Huquqiy axborot
359K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_1_июндан

🔰 Қонунчиликка кўра, аҳоли учун рақамли хизматлардан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида, республика ҳудудидаги яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи махсус портал ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун (ЎРҚ-928-сон, 30.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

🏢 Шу билан бирга “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланди.

📄 Шунингдек рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилди.

Бундан ташқари импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунга юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_июндан

🔰Қонунчиликка кўра, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида тун-у кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.

🏪Бунда бирламчи кўмак хоналарида:

🔸жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади;

🔸шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_июндан

▶️ Қонунчиликка кўра, МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади.

✔️ Шунингдек, янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Фарзандингизга берадиган энг яхши ҳадянгиз – вақтингиздир!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади


“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан:

🗓 Тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:

🔹икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;

🔹қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорларни хабардор қилмасдан ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади.

✔️ Солиқ қўмитаси ҳар чоракда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар орасидан ҳар бир ҳудуд кесимида инсон омилисиз автоматик тарзда камида 10 фоизини танлаб олган ҳолда, уларда назорат тадбирларини ўтказади ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган субъектлар фаолияти кейинги уч чорак давомида назорат қилиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади

🔰 Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари камайтириш ҳуқуқи берилади.

📁 Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнгача божхона божидан озод қилинади.

🗓 2024 йил 1 сентябрдан:

🔹пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

🔹тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик йиғим жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Исрофгар айиқнинг ҳоли вой бўлди

Адлия вазирлиги 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.

Одилбек ва доно тўтивой болаларга ҳуқуқий илм улашишга тайёр. Бу сафарги ҳикоя исрофгар айиқ ҳақида.

У бевақт томорқа суғоришдан тортиб, машинасини ювишгача ичимлик сувидан фойдаланади. Бу эса ҳаёт учун зарур бўлган табиат манбаининг исроф бўлишига олиб келади. Ҳатто уни тўғри йўлга қайтармоқчи бўлган донишманд туянинг гапларига кирмаган айиқ эса охир оқибат…

Унутманг, одамлар табиий бойликларни асраса, шунда бошқаларга ҳам албатта етади!

Мультфильмни кўриш
👉 https://youtu.be/zpFXDElOwjc

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Болаларнинг 10 та муҳим ҳуқуқи

Қонунчиликка кўра, бола (болалар) — 18 ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар) ҳисобланади. Уларнинг қонунчиликда белгиланган кўплаб ҳуқуқлари мавжуд. Шулардан энг муҳимлари ҳақида hudud24.uz маълумот беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

✔️ Болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

▶️ Шунингдек, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази йўлланмаларига асосан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларида бепул шуғулланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM