Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

⚠️ Бунда ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМининг 25 баравари (8 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

🔘 йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

🔘 йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена қоидаларига асосан ишлаб чиқарилган ва унинг ҳаёти, мол-мулки, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз эканлиги бўйича кафолат талаб қилишга ҳақли.

Ишлаб чиқарувчи товар (иш, хизмат)нинг хизмат муддати ёки яроқлилик муддати давомида (агар муддат белгиланмаган бўлса 10 йил) унинг хавфсиз бўлишини таъминлаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.

🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.

Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.

📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, бўш турган кўчма савдо жойи электрон онлайн-аукционсиз умумий овқатланиш ташкилотининг ўзига умумий овқатланиш ёки савдо соҳасида қўшимча хизмат кўрсатиш учун ижарага берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Ишлайдиган эркакларга хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили:

▫️биринчи иш йили учун – ишлаб берилган вақтдан қатъи назар;

▫️кейинги йилларда – таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🎙Интервьюга бўлган муаллифлик ҳуқуқи интервью берган шахсга ва интервью олган шахсга, агар улар ўртасидаги келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳаммуаллифлар сифатида тегишлидир.

Интервьюдан фойдаланишга фақат интервью берган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

хизмат сафарларида бўлганда;

сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин 1 йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

➡️ Мазкур ҳолат никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, янги кўп қаватли уйлар қурилишини лойиҳалаштиришда уларнинг томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилиниши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (51 млн сўмдан 68 млн сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир.

📌 Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш мажбурийлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шарт.

Агар давлат фуқаролик хизматчиси коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлса, у коррупциянинг олдини олиш учун зарур чоралар кўриши, шу жумладан юқори турувчи давлат органини (мансабдор шахсини) ёки коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органини дарҳол хабар қилиши ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат этиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури"да иштирок этадиган тижорат банкларининг лойиҳалар учун ажратилган банк кредитлари бўйича олинган фоизлар тарзидаги даромадлари фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида 2026 йил 1 январга қадар чегириладиган харажатлар сифатида эътироф этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

🗓
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эртага – 6 январь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot