Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2023_йил_1_сентябрдан

Аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилади.

▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

❗️Ортиқча ҳужжат талаб қилганлик учун жавобгарлик бор

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим муассасалари томонидан талабалардан қонунчилик ҳужжатларига кўра талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар сўралаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

🔰 Қонунчиликка кўра (ПФ–6191-сон, ПФ–6269-сон) аҳолидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинган:

▫️шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини;

▫️шахснинг белгиланган шаклдаги фотосуратини;

▫️жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси ёки умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);

▫️кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);

▫️солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (СТИР);

▫️олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни.

⚠️ Шунингдек, ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланиб, уларни талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади.

➡️ Ҳурматли фуқаролар, агарда Сиздан ушбу ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари кузатилса, Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг тегишли телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра (407–сон, 21.08.2023 й.) Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

🔰 Шунга кўра:

▫️давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди (илгари фақат ишлаб чиқарувчи томонидан эди);

▫️юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик маслаҳатчиси халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат бериши мумкин.

➡️ Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндошиш амалиёти Кодекс талабларини бажарилишини таъминлайди.

Мазкур қарор 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Контракт учун фоизсиз кредит. Таълим кредити бўйича муҳим 7 саволга жавоб

ОТМга қабул натижалари ҳам эълон қилинди, абитуриентларнинг аксарияти эса контракт асосида ўқишга кирган. Hudud24 контракт учун имтиёзли кредит олиш тартиби, шартлари, талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18571

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Адлия_хабари

❗️1-курс талабалари диққатига: ётоқхонага жойлашиш учун ДХМ ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин

📝 Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Шунга кўра, янги жорий қилинган давлат хизмати бу йил давлат ОТМга ўқишга кирган талабаларга Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали бепул электрон тарзда ариза юборган ҳолда ётоқхонага жойлашиш имконини беради.

Аризалар 23 августдан қабул қилинади.

Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун тақдим этилган йўлланма 10 кунга амал қилади.

Шунингдек, айрим тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (330 минг сўмдан 990 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, санитарияга оид қонунчиликни бузиш, одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш;
5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

❗️Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш мавзусида аудиоподкаст ўтказилади

🎧 Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан“ акцияси доирасида “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш" мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади.

Овозли чат 25 август куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари.

📥 Саволларингизни @ayollardaftari_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (409-сон, 22.08.2023 й.) билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

📝 Низомга кўра, рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш (ҳар 3 йилда камида бир марта) Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежи Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

➡️ Шунга кўра, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари малака ошириш муддати келишидан 15 кун олдин Марказга хат юборади.

🗓 Марказ хат келиб тушган кундан 5 кун ичида рўйхатдан ўтказувчини малака ошириш курсига қабул қилади ёки уни рад этади.

Ўқув курсларининг энг кўп ҳажми 72 соатни ташкил қилади.

📋 Курслар тамомлангач, рўйхатдан ўтказувчилар тест синовидан ўтказилиб, тестдан муваффақиятли ўтганларга сертификат берилади.

☑️ Малака ошириш даврида рўйхатдан ўтказувчиларнинг иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланади.

📌 Бундан ташқари, рўйхатдан ўтказувчилар ҳар 3 йилда бир марта аттестациядан ўтказилади (суҳбат шаклида).

ОТМни тугатган ва эгаллаган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича 2 йилдан кам ишлаган бўлса, аттестациядан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.

▶️ Мазкур жиноят учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар қарздорлик мавжуд эмаслиги текширилгандан сўнг тасдиқланади

“Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–278, 15.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, республикадаги чегаралари белгиланмаган кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари чегаралари белгиланиб, “YERELEKTRON” ахборот тизимига киритилади.

🗓 2024 йил 1 январдан:

🔹кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги текширилгандан кейин тасдиқланади;

🔹мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдори Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

🔹агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган махсус жойларда йиғишга рухсат этилади.

➡️ Ширкатлар ва бошқарувчи ташкилотларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари олдидаги қарздорлиги ва улар учун ҳисобланган жарималарнинг тўлов муддати 2024 йил 1 октябргача кечиктирилади.

🔰 Қарор билан шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:

▫️кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

▫️кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва уларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_сентябрдан

📝 Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади.

☑️ Шунингдек, бу бўйича маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг ЯИДХП
(my.gov.uz)даги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сиз талабаликка тавсия этилдингиз. Энди нима қилиш керак? Биринчи курсларга 10 та ҳуқуқий маслаҳат

Контракт тўлашда қандай енгилликлар бор? Ётоқхона кимларга берилади? Уй-жой қандай ижарага олинади? “Прописка”га кириш шартми? Ижара пулига кимларга компенсанция берилади? Талабалар қонунан ишлаши мумкинми? Талабалар учун яна қандай имтиёзлар бор?
Hudud24.uz биринчи курс талабалари учун ушбу масалалар бўйича энг муҳим 10 та ҳуқуқий маслаҳатни тақдим этади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18650

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

❗️Айрим шахсларга маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин эмас

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки бунга суиқасд қилиш даражасига етказиш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Ўша ҳаракатлар:

моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;

вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

телекоммуникация тармоқлари, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🔰Бунинг учун:

📝 Жисмоний ёки юридик шахс Давлат хизматлари марказларига ёки онлайн тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

Ариза 5-25 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

📋 Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича кадастр паспорти (қоғоз ёки пластик шаклда) тақдим этилади.

➡️ Кейин кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ДХМга ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон юборилади.

💰 БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда йиғим ундирилгандан сўнг реал вақт режимида Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги кўчирмани юклаб олиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Тадбиркорлик учун бериладиган 9 субсидия тури

Кимларга тадбиркорлик учун субсидия берилади? Қандай турдаги субсидиялар, қанча миқдорда ва қайси мақсадлар учун? Субсидияни олмоқчи бўлганлар қаерга мурожаат қилиши керак? Ариза қандай ёзилади? Hudud24 тадбиркорлик субъектлари учун бериладиган 9 та субсидия, уни олиш шартлари ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18724

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади

“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–285-сон, 24.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими қуйидаги 2 босқичда жорий қилинади:

1️⃣-босқич – 2023–2024 йилларда чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та туманда (қуйида келтирилган);

Ушбу туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.

2️⃣-босқич – 2025–2026 йилларда республиканинг қолган туманларида.

🏢 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси соҳада масъул орган ҳисобланади.

Қарор билан Қўмита ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади.

Шунингдек, 25 та туманда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади:

▫️гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;
▫️тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
▫️аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;
▫️чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;
▫️терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

➡️ Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:

🔹60 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилади;

🔹пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100–150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.

🗓 2023 йил 1 декабрдан чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Қўмита кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.

💰 2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_сентябрдан

📝 Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон базасини “Давлат мулки” ахборот тизимига интеграция қилиш ва тадбиркорлар электрон тизимга киритадиган маълумотлар орқали ҳисоботларни олиш йўлга қўйилади.

▶️ Шунингдек, ҳар чоракда жойига чиққан ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини оралиқ мониторинг қилиш тартиби бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot