Huquqiy axborot
359K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатланади.

⚠️ Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2024

📝 Қонунчиликка кўра, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.

⚠️ Бунда, яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

▶️ Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловни тўлашдан қуйидаги шахслар озод этилади:

бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

🗂“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахслардан бир марталик тўлов белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг соддалаштирилган ва кенгайтирилган тартиблари жорий қилинди.

Манба: ПФ-111-сон, 16.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

Қонунчиликка кўра, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилганда аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тажрибали юристлардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олинг

Ўзингизни қийнаётган ва қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий соҳадаги саволларга малакали юристлардан бепул маслаҳат олинг.

Савол бериш учун https://advice.uz/uz/offices сайтидаги "Ҳуқуқий ёрдам керакми?" панелидан (тугмасидан) фойдаланинг.
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, аёлларга айрим жазоларни қўллаш бўйича қуйидаги чекловлар мавжуд:

❗️Хусусан, жиноий жазо тариқасида мажбурий жамоат ишлари ёки ахлоқ тузатиш ишлари ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан қўлланмайди.

📝 Бундан ташқари, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар эҳтиётсизлик оқибатида ёки қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этса уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.

🗓 Аёлга нисбатан узоқ муддатга (20 йилдан ортиқ 25 йилдан кўп бўлмаган) ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эмас.

⚠️ Шунингдек, ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2024

🔰Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар сайловчилар рўйхатига киритилади.

🗂Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили киритилади.

🖥 Сайловчилар рўйхатлари Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш бўйича ахборот тизими маълумотлари асосида тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

🚫Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.

🔍 Бунда, аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда (8 млн 500 минг сўмгача) жарима;
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилганлиги ва самарадорлигини аниқлашнинг янги доимий мониторингини юритиш тартиби белгиланди.

Манба: ПФ-111-сон, 16.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

🚫Қонунчиликка кўра, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot