Huquqiy axborot
374K subscribers
6.29K photos
404 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, патентнинг амал қилишини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда патент эгасининг илтимосномасига биноан узайтирилиши мумкин.

Патентнинг амал қилиш муддатини патент эгаси илтимосномасига биноан қуйидаги муддатларга узайтириш мумкин:

🔸ихтиро патенти 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
🔸саноат намунаси патенти 5 йилга;
🔸фойдали модел патенти 3 йилга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Магистратура контрактини тўлаш: кимларга имтиёз бор?

Магистратура нартижалари эълон қилинди. Қонунчиликда магистратурага ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракти давлат томонидан тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган. Бунинг учун талаба қизлар қаерга мурожаат қилиши керак? Улар хусусий ОТМлар магистратурасига кирса ҳам контракти тўлаб бериладими? Эркакларга-чи? Контракт тўлашда уларга ҳам қандайдир имтиёзлар берилганми? Hudud24.uz ариза бериш муддати, таълим кредити, солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19541

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.

➡️ Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди

🔰Фармон билан Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил қилинди.

▶️ Институтнинг асосий вазифаларидан бири соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.

🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар ишлаб чиқилади:

▫️ 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастури;

▫️2023 йил якунигача “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси.

🏢 Шунингдек, қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади:

🔹Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
🔹2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.

➡️ 2026 йил якунигача тиббий суғурта республика бўйлаб тўлиқ жорий этилади.

📋 2024 йил 1 январдан Вазирлик ҳузурида қуйидагиларни бирлаштириш орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси фаолияти йўлга қўйилади:

Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси;

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси;

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

📌 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Давлат боғчаларида педагогларнинг ҳафталик иш юкламасини биласизми?

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш:

3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Автомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Қонунчиликда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 25 га яқин имтиёзлар назарда тутилган. hudud24.uz уларнинг айримларидан фойдаланиш ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19774

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланмоқда

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–867-сон, 07.09.2023 й.) билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиш киритилди

🚫 Унга кўра, аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади.

📝 Мазкур ҳайвонларнинг рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) томонидан сақлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

📲 Савол: Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми? (Тошкент шаҳридан М. Ҳожиева)

Жавоб: Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

🚫 ТАҚИҚЛАНАДИ

🔰Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

🔹 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
🔹 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

🔰 телефони ёрдамида:

🔹 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
🔹 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

🔰 ўқув машғулотлари вақтида:

🔹 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
🔹 телефонни стол устига қўйиш;
🔹 мусиқа тинглаш;
🔹 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
🔹 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
🔹телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

⚠️ РУХСАТ ЭТИЛАДИ

➡️ Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

‼️ТАРТИБНИ БУЗСА

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Туғуруқ ўринлари сони 4 321 тага оширилади

“Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–296-сон, 08.09.2023 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг 14 ҳудудий филиали ташкил этилади.

🔘 Бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида “тиббиёт бригадалари”:

▫️ўзларига бириктирилган ҳудудларда ҳомиладор аёлларни аниқлайди, уларни ҳисобга олиш ва даврий тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этади;

▫️ҳомиладор аёллар ҳолатини доимий мониторинг қилиб боради;

▫️туғуруқдан кейинги даврда она ва боланинг даврий патронажини олиб боради;

🔘 Марказнинг ҳудудий филиаллари:

▫️хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди;

▫️ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди;

🔘 Республика перинатал маркази:

▫️эрта туғуруқ хавфи бўлган ҳомиладорларга, шунингдек, муддати етмасдан (22-28 ҳафталик) туғилган чақалоқларга барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатади;

🔘 Марказ:

▫️ҳомиладор аёллар ва янги туғилган болалар скрининги бўйича ихтисослаштирилган ҳамда юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этади;

▫️акушерлик-гинекология, тиббий-генетик маслаҳат, соғлом оилани режалаштириш, молекуляр-генетик текширув, пластик ва эстетик гинекология, ёрдамчи репродуктив технологиялар хизматларини ташкил этади.

2023 йил 1 октябрдан бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида мутахассисларни жорий этилаётган янги тизим бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

🗓 2024 йил 1 октябрдан ҳар йили 100 тагача имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ёрдамчи репродуктив технологиялар усуллари муваффақиятли қўлланганда ушбу амалиётни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

📁 Қарор билан шунингдек, Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

📲 Дастурга кўра, ҳомиладор аёллар уй варақасини рақамлаштириш ва амалиётга жорий этиш назарда тутилган.

2023–2027 йилларда туғуруқ ўринлари сони жами 4 321 тага оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:

🔹боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;

🔹мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Ҳуқуқий услубий қўлланмалар билан lex.uz сайтида танишиб боринг

✍️ Адлия вазирлиги томонидан ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш мақсадида турли соҳаларда услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни lex.uz сайтига жойлаштириб бориш йўлга қўйилди.

➡️ Услубий қўлланмалар тегишли соҳаларда фаолият юритаётган давлат органлари, фуқаро ва тадбиркорлар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиб, уларда соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга хаволалар ҳамда зарур ҳужжатларнинг намуналари ҳам келтирилган.

🔰Бугунги кунда lex.uz сайтига қуйидаги услубий қўлланмалар жойлаштирилган:

1️⃣ “Фермер хўжалиги бошлиғини ўзгартириш ва расмийлаштириш тартиби”;

2️⃣ “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаcига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер участкаcини ҳокимлик номига давлат мулки сифатида рўйхатидан ўтказиш;

3️⃣ “Кичик қувватдаги қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш”;

4️⃣ Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун амалий қўлланма;

5️⃣ “Медиасаводхонлик ва Fake News: ҳуқуқ ва масъулият чегараси”;

6️⃣ “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари”.

7️⃣ "Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини ажратиш ва қуриш жараёни билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш бўйича услубий қўлланма".

⚠️ Мазкур услубий қўлланмаларнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://lex.uz/qollanma

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўқиш контракти, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун субсидиялар: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 муҳим имтиёз

Ўтган сафарги мақолада “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун дастлабки 5 та имтиёз ҳақида маълумот берилган эди. Ёшларга бундан ташқари контракт пули, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун ҳам субсидиялар берилиши мумкин. hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги имтиёзларга тўхталади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19878

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, икки ёки ундан ортиқ жисмоний шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати натижасида яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи, мазкур асар бўлинмас бир бутун ёки ҳар бири ҳам мустақил мазмунга эга қисмлардан иборат эканлигидан қатъи назар, ҳаммуаллифларга биргаликда тегишли бўлади.

📋 Ҳаммуаллифлар ўртасидаги муносабатлар, қоида тариқасида, келишув асосида белгиланади.

Бундай келишув бўлмаган тақдирда, асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи барча муаллифлар томонидан биргаликда амалга оширилади, муаллифлик ҳақи эса улар ўртасида тенг тақсимланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Кимларга дастлабки синов муддати қўлланилмайди?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, кулинария ва ярим тайёр маҳсулотлар дўконларида, буфетларда сотиладиган барча товарлар ва маҳсулотларда товар ва маҳсулотнинг номи, унинг сорти, ўлчови, оғирлиги ёки упаковкаси бирлиги нархлари кўрсатилган, ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалар бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорида субсидия берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot