Huquqiy axborot
364K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида айрим қонунчилик ҳужжатлари Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилди

Президент фармони (ПФ–140, 15.08.2023 й) билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

🔰 Шунга кўра:

🔹 2024 йил 1 январдан алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;

🔹 2024 йил 1 январдан импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади;

🔹 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади:

🔸 2023 йил 1 октябргача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш (рақамлаштириш) бўйича;

🔸 2024 йил 1 январгача транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизимини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича;

🔸 2023 йил 1 ноябргача товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ бирхиллаштириш бўйича.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олган ёшларга устама тўланади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш:

3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш:

🔸БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
🔸360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
🔸3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
🔸1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
🔸3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (356-сон, 11.08.2023 й.) билан Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

🔰Низомга кўра, спорт мактабида ўқувчи-спортчилар контингенти, уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади.

🔢 Спорт мактабига 18 ёш ва ундан катта спортчилар қабул қилинади.

📁 Ўқувчи-спортчиларни сифатли танлаб олишни таъминлаш мақсадида спорт мактабида қабул ўринлари бўшаган кундан 1 ой муддатда танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида эълон берилади.

Номзодларга қуйидаги минимал талаблар қўйилади:

🔹спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт тоифасининг мавжудлиги;

🔹курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгалланган совринли ўринлар (1–3-ўрин) мавжудлиги.

📝 Спорт мактабига ўқишга киришда номзодлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, шундан 30 балл умумий жисмоний тайёргарликка ва 70 балл махсус жисмоний тайёргарликка ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Судга ҳамма ҳам кира оладими? Судни фото, аудио ёки видео тасвирга олиш мумкинми? Муҳим 7 саволга 7 жавоб

Судга ҳамма ҳам кира оладими? Судни фото, аудио ёки видео тасвирга олиш мумкинми? Суд қачон ёпиқ тарзда кўрилади? Ушбу мақолада шу ва шу сингари бошқа саволларга жавоб берилади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18142

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

📝 Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланган.

❗️Мазкур ҳудудларда ишлаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (165 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Фуқаролар божхона чегараси орқали олиб ўтиши мумкин бўлган айрим товар нормаларини биласизми?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади

Ҳукумат қарори (358–сон, 11.08.2023 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Шунга кўра, 2024 йил 1 январдан:

🔹қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали очиқ танлов асосида танлаб олинади;

🔹ушланган транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

🔹транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш (ташиш) ҳамда сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари жойлардаги ҳокимликлар томонидан белгиланади.

🔰 “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали, жумладан:

▫️ушланган, тўхташ жойларига жойлаштирилган ва олиб чиқишга рухсат берилган транспортлар рўйхати юритилади;

▫️транспортларни тўхташ жойларидан олиб чиқиш учун барча тўловлар (жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар) электрон амалга оширилади.

⚠️ Мазкур ахборот тизими 2023 йил 1 ноябргача ишлаб чиқилади.

🗒 Шунингдек, 2023 йил 1 декабргача ЙҲХХнинг ягона ахборот тизими ушланган транспортларни сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида электрон танлаб олиш имкониятини яратиш мақсадида такомиллаштирилади.

📌 Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аудиторлик ташкилотини реестрга киритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (387-сон, 15.08.2023 й.) билан Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

📝 Сўровнома тўлдирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ваколатли орган)га юборилади.

➡️ Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида аудиторлик ташкилотини реестрга киритади ёки уни рад этади.

☑️ Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматини кўрсатишни рад этади:

🔹ариза берувчи томонидан тегишли камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса;

🔹аудиторлик ташкилоти “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаса.

Давлат хизмати кўрсатилганлик учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент қарори билан (ПҚ–279-сон, 17.08.2023 й.) Умид Махмудович Мамадаминов Ўзбекистан Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (392-сон, 17.08.2023 й.) Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Бухоро муҳандислик-технология институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини ҳисобга олиш асбобига, шу жумладан унинг пломбасига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.

▶️ Мазкур жиноят учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Мен олти ойлик ҳомиладорман ва шу вақтгача хусусий дўконда сотувчи бўлиб ишлаб келяпман. Дўкон эгасидан менга “декрет” беришини сўрамоқчиман. Хусусий дўконда ҳам қонуний тарзда “декрет” олсам бўладими? (Навоий вилояти Нурота туманидан З. Асадова)

Жавоб: Агар сиз қонуний тарзда охирги 6 ойдан бери ушбу дўконда ишлаб келаётган бўлсангиз, бу ҳолда сизга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилади ва 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғуруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади.

Бу эса сизга 4 ойлик нафақа тайинланишини таъминлайди. Нафақа ходимнинг фарзанди туғулгунига қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Oнлайн харидларда алданиб қолмаслик учун билиш лозим бўлган 5 муҳим қоида

Интернет орқали маҳсулот сотиб олишда харидор маҳсулотнинг ўзи ёки унинг намунаси билан бевосита танишиш имконига эга бўлмасдан, фақат сайтда жойлаштирилган маълумотларга таянади. Шу сабабли ҳам оадмларнинг турли шаклларда алданиб қолиш ҳолатдари тез-тез учраб туради. Қуйидаги мақолада интернет орқали онлайн харидларни амалга ошириш вақтида билиш лозим бўлган энг муҳим қоидалар ҳақида сўз боради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18228

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.

🚫 Аммо, Меҳнат шартномасига ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартларни киритиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

‼️Юридик техникумларга қабул тугашига 3 кун қолди

🗓 Адлия вазирлиги юридик техникумларига ҳужжат топшириш давом этмоқда. Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати – 20 август (шу куни ҳам).

⚠️ Маълумот учун: Юридик техникумларга 2023/2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги веб-сайти (my.uzbmb.uz) орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Никоҳ ёшига етмаган фарзандини турмушга берган ота-она жавобгарликка тортилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни икки ойдан ортиқ тўламаслик қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▫️15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш;

▫️120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб этиш;

▫️маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (6 млн 600 минг сўм) миқдорида жарима солиш.

➡️ Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун гаровсиз кредит берилади

“Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–281-сон, 18.08.2023 й.) қабул қилинди

🌐 Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:

🔸давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

🔸табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

🔰Қарорга кўра, 2024 йилда республикада:

900 минг тонна балиқ етиштириш;

35 240 гектар сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириб, 513 600 тонна балиқ етиштириш;

9 000 хонадонда интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш назарда тутилган.

💰2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot