Канални қачондан бери кузатиб борасиз?
Anonymous Poll
39%
Канал ташкил топганидан буён
40%
Бир йилдан ошди
12%
1–6 ой
8%
Яқинда аъзо бўлдим
Бизни қаердан кузатасиз?
Anonymous Poll
43%
Шаҳар маркази
24%
Туман маркази
22%
Қишлоқ. Овул
8%
Шаҳарга туташган ҳудуд
2%
Тоғли ҳудуд
Фаолият йўналишингиз?
Anonymous Poll
51%
Давлат хизматчиси
11%
Хусусий ташкилот ходими
8%
Тадбиркор
6%
Талаба ёки ўқувчи
11%
Ишсиз
13%
Бошқа
Қайси йўналишдаги ҳуқуқий маълумотлар Сизни кўпроқ қизиқтиради?
Anonymous Poll
22%
Меҳнат
12%
Таълим
17%
Имтиёзлар
11%
Тадбиркорлик
5%
Банк-молия
16%
Давлат хизматлари
1%
Интеллектуал мулк
2%
Йўл-транспорт
10%
Жавобгарлик ва жазо
4%
Оила
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
67%
Матн шаклида
7%
Расм шаклида
9%
Инфографика шаклида
11%
Видео шаклида
3%
Аудио шаклида
2%
Бошқа
Ҳуқуқий маълумотларни қайси вақтда олиш Сизга маъқул?
Anonymous Poll
30%
Соат 08:00 дан 12:00 гача
6%
Соат 12:00 дан 14:00 гача
9%
Соат 14:00 дан 17:00 гача
23%
Соат 17:00 дан 20:00 гача
26%
Соат 20:00 дан 22:00 гача
6%
Соат 22:00 дан 08:00 гача
Канални нима мақсадда кузатасиз?
Anonymous Poll
78%
Қонунчиликдаги янгиликларни билиб бориш учун
18%
Ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш учун
3%
Шунчаки кузатиб бораман
1%
Танловлар, совринли викториналарда иштирок этиш учун
Кунига нечта маълумот олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
22%
1-2 та
34%
3-4 та
15%
5-6 та
30%
6 ва ундан кўпроқ
#Сўровнома
Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!
Изоҳ қолдириш манзили ➡️ https://bit.ly/3N7ALqZ

Google Docs
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
@huquqiyaxborot телеграм канали бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг!
#2024_йил_1_январдан
🔰 Қонунчиликка кўра, профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижобий хулосаси асосида уларнинг хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун миллий валютада 1,5 миллиард сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–888, 25.12.2023 й.) билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰Қонун билан вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди.
📄Апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди.
🚫 Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок эта олмайди.
✔️ Кассация инстанцияси судининг кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, уни қайтариш, кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан, шунингдек кассация инстанцияси судининг Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган бошқа ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
📝 Апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
☑️ Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, ушбу судларнинг тафтиш инстанциясининг суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек Олий суд томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
⏺ Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Олий суд Раёсатига тафтиш тартибида протест келтириши мумкин.
🏢 Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
▶️ Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига иш билан бирга юбориши шарт.
📆 Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.

❗️“Саноат ипотекаси” тизими жорий этилади
“140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш ва “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (684-сон, 26.12.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қонунчиликка кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш белгиланган.
📝 Қарор билан ушбу дастур доирасида тадбиркорларга очиқ танлов асосида таклиф қилинадиган йирик саноат лойиҳалари тақсимоти тасдиқланди (қуйида келтирилган).
🔘 Шунга кўра, йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлов асосида танлашнинг асосий мезонлари белгиланди. Жумладан:
🔹лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши;
🔹ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши;
🔹ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналари янги (янги авлодга мансуб) бўлиши керак.
💰Дастур доирасида танлов ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларига хорижий валютада йиллик 4 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан бир лойиҳа қийматининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда кредитлар ажратилади.
Бунда ушбу кредитлар бўйича тижорат банкларининг маржаси хорижий валютада 2 фоиз ва миллий валютада 4 фоиз миқдорида белгиланади.
❕Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан “саноат ипотекаси” тизими жорий этилади. Бунда:
🔸тадбиркорларга ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, “тайёр бизнес” шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;
🔸ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун тижорат банкларига 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади.

Telegraph
“140 та илғор саноат корхонаси” тақсимоти
#2024_йил_1_январдан
✅ Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январгача давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига бир йилда 10 миллиард сўмгача тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.