Huquqiy axborot
370K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатилиши белгиланган.

⚠️ Бунда, проактив тарзда давлат хизматини кўрсатиш фуқароларнинг мурожаатини кутмасдан, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан амалга оширилиши тушунилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Бир ойлик армия” тўловини қоплаб бериш, 33 млн сўмгача нақд пулда кредит: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 имтиёз

hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича мақолаларни доимий равишда тақдим этиб келмоқда. Навбатдаги мақолада ёшларнинг армияга бориш харажатлари, ижара тўловларини қоплаш тартиби, тадбиркорлик учун кредитлар ҳақида батафсил тушунтириш берилади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=20119

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_1_февралдан

🔰 Қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

🗂 Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

“ААА”, “АА” ва “А” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;
“ВВВ”, “ВВ” ва “В” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;
“ССС”, “СС” ва “С” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;
“D” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

🔰 Давлат дастури лойиҳасига кўра, таълим тизимида хусусан қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

🔸2024 йил якунигача 1 400 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, шу жумладан оилавий боғчаларни ташкил этиш;

🔸518 та мактабни реконструкция қилиш ва 30 та мактабни янгидан барпо этиш ва бу орқали 175 минг ўқувчи ўрнини яратиш;

🔸мактаблар учун 131 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китобларини яратиш;

🔸олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 100 та умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш;

🔸нодавлат умумтаълим ташкилотлари сонини 470 тага етказиш.

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

🔰 Давлат дастури лойиҳасида, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:

🔹 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш ва натижаларига кўра уларни соғломлаштириш;

🔹буйрак касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг амалиётини жорий этиш;

🔹3-18 ёшли 9,8 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш;

🔹6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш;

🔹аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходимлари билан муносабатда ҳайдовчининг қандай ҳуқуқлари бор? 7 та муҳим маълумот

Ҳайдовчилар ва йўл патруль хизмати ходимлари ўртасида тез-тез мулоқот ва ҳуқуқий муносабат юзага келади. “ГАИ” тўхтатганда ҳайдовчининг қандай ҳуқуқлари бор? Қандай ҳолатларда ҳайдовчи ҳужжатларини кўрсатишга мажбур эмас? ЙПХ ходими ҳайдовчини қанча вақт тўхтатиб туриши мумкин? Hudud24.uz шу ва бошқа муҳим саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=90861240

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (55-сон, 30.01.2024 й.) билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

📊 Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилган.

🌐 Низомга кўра, рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида онлайн шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Тадбиркорлар фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари бўйича умумий балл баҳолаш вақтида амалда бўлган кўрсаткичлар сони ва уларга берилган баллар йиғиндисидан келиб чиқиб белгиланади.

🧾 Маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида реал вақт режимида акс эттирилади.

📝 Рейтинг маълумотлари бўйича эътирозлар бўлса, Солиқ қўмитасига мурожаат қилинади.

🗓 Шунга кўра, билдирилган эътирозлар 1 иш куни давомида кўриб чиқилади.

🔍 Савдо-саноат палатаси рейтинг маълумотларини ҳамда келиб тушаётган мурожаатларга тезкор жавоб берилишини мониторинг қилиб боради.

Низом фақат юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM