Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
“Ёшлар дафтари”га кирганларга кўрсатиладиган 25 ёрдам тури
Бу дафтарга кимлар киритилади? Уларга қандай ёрдамлар берилади? Ёшлар қачон “Ёшлар дафтари”дан чиқарилади?
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=16785
Каналга уланиш 👉 @hudud24official

#2023_йил_1_августдан
✅ Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошланади.
⚠️ Ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Биласизми
🔰 Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:
🔹 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;
🔹 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;
🔹 узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;
🔹 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.

#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 47-моддаси: “Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади”.
Уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи шахснинг узвий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Ундан маҳрум қилиш суд қарори асосида амалга оширилади. Уй-жойи жамият ва давлат эътиёжи учун олиб қўйилган шахсларга кўрган зарари тўлиқ қоплаб берилиши шарт.
Бунда суд кафолати уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи суд қарорисиз маҳрум этилишига йўл қўйилмаслигини англатади. Бу кафолат уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи мулкдорнинг эрки-хоҳишидан қатъи назар, мажбурий тарзда бекор бўлаётганда қўлланилиши назарда тутилган. Бунда суд томонидан мулк ҳуқуқини бекор бўлишига сабаб бўлувчи ҳолатлар амалдаги қонун ҳужжатлари асосида объектив тарзда кўриб чиқилади.
Давлат томонидан уй-жой учун ипотека кредитлари ва ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига субсидия бериш тизими жойий этилган.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, кўп болали оилалардаги ота-оналар, “Меҳрибонлик уйлари” битирувчилари, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсияолди ёшидаги шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар ва ҳоказолар киради.
Видео: https://youtu.be/Sh-JdqTE5jo

YouTube
Konstitutsiyamizning 47-moddasi
#Биласизми
❗️Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш мумкин эмас?
🚫 Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
🔹сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
🔹гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;
🔹тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
🔹ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
🔹оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
🔹хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
🔹ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

🔰Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар берилади:
▫️оилавий тадбиркорлик учун – 3-6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
▫️чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
▫️боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.
💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.
📝 “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Далада ишлайдиганларга устама бериладими: кимларга, қанча миқдорда?
Кимлар дала нафақаси олиши мумкин? Унинг миқдори қанча ва қай тартибда берилади? Қандай ҳолатларда устама тўланмайди?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун меҳнат арбитражи фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3449, 26.07.2023 й.)
🔰 Намунавий низомга кўра, жамоавий меҳнат низоси (низо) қуйидаги ҳолатларда меҳнат арбитражида кўриб чиқилиши мумкин:
🔹низо медиатор томонидан кўриб чиқилиб томонлар келишувга эриша олмаганда;
🔹низони медиатор томонидан кўриб чиқишда томонлар медиатор номзоди бўйича келишувга эришиш муддати тугаган бўлса;
🔹тарафлар низони медиатор билан ҳал этишни рад этса.
🔢 Меҳнат арбитражи республика даражасида 7 нафар, тармоқ даражасида 5 нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада 3 нафар арбитрни ўз ичига олади.
✅ Арбитрлар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари орасидан шакллантирилади. Арбитрлар олий маълумотга ҳамда меҳнат соҳасида камида 3 йиллик стажга эга бўлиши керак. Арбитрлар низони ҳал этишга жалб қилинганда ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниб асосий ишидан озод қилинади.
📄 Тарафлар меҳнат арбитражига ариза беришдан аввал арбитраж қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган келишув тузади.
▶️ Меҳнат арбитражи низони қуйидаги муддатларда кўриб чиқади:
➖бошланғич ва ҳудудий даражада – 5 иш кунигача;
➖республика ва тармоқ даражасида – 10 иш кунигача.
📝 Меҳнат арбитражи низо бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
▫️тарафлар низони ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;
▫️тарафлардан бири низо бўйича талабдан воз кечганлиги тўғрисида;
▫️низони тарафлардан бирининг фойдасига ҳал қилиш тўғрисида.
❗️Меҳнат арбитражи қарори тарафлар учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.
Маълумот учун: меҳнат арбитражи – яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи орган.

❗️Тошкент тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантирилади
"Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–112-сон, 26.07.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали пойтахтни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
✅ Шунга кўра, Тошкент шаҳрида қўшимча 4 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этилади.
▶️ Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.
📁 Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси этиб қайта номланди.
📝 Фармон билан давлат ва тадбиркорлар ўртасида “кўприк” вазифасини бажарувчи “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилди.

❗️Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш тизими жорий қилинади
“Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-236-сон, 26.07.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра:
🔹 2023 йил 1 октябрдан Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари ахборот тизимларидаги муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар ушбу тизимларни ўзаро интеграция қилиш орқали “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига юкланади.
🔹2024 йил 1 январдан муниципал мулкларнинг ҳар бирига нисбатан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари белгиланади ва уларнинг бажарилиши “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти томонидан мониторинг қилинади.
🔹Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорлари ҳар йили 31 декабргача бозор тамойиллари асосида белгиланади.
✅ 2023 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳрида белгиланган объектлар негизида (қуйидаги рўйхатда келтирилган) Компания томонидан лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.
🗓 2024 йил 1 январгача коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот тизимларини “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига интеграция қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш тизими жорий қилинади.
▶️ 2024 йил 1 мартдан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналарининг Тошкент шаҳри филиаллари “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ва “Тошкент шаҳар газ таъминоти” МЧЖ сифатида қайта ташкил этилади.
📌 2024 йил 1 январдан оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан тўлов асосида фойдаланилади.

Telegraph
Рўйхат
#Адлия_хабари
❗️“Меҳнат ҳуқуқи” бўйича ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди
🔰 “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз” ҳуқуқий акцияси доирасида ўтказилган танловда тест саволларига энг қисқа муддатда ва тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволларга берган жавоблари баҳоланди.
✅ Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган қуйидаги 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди:
1️⃣-ўрин – Абдуллаева Хуршида Чориёровна (Тошкент шаҳри);
2️⃣-ўрин – Абдиқаҳҳоров Давлатбек Музаффар ўғли (Қашқадарё вилояти);
3️⃣-ўрин – Анаров Илғоржон Закиралиевич (Наманган вилояти).
Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланади.

❗️Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (313-сон, 26.07.2023 й.) қабул қилинди
🔰2023 йил 1 августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.
🔘 Бунда:
🔹 ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларга янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади;
🔹улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар учун белгиланган муддатдан кейин 12 ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.
🗓 2024 йил 1 ноябрдан эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда сотилишининг олдини олиш чоралари кўрилади.
➡️ Қарорга кўра, ароқ маҳсулотларини сақлаш ва яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил равишда
24 ойгача этиб белгиланади.

❗️Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди
"Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–114-сон, 27.07.2023 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:
🔹Маданият ва туризм вазирлиги негизида Маданият вазирлиги;
🔹Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси.
✅ Шунингдек, Маданият вазирлиги тизимида қуйидаги янги муассасалар ташкил қилинади:
🔸“Ўзбектеатр” давлат муассасаси;
🔸“Маданият таълими маркази” давлат муассасаси.
📝 Маданият ва санъат соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
🔢 Маданият ва санъат соҳасида таълимни тизимли ислоҳ қилиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди, жумладан:
➖миллий мусиқа санъати кластери яратилади;
➖давлат мусиқали, драма ҳамда қўғирчоқ театрларида ягона репертуар стратегияси асосида “устоз-шогирд” анъаналари ва маҳорат мактаблари асосида таълим бериш тизими йўлга қўйилади.
🗓 2023 йил 1 сентябрдан:
▫️босқичма-босқич замонавий жиҳозланган кутубхоналар ва кинотеатрлар ташкил этилади;
▫️мусиқа чолғучилиги ва ашула ижрочилиги бўйича пуллик махсус курсларда ўқитиш тизими жорий этилади.
▶️ 2024–2026 йилларда халқаро фестиваллар, форумлар ва республика даражасидаги маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилади.
📁 Бундан ташқари, қуйидагилар ишлаб чиқилади:
▫️маданият марказлари ва кўзи ожизлар учун адабиётларни буюртма асосида етказишга мўлжалланган ахборот тизимлари, аҳолига аудиовизуал асарларни тақдим қилишга мўлжалланган махсус видео платформа;
▫️ёшларга миллий мусиқа чолғулари тўғрисида дастлабки таълимни беришга мўлжалланган “Cholg‘u.uz” мобиль иловаси.

❗️Қарз олиш, бериш, ундириш бўйича муҳим 5 та қоида
🔹Қарз шартномаси тузилмаса нима бўлади?
🔹Тилхат қарз шартномаси ўрнига ўтадими?
🔹Қарзни ундира олмаса, қарз олган шахс жавобгарликка тортиладими?
🔹Суд орқали қарзни ундириш учун қанча давлат божи тўланади?
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/tilhat-shartnoma-urniga-utadimi-karz-olish-berish-undirish-bujicha-mukhim-5-ta-koida/

#Қабул_2023
📝 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 августдан бошланади.
🔰Тест синовлари кунига икки сменада:
1️⃣-смена – 08:00 дан 11:00 гача;
2️⃣-смена – 15:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади.
📌 Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.

📝 2023-2024 ўқув йилида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
➡️ Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
✅ Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
‼️Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

☑️ Қонунчиликка кўра:
🔸ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги халқаро сертификатга эга давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул ходимларига ўрнатилган устамаларга қўшимча равишда лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорда устама тўланади.
Бунда, халқаро сертификат рўйхати Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан шакллантирилади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
🔸Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот технологиялари ҳамда рақамли хизматлар жорий этилиши ҳолатини баҳолаш рейтинги билан қамраб олинмаган давлат органлари раҳбарларининг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 30 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

❗️“Заправка”да навбатда турган машиналар ўртасида
1 метр масофа бўлиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️“Заправка”да навбатда турган машиналар ўртасида
1 метр масофа бўлиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси" бўйича магистратура мутахассисликлари очилади
“Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–244-сон, 28.07.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:
🔹Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси (овқатланиш илми)” бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади;
🔹Тошкент фармацевтика институтида “Экспериментал ва спорт фармакологияси” магистратура мутахассислиги бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.
🏢 Қарорга асосан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида ташкил этилган тиббиёт факультети (“Даволаш иши” таълим йўналиши) Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалига айлантирилади.
➡️ Филиалда спорт тиббиёти ва бошқа тиббиёт мутахассисликлари (“Даволаш иши”, “Фармацевтика”, “Педиатрия”) бўйича кадрлар тайёрланиб, Чирчиқ шаҳридаги барча турдаги тиббиёт муассасалари унга клиник-ўқув база сифатида бириктирилади.
❕Спорт соҳасида кадрларни комплекс тайёрлаш бўйича “Чирчиқ спорт кластери” намунаси яратилади.
📝 Давлат спорт-таълим муассасаларининг спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва спорт фармакологлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида белгиланган тартибда бепул малака оширади.
📁 2024/2025 ўқув йилигача “70910233-Спорт тиббиёти” ҳамда “70910401-Гигиена: нутрициология” мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари тасдиқланади.
🔘Қарорга кўра, Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг минтақавий филиаллари ташкил этилади.
🗓 2024/2025 ўқув йилидан спорт тиббиёти соҳасидаги ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар бевосита Марказ иштирокида ишлаб чиқилади.

❗️Маҳаллаларда 5 000 та спорт майдончаси ташкил қилинади
“Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–245-сон, 28.07.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун 2030 йилгача 5 000 та спорт майдончалари ташкил қилинади.
🗓 2023 йил 1 августдан:
🔸олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллалар ҳамда мактаблар ҳудудида қурилган спорт майдончалари улар жойлашган ҳудудига қараб тегишлилиги бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимига ўтказилади;
🔸спорт майдончаларининг жойлашув ҳудудидан қатъи назар (таълим ташкилотлари ҳудудида дарсдан ташқари вақтларда), барча фуқаролар учун фойдаланиш бепул бўлади ва вақти чегараланмайди;
🔸спорт майдончаларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари томонидан ташкил этилади.