Huquqiy axborot
350K subscribers
6.25K photos
373 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Мева-сабзавот билан савдо қилувчи корхоналар ва ташкилотлар қўшимча равишда қадоқланган бошқа озиқ-овқат товарлари: зиравор, кетчуплар, дориворлар, асал, ўсимлик мойи, туз, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган концентрацияли сирка кислотаси, мева-сабзавот шарбатлари ва чанқовбосди ичимликлар ҳам сотиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

❗️Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Сменалар ўртасидаги дам олиш 12 соатдан камни ташкил этган автобуслар ҳайдовчиларининг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди.

❗️Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ерга, унда қурилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди.

📃 Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш қилган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.

🚫 Ўзбошимчалик билан эгалланган ердаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

📣 Юридик техникумларда ўқиш учун Сизда яна имконият бор

📝 Қонучиликка кўра, қуйидаги абитуриентлар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш имтиҳонларисиз, қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилинади:

🔸Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган, ўзлаштириш кўрсаткичи 56 ва ундан юқори фоизлик натижага эга битирувчилар;

🔸жорий йилда ўқишга кириш учун республика ОТМнинг “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларида ўтиш балини тўплаган абитуриентлар;

🔸чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар.

Ушбу тоифадаги абитуриентлар жорий йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) тўлов-контракт асосида ўқишга кириш учун ариза билан юридик техникумга мурожаат қилишлари мумкин.

Имкониятни қўлдан бой берманг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Экологик аудиторга малака сертификати бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (402-сон, 19.08.2023 й.) билан Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🏢 Қарорга мувофиқ, экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш учун малака имтиҳонини ташкил этиш, сертификатни бериш, экологик аудиторлар ва экологик аудиторлик ташкилотларининг реестрлари юритиш бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ваколатли орган ҳисобланади.

Маъмурий регламентга кўра, малака сертификатини бериш бўйича хизматлар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

➡️ Бунинг учун талабгор:

▫️Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид (биолог, геолог, гидролог муҳандис, ер геодезия ва картографияси муҳандиси, шунингдек, сув, атмосфера, ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси мутахассисликлари) олий маълумотли;

▫️соҳада ёки турдош соҳаларда кетма-кет камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак.

🗓 Ваколатли орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Малака имтиҳони камида 3 нафар талабгордан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

📝 Имтиҳон тест кўринишида олинади (жами 50 та назарий савол).

🧾 Имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсга экологик аудитор малака сертификати берилиб, сертификат 5 йил муддатга амал қилади.

💰 Талабгорнинг мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

📌 Регламентга кўра шунингдек, экологик аудиторлар ҳар икки йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси (больничный) кимга қанча тўланади? Муҳим 7 саволга жавоб

Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганда (халқ тилида “больничный”) унга иш ҳақи ўрнига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади. Қуйидаги мақолада нафақа тўлаш асослари, миқдори ҳақидаги айрим ҳуқуқий нормалар ҳақида маълумот берилган.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18481

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қабул_2023

⚡️ Мандат эълон қилинди

2023–2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

📌 Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣ my.uzbmb.uz сайти орқали:

Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

Бунда сайтнинг Bakalavr-2023 бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига
абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4️⃣ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

👉
@e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

5️⃣ QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Тест натижалари қайдномаси ОТМга тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади

➡️ Батафсил: http://surl.li/kibhq

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Автобусларда йўловчиларни кечаси ташишга рухсат берилади

“Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (406-сон, 21.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, автобусларда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари бўлганда йўловчиларни тунда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

2024 йил 1 январдан:

▫️шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўловчи ташувчи автотранспортлар ҳайдовчиларининг иш вақти табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари тахограф кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади;

▫️меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилувчи инспекторлар зарур қурилмалар билан таъминланади.

📁 Қарорга кўра, мунтазам йўналишларда йўловчи ташиш қоидаларини бузганлик, меҳнат ва дам олиш режимига риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан Транспорт назорати инспекцияси ходимлари томонидан баённома тузиш ва маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🔰 Қарор билан шунингдек, қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹сочилувчан (қадоқланмаган) қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, қурилиш ва маиший чиқиндиларни, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни N, O3 ва О4 тоифадаги бортли ва ўзи ағдарувчи автотранспортларда мажбурий тартибда брезент ёки поливинилхлорид қопламали материаллардан тайёрланган тент билан борт сатҳидан оширмасдан ва бортга мустаҳкам қотирилиб, юза қисми тўлиқ ёпилган тарзда ташиш;

🔹“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 10 сентябрдан темир йўл транспортида маҳаллий юкларни (тош кўмир, қўнғир кўмир, кокс, маъдан ва маъдан концентратлари) ички йўналишларда очиқ турдаги вагонларда бортидан ошириб юкланганда, юкни ташишда брезент ёки поливинилхлорид қопламали материаллардан тайёрланган тент билан қопланган ҳолда ташиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_сентябрдан

Аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилади.

▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

❗️Ортиқча ҳужжат талаб қилганлик учун жавобгарлик бор

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим муассасалари томонидан талабалардан қонунчилик ҳужжатларига кўра талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар сўралаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

🔰 Қонунчиликка кўра (ПФ–6191-сон, ПФ–6269-сон) аҳолидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинган:

▫️шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини;

▫️шахснинг белгиланган шаклдаги фотосуратини;

▫️жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси ёки умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);

▫️кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);

▫️солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (СТИР);

▫️олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни.

⚠️ Шунингдек, ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланиб, уларни талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади.

➡️ Ҳурматли фуқаролар, агарда Сиздан ушбу ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари кузатилса, Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг тегишли телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра (407–сон, 21.08.2023 й.) Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

🔰 Шунга кўра:

▫️давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди (илгари фақат ишлаб чиқарувчи томонидан эди);

▫️юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик маслаҳатчиси халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат бериши мумкин.

➡️ Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндошиш амалиёти Кодекс талабларини бажарилишини таъминлайди.

Мазкур қарор 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Контракт учун фоизсиз кредит. Таълим кредити бўйича муҳим 7 саволга жавоб

ОТМга қабул натижалари ҳам эълон қилинди, абитуриентларнинг аксарияти эса контракт асосида ўқишга кирган. Hudud24 контракт учун имтиёзли кредит олиш тартиби, шартлари, талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18571

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Адлия_хабари

❗️1-курс талабалари диққатига: ётоқхонага жойлашиш учун ДХМ ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин

📝 Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Шунга кўра, янги жорий қилинган давлат хизмати бу йил давлат ОТМга ўқишга кирган талабаларга Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали бепул электрон тарзда ариза юборган ҳолда ётоқхонага жойлашиш имконини беради.

Аризалар 23 августдан қабул қилинади.

Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун тақдим этилган йўлланма 10 кунга амал қилади.

Шунингдек, айрим тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (330 минг сўмдан 990 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, санитарияга оид қонунчиликни бузиш, одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш;
5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

❗️Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш мавзусида аудиоподкаст ўтказилади

🎧 Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан“ акцияси доирасида “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш" мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади.

Овозли чат 25 август куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари.

📥 Саволларингизни @ayollardaftari_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot