Huquqiy axborot
374K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Европротокол нима? ЙТҲ содир бўлганда ҳайдовчиларнинг ўзаро келишуви бўйича 5 та саволга жавоб

Йўл транспорт ҳодисаларини аввалдан режалаштириб, тайёргарлик кўриб бўлмайди. Бирданига содир бўлади ва авто эгалари олдига янги жумбоқлар, вазифалар, муаммоларни қўяди. Шундай шароитда муаммони камроқ зарар билан тезроқ битириш учун нима қилмоқ керак?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=17670

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

❗️Ҳудудларни тозалашга ким масъул?

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Жиноят кодексига кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш:

🔹2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
🔹2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Агарда мазкур ҳаракат 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса:

🔸3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔸3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

☑️ Шунингдек, ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса:

5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Ўғлим 17 ёш, хорижга сафарга кетмоқчиман, вақтинча автомашинамни ўғлимга ишончнома билан беришим мумкинми? (Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан А.Турсунов)

Жавоб: Транспорт эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

Бироқ Сиз айни вазиятда ўғлингизга ишончнома бера олмайсиз. Чунки у ҳали 18 ёшга тўлмаган.

Қонунчиликка кўра, 18 ёшга тўлган шахсларга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Уй эгаси ижарачиларни муддатидан аввал уйдан чиқариб юбориши мумкинми? Уй-жой ижараси бўйича 7 муҳим саволга жавоб

Уй-жойни ижарага олганда (ёки берганда) ёзма шартнома тузилмаслиги аксарият ҳолатда турли муаммоларга сабаб бўлади. Масалан, уйнинг эгаси муддатидан олдин ижарачиларни уйдан чиқариб юборади ёки ижара нархини оширади. Ижара муддатида уй-жойга зарар етса, уни ким тўлаши кераклиги тўғрисида келишмовчиликлар келиб чиқади. Ижарага олиш-бериш тартибига амал қилинмаслиги айрим ҳолларда маъмурий жавобгарликка тортилишгача олиб боради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=17709

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этиладиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга тиббий хизматлар қисмида ягона солиқ тўловидан озод этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

▶️ Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Илгари: талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди

“Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном бериш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (349-сон, 09.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Тошкент метрополитени “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” ер усти метро ҳалқа йўлининг “Дўстлик – Қўйлиқ” йўналиши 1–14 бекатларига, “Чилонзор” йўлининг “Олмазор – Сергели” йўналиши 1–5 бекатларига (жами 19 та бекат) ном берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш:

жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса:

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (132 млн сўмдан 198 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Енгил автомобилларда юк ташилганда юкнинг узунлиги меъёрдан ошиб кетмаслиги керак

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас. Истисноли 6 ҳолат

Ойлик ходимнинг шахсий маблағи ва уни ходим ўзи хоҳишича тасарруф қилишга ҳақли. Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин. Бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир. Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина ходимнинг розилигисиз ушлаб…

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=17841

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

❗️Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи товарни бошқасига алмаштириб олиши мумкин

Батафсил инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди

“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ (396-сон, 10.08.2023 й.) ички ишлар вазири томонидан имзоланди.

🔰Шунга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:

1️⃣ Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;

2️⃣ Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;

3️⃣ Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;

4️⃣ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;

5️⃣ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.

☑️ Шунингдек:

🔹йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;

🔹йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;

🔹РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.

Мазкур буйруқ 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланиши керак.

📦 Бунда улар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз

Савол: Алимент ва моддий ёрдам оламан. Эримнинг ойлиги яхши. Бироқ алимент жуда кам тушади. Буни текширтириш учун кимга мурожаат қилиш керак? (Самарқанд шаҳридан Н. Аҳмедова)

Жавоб: Оила кодексига мувофиқ, алимент суд томонидан белгиланганда алимент тўловчининг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

🔸 бир болага – тўртдан бир қисми;
🔸 икки болага – учдан бир қисми;
🔸 уч ва ундан ортиқ болага – ярмиси миқдорида ундирилади.

💰 Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (ҳозирги кунда 259 700 сўм)дан кам бўлмаслиги керак.

🔺 Давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкин.

Шу сабабли, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

⚠️ Қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик ёки қарздор ўзининг иш жойи ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

▫️адлия бошқармалари ва бўлимлари;
▫️юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
▫️ФҲДЁ органлари;
▫️давлат хизматлари марказлари;
▫️“Ўзархив” агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари;
▫️Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
▫️Персоналлаштириш агентлиги;
▫️Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
▫️Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
▫️Интеллектуал мулк маркази;
▫️давлат нотариал идоралари ва архивлари;
▫️Юристлар малакасини ошириш маркази;
▫️Тошкент давлат юридик университети;
▫️Юридик техникумлар;
▫️ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Жиноят кодесига кўра, қонунга хилоф равишда ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (шундай металлардан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг резгилари бундан мустасно) олиши ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:

🔹БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
🔹2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
🔹1 йилгача озодликни чеклаш;
🔹1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўқишни бошқа мактабга ёки синфга ўтказиш тартиби қандай? Муҳим 5 саволга жавоб

Оилаларнинг бошқа жойга кўчиб кетиши ёки ота-оналарнинг иш жойи ўзгариши натижасида болани бир мактабдан бошқа мактабга, шунингдек боланинг ўзи истаган муҳитда ўқишини давом эттириши учун бир синфдан бошқа синфга ўтказишга тўғри келади. Қуйидаги мақолада айни шу жараёнларнинг ҳуқуқий масалаларига жавоб берилган.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=17893

Каналга уланиш 👉 @hudud24official