ер учаткаларини бериш;
👉 бўш турган давлат мулк объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат боғчаларни “нул” қийматда сотиш;
👉 давлат боғчаларининг фойдаланилмаётган бинолари ва корпусларини текинга узоқ муддатли фойдаланишга бериш.
Давлат-хусусий ҳамкорлик шаклига қараб хусусий ҳамкорга қуйидаги инвестициявий мажбуриятлар юклатилади:
👉 ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалардан бўлган муайян миқдордаги тарбияланувчиларга имтиёзли ота-она пулини белгилаш (мазкур ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ошмаган ҳолда);
👉 хусусий ҳамкорга бириктирилган боғчаларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириш.
Давлат-хусусий ҳамкорликда ташкил қилинган нодавлат боғчалар қуйидагилардан озод этилди:
👉 икки йил муддатга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган жиҳозлар, инвентарлар, ўқув қўлланмалари ва ўйин майдонлари учун божхона тўловларидан;
👉 фаолиятни бошлаган кундан бошлаб ўн йил муддат давомида давлат мақсадли жамғармаларига барча мажбурий тўловлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан.
Шунингдек, 2018 йил 15 апрелдан ходимларининг ўртача йиллик сони 100 нафаргача бўлган боғчалар кичик тадбиркорлик субъектларига тоифасига киритилди.
❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​Э Ъ Л О Н

САЙЁР ҚАБУЛ ВА УЧРАШУВГА МАРҲАМАТ
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 апрелидан 2 майига қадар белгиланган график асосида Пойтахтимиздаги барча туманларда фуқароларининг ўз ечимини топмаган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан САЙЁР ҚАБУЛЛАР ҳамда тарбияси оғир вояга етмаган шахслар ва уларнинг ота-оналари билан УЧРАШУВЛАР ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, ҳар бир тумандаги мутасадди идора раҳбарлари, тажрибали психологлар ҳам иштирок этадилар.

Агар Сизда ўз ечимини топмаган масалалар ёки тарбияси оғир вояга етмаган шахслар билан боғлиқ муаммолар бўлса, ташкил этилаётган сайёр қабул ва учрашувларда иштирок этишингиз мумкин.
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига кириш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан (АВ. рўйх. рақ. 2996, 06.04.2018 й.) ўтказилди.

🔰Низомга кўра, номзодларни академик лицейга қабул қилишда ўтказиладиган махсус-профессионал танловнинг қуйидаги босқичлари белгиланди:
👉номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов – диктант;
👉жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов;
👉якка тартибдаги якуний суҳбат.
Махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.
Танловнинг босқичлари қабул йилининг 1 июнидан 25 июнига қадар ўтказилади.

Шунингдек, низомда синовларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари ҳам аниқ белгилаб берилди.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Сўраган_эдингиз?
Иш соати ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ташкилотлар бор, масалан 5 кунлик ишдан ташқари навбатчилик учун ҳам қўшимча иш ҳақи тўланиши керакми?

Меҳнат қонунчилигига кўра:
👉 белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади;
👉 иш вақтидан ташқари ишлашга ходимнинг розилиги бўлиши керак;
👉 агар ходим иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишласа камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади;
👉тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади;
👉 байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин;
👉 ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин;
👉 байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

❗️ Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди

Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-272, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ:
👉 «Ўзбеккино» Миллий агентлиги тизимидаги киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталари нархи Агентлик томонидан, бошқа киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталарининг нархи ушбу ташкилотларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади;
👉 киновидео-томоша ташкилотлари муайян киносеанс бошланишидан камида 30 дақиқа аввал белгиланган киносеансга чипталар савдосини бошлаши шарт.
👉 кинозалга кириш сеансдан камида 15 дақиқа олдин бошланади;
👉 етти ёшгача бўлган болалар вояга етган кузатувчи ҳамроҳлигида, болалар учун белгиланган нархларда кириш чиптаси билан кинозалга киритилади;
👉 репертуарда режалаштирилган фильм киносеанс учун кинозалга йиғилган томошабинларнинг сонидан қатъи назар чипта сотилган бўлса намойиш қилиниши шарт;
👉 киносеанс вақтида видеокамера, телефон, планшет ва бошқа рақамли электрон жиҳозлардан фойдаланиш, намойиш этилаётган фильмни видео-фото тасвирга олиш, баланд овозда гаплашиш ва бошқа томошабинларга халақит бериш тақиқланади;
👉 киновидео-томоша ташкилотлари кинофильмларни сифатли намойиш қилиш, томошабинларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳожатхона, она ва бола хонаси, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситаларидан бепул фойдаланишга имконият яратиб берилиши шарт.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Судлар фаолияти
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан қандай ишлар кўрилади

Фуқаролик ишлари бўйича судга қуйидаги ишлар тааллуқлидир:
👉 фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно;
👉 алоҳида тартибда юритиладиган ишлар (ФПК-293 модда), шу жумладан, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш, болани фарзандликка олиш ҳақидаги, фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги, фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги ва бошқалар;
👉 буйруқ тартибида ҳал этиладиган ишлар;
👉 Ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ва ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар;
👉 чет давлат судларининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар.
Агар ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилганда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилади.
❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Санъаткорлар ҳар йили Президент номидан рағбатлантириб борилади

Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-271, 06.04.2018 й) қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Миллий маданиятимиз ривожига катта хисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

Низомга кўра:
👉 Миллий маданиятимиз ривожига катта хисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофотланганлик тўгрисида сертификат топширилади;
Мукофотлашга, қоида тариқасида, қуйидаги соҳаларда фаолият юритаёттан маданият соҳаси вакиллари тавсия этилади:
👉 композитор, бастакор ва санъатшунослар;
👉 театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари;
👉 дирижёрлар, балетмейстерлар;
👉 мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари;
👉 достон ижрочилиги намояндалари;
👉 шоир ва ёзувчилар;
👉 музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар;
👉 тасвирий ва амалий санъат вакиллари, дизайнерлар.
Мукофотлашга маданият соҳасининг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган номзодлар ҳам тавсия этилиши мумкин.
Номзодларни тавсия қилиш ва ғолибларни аниқлаш ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Мукофотлаш маросими ҳар йили Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Никоҳдан ажратиш жараёнига ўзгартириш киритилди

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ–270, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Уй жой олди-сотдисида коммунал хизматлардан қарз йўқлиги ҳақида фуқароларнинг маълумот олиши босқичма босқич тўхтатилади

“Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида Ҳукумат қарори (ВМҚ-269, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда давлат нотариал идораси идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали:
👉 2019 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) электр ва газ таъминоти;
👉 2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотларни мустақил олади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги нотариуслар кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда нотариуслар қуйидаги маълумотларни фуқаролардан эмас, балки мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текшириши лозим:
👉бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги;
👉солиқ тўловчининг идентификация рақамини;
👉доимий пропискага эга шахслар ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахсларнинг паспортига оид маълумотларни.
Тошкент шаҳрида эса, 2017 йил 1 июлдан бошлаб, кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда талаб этиладиган ҳужжатларни (паспорт ва кадастр йиғма жилдидан ташқари) нотариуслар мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали текшириши шарт.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Эълон:
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Бош юрисконсульт лавозимига ишга таклиф этади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи;
👉 қонун ҳужжатлари доирасида бошқа талаблар.
Лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча тўловлар тўланиши кафолатланади.
❗️Қўшимча маълумот учун телефон - 0 (371) 239-34-39, 256-34-11

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Янги лойиҳа:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179- моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун хотини (эри)нинг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларни ҳам жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари турига киритиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўзининг ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиш учун йўналтириладиган суммаларга солиқ солинмайди.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-274, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Жамғарма Ўзбекистон ривожланиш дастурларига киритилган, улар бўйича молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш бўйича молиявий муассаса ҳисобланади.
Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
👉 марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутувчи лойиҳаларни кўриб чиқиш ҳамда уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
👉 ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Давлат бюджети давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамгармалари маблағлари ҳисобига шакллантирилган Жамғарма маблағларини жамлаш ва тақсимлаш;
👉 Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш;
👉 инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва молиялаштиришнинг барча босқичларида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Тайинлов

2018 йил 9 апрелдаги Ҳукумат қарорига асосан Абдусалим Холбоевич Юсупов ва Ғайрат Абдуҳамидович Абдувоҳидовлар Картошка етиштирувчилар уюшмаси раисининг ўринбосарлари этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Картошка етиштирувчилар уюшмаси Президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Тайинлов:
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Ғайрат Ботирович Хидоятов Президентнинг 2018 йил 9 апрелдаги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ғ. Ҳидоятов бунга қадар Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келётган эди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Биласизми?

“Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ:
👉 Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт;
👉 қонунларнинг талабларини аниқ бажариш ва уларга риоя этишдан ҳар қандай четга чиқиш, уларнинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликни бузишдир
ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-278, 09.04.2018 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра:
👉 маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади;
👉 маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
👉 маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:
👉 маҳаллий йўналишда йўловчилар ташиш;
👉 халқаро йўналишда йўловчилар ташиш;
👉 маҳаллий йўналишда юклар ташиш;
👉 халқаро йўналишда юклар ташиш.
Лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам бўлган муддатга берилиши мумкин.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Судлар фаолияти
Иқтисодий судлар томонидан қандай ишлар кўрилади
Иқтисодий судларга қуйидаги ишлар тааллуқлидир:
👉 иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар;
👉 иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар;
👉 банкротлик тўғрисидаги ишлар;
👉 ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
👉 корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
👉 чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар.
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилади.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддасига кўра алкоголь маҳсулотини:
👉 иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида;
👉 бошқа жамоат жойларида (тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) истеъмол қилиш — энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
👉 худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш - энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ пиво ҳам алкоголь маҳсулот ҳисобланади (алкогольсиз пиводан ташқари).

Бундай ҳуқуқбузарликка дуч келганингизда ички ишлар органларига қўнғироқ қилишингиз мумкин!
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, ички ишлар органлари жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга, ҳодиса жойига дарҳол етиб келиши, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиши, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатларини, ҳодиса ҳолатларини ҳужжатлаштириши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаши шарт.

Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ҳолатларига бефарқ бўлманг, ҳуқубузарликлар профилактикасига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​#Сўраган эдингиз:
Ички ишлар органи ходими томонидан йул ҳаракати қоидабузарлиги тўғрисидаги баённома тузилганда ҳайдовчида тузилган баённомадан норозилик туғилса, баённоманинг қаерида нима деб ёзиши ва қўл қўйиши керак, шу хақда тушунча берсангиз. (З. Л. Бухоро вилояти)

Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 июлда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими (ДЙҲХХ) ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома расмийлаштириши белгиланган (бундан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш мустасно).

Маъмурий баённома уни тузган ДЙҲХХ ходими ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда маъмурий баённома улар томонидан ҳам имзоланади.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан маъмурий баённомада белгиланган жойга ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A