#2023_йил_1_октябрдан
✅ Оғир ҳаётий вазиятга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши”ни юритиш тартиби жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
☎️ Телефонда пул бўлмаганида ҳам фавқулодда тезкор хизматларни бепул чақириш таъминланади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
☎️ Телефонда пул бўлмаганида ҳам фавқулодда тезкор хизматларни бепул чақириш таъминланади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_октябрдан
✅ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурида иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:
🔹фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.
Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;
🔹қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;
🔹инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.

#Адлия_табриги
Азиз устоз ва мураббийлар!
Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаймиз.
Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

🗓 1 октябрдан нималар ўзгаради?
▪️Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Шамол станциясида ишлаб чиқарилган электр учун “Яшил энергия” сертификати берилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Айрим фуқароларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатлари қоплаб берилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Табиий газ шартномаларига оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича мутахассислар сертификатлаштирилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Айрим нафақа ва моддий ёрдам бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри шакллантирилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига интеграция қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Сув ҳавзалари “E-auksion” орқали ижарага берилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Капитал бозори янада ривожлантирилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳар бир оила бўйича “ижтимоий хизмат иши” юритилади➖ БАТАФСИЛ
▪️“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади ➖ БАТАФСИЛ
▪️Айрим кичик тадбиркорлик субъектларига асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади ➖ БАТАФСИЛ

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар
🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.
🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.
🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.
🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.
🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.
🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.
🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.
🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.
🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.
🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.
🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.
🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.
🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.
🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.
🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.
🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.
🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

🚫 Автобусда нималар тақиқланади?
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🚫 Автобусда нималар тақиқланади?
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔰 Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқатлари рекламаси қуйидаги талабларга мос бўлиши шарт:
🚫 она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди;
❕она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларга оид ахборотлар гўдакни 6 ойгача озиқлантиришда она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак;
⚠️ бола ҳаётининг биринчи йилида унинг рационига киритилган қўшимча овқат маҳсулотлари рекламасида ёшга доир чекловлар ҳамда мутахассисларнинг маслаҳати зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш бўлиши керак.

⚡️ Қонунчиликка кўра, пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланган.

🚫 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🚫 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
📁 Қонунчиликка кўра, қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлмайди:
➖расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар, тўхтамлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;
➖расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);
➖халқ ижодиёти асарлари;
➖оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ёки жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;
➖инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти амалга оширилмасдан, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.

🏢 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уларга давлат томонидан иккиламчи бозордан олиб берилган уй-жойларни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўз номига расмийлаштиришда нотариус ва кадастр хизматлари учун (олди-сотди шартномаси ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш) давлат божи тўлашдан озод этилиши белгиланган.

✅ Қонунчиликка кўра, таълим муассасасида таълим олаётган вақтида вояга етганлиги (18 ёшга тўлганлиги) муносабати билан васийлиги (ҳомийлиги), оилага тарбияга (патронат) берилганлиги тўҳтатилган ёки бекор қилинган ўқувчиларга шахсий харажатлари учун муассасани тамомлагунларига қадар ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида пул маблағлари берилиши белгиланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони таъсис этилди ➖ Манба: (495-сон, 25.09.2023 й.)
🔹Янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади ➖ Манба: (ПФ-161, 26.09.2023 й)
🔹Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди ➖ Манба: (ПҚ–316-сон, 27.09.2023 й.)
🔹Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди ➖ Манба: (ЎРҚ–869, 27.09.2023 й.)

⚡️ “Яшил энергия” сертификатини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (515-сон, 29.09.2023 й.) билан “Яшил энергия” сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди
🏢 Низомга кўра, сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда мониторингини юритиш ишлари эмитент номидан “Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси томонидан амалга оширилади.
✅ “Яшил энергия” сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади.
📋 Савдо сессиясида сотиладиган бир “яшил энергия” сертификатининг лоти 1000 кВт/соат миқдорида белгиланади.
📄 Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади.
🗓 Сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмайди.
📝 Регистрант ва эмитент ўртасида сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисида шартнома тузилади.
📁 Регистрант платформада рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни I-REC (Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти) бош офисига эмитент орқали юбориш тўғрисида мурожаат юборади:
▫️Сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисидаги шартноманинг нусхаси;
▫️охирги 12 ойлик бухгалтерия баланси ва ташқи аудит хулосаси (аудит қилинган бўлса);
▫️CSD01 шаклидаги тўлдирилган ва имзоланган cўровнома (корхонанинг умумий, раҳбарият ва акциядорлар тўғрисидаги ҳамда алоқа маълумотлари).
☑️ Генерация объектини рўйхатга олиш учун регистрант томонидан эмитентга қуйидаги миқдордаги бир марталик йиғим амалга оширилаётган санадаги Марказий банкнинг расмий валюта курси бўйича миллий валютада ундирилади:
🔹қуввати 3 МВтгача бўлган генерация объектлари учун – 500 Евро миқдорида;
🔹қуввати 3 МВтдан катта бўлган генерация объектлари учун – 1 000 Евро миқдорида.
📆 Рўйхатдан ўтувчининг аризаси йиғим ундирилгандан сўнг эмитент томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади, рўйхатдан ўтказилади ва генерация объекти платформага киритилади.
📌 Генерация объекти платформада бўлиш муддати 5 йилни ташкил этади, ушбу муддат тугагандан сўнг генерация объектни қайта рўйхатга олиш талаб этилади.

❗️Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади
Ҳукумат қарори (516-сон, 29.09.2023 й) билан “Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди
🔰Низомга кўра, коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга ажратилади.
📝 Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўқув йилининг 10 октябрига қадар ушбу коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади.
🏢Аризалар тааллуқлилиги бўйича коллеж ва техникумлар томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда, ҳудудлардаги олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига тақдим этилади.
📁 Ҳудудий бўлинмалар ҳар йили 15 октябргача умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.
🗓 Вазирлик ҳар йили 20 октябргача умумлаштирилган маълумотлар асосида давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилган хотин-қизлар рўйхатини тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этади.
✅ Вазирлик ва идоралар мазкур рўйхат асосида хотин-қизларнинг давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан ҳар йили 25 октябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.
📋 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш куни ичида тегишли маблағларни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.
📌 Коллеж ва техникумлар директорлари 2023/2024 ўқув йилидан давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

❗️“Яшил” истеъмол кредити фоизи учун компенсация ажратилади
Ҳукумат қарори (517-сон, 29.09.2023 й.) билан “Яшил” истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди
🔰 Унга кўра, Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қиймати БҲМнинг 500 бараваридан (165 млн сўм) ҳамда фоиз ставкаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун 3 йил муддатгача компенсация ажратилади.
▶️ Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг “яшил” истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.
📝 Ҳужжатлар жамғармага тушган санадан 2 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
✅ Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг 3 иш кунида тижорат банкига компенсация ўтказиб беради.
🔘 Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:
➖фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;
➖қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини 3 ой ичида кетма-кет бажармаганда;
➖қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;
➖тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
➖қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;
➖қарз олувчининг ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.
📁 Компенсация ажратилган жисмоний шахснинг янги “яшил” истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:
🔹амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;
🔹“яшил” истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
🔹жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.
📌Изоҳ: “яшил” истеъмол кредити – қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.

❗️Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилади
“Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-166, 28.09.2023 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра:
🔹электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади;
🔹“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади;
🔹Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади.
🗓 2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.
📆 2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.
🗒 2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.
▶️ 2024 йил 1 февралгача халқаро молия институтларининг техник кўмагида Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиёти ишлаб чиқилади.
📝 2024 йил 1 майгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатиш, “Ўзэнергосотиш” АЖ учун электр энергиясини сотиш ва харид қилиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартиби тасдиқланади.

❗️Майнинг фаолияти қуёш энергияси билан амалга оширилади
“Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3461, 29.09.2023 й.)
🔰Низом билан Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш ҳамда фаолиятни ташкил этиш тартиби белгиланди.
✅ Унга кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
▶️ Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.
📝 Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
🚫Ўзбекистон ҳудудида қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:
🔹яширин майнингни;
🔹аноним крипто-активлар майнингини;
🔹рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилга мос келмайдиган манзилда майнингни;
🔹рухсатномасиз майнингни.
☑️ Майнерлар майнингни амалга ошириш натижасида олинган крипто-активларни Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган крипто-биржалар орқали сотишга ҳақли.
🏢 Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) раҳбари томонидан тасдиқланган эксперт комиссияси тақдим этилган аризани 15 кунда кўриб чиқади ҳамда рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
📄 Ваколатли орган эксперт комиссиясининг хулосаси асосида 5 кун ичида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
📁 Рухсатнома ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади.
📌 Аризани кўриб чиқиш ҳамда рухсатнома расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди. Рухсатнома 5 йил муддатга берилади.

#Амал_қилинг
🔰Қонунчиликка кўра, тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда (66 млн сўмдан 132 млн сўмгача) жарима;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✅ Шунингдек, мазкур ҳаракатлар қуйидаги ҳолатда содир этилган бўлса, 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади:
🔹жуда кўп миқдорда;
🔹уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...