Huquqiy axborot
353K subscribers
6.23K photos
362 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Ижтимоий_акция

📝 Дастлабки синов тугагунигача иш берувчи ёки ходим камида 3 кун олдин бир-бирини ёзма огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.

☑️ Иш берувчи синов натижаси қониқарсиз бўлганда, ходимнинг синовдан ўтмаганлиги сабабларини кўрсатиб, дастлабки синов даврида меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

Ходим огоҳлантириш муддати мобайнида шартномани тугатиш ҳақида берган аризасини қайтариб олишга ҳақли.

➡️ Дастлабки синов муддати тугаганда меҳнат шартномасининг амал қилиши давом этади ва келгусида уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 23-моддаси: “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.

Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади”.

Ҳар бир давлат ўз фуқароси қаерда бўлишидан қатъий назар, уни ҳимоя қилишга мажбурдир. Шу нуқтаи назардан, ҳеч бир давлат ўз фуқаросини ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилишига ёки бошқа давлатга беришга йўл қўймайди.

Ўзбекистон Республикаси паспортида ҳам “ушбу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир”, деб алоҳида белгиланган.

Фуқарони ўз мамлакати ҳудудидан чиқариб юборилиши деганда, уни эрки-хоҳишига зид равишда сиёсий, диний, миллий, мафкуравий, маданий ва бошқа қарашлари ёки фаолиятини асос қилиб яшаб турган мамлакатидан мажбурий чиқариб юборилишини англатади. Бундан ташқари, сургун ёки бадарға каби жазо чораси сифатида ҳам ўз уйини тарк этишга мажбур қилиниши тушунилади.

Ўз фуқаросини бошқа давлатга бермаслик (non-extradition) деганда, халқаро ҳуқуқда давлат ўз фуқаросини содир этган жинояти учун бошқа давлатга ушлаб бермаслик тушунилади.

Хорижда яшаётган ватандош деганда, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида доимий истиқомат қиладиган ёки таълим олиш, меҳнат қилиш, оилавий ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб вақтинчалик чет элда юрган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролигини олган, давлатимизга маънавий ва маданий мансубликни ҳис қилган шахслар ва уларнинг авлодлари, этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбекистонлик сифатида англаган ҳамда мамлакатимиз билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=ZBP5GhvwDow

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Дам олиш ва байрам кунлари ишга чақиришяптими? Унда қуйидаги муҳим қоидалар Сиз учун

Дам олиш ёки байрам кунида ходим розилигисиз ишга чиқариш мумкинми? Бу кунлар учун қанча ҳақ тўланиши керак? Розилик фақат ариза билан билдириладими?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Адлия_табриги

Азиз ёшлар!

Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёмиЁшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизда тилакдошмиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз. Эзгу интилишларингизни рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

🔹Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан, 15 дан 16 ёшгача бўлганлар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмаслиги лозим.

🔹Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

🔹Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

🔹Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – “Ёшлар дафтари” ишга туширилган.

🔹“Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида ёрдам кўрсатилади.

🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (16 млн 500 минг сўм) миқдорда субсидия ажратилади.

🔹Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

🔹Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 13 турдаги ёрдам берилади.

🔹Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

🔹“Мозийга саёҳат” дастури доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

🔹Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_июлдан

🚫 Қонунчиликка кўра, референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 24-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар”, деб белгиланган.

Мазкур нормада хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Шунга кўра, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ нормалари асосида хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=Mew7WQiyIz8

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.

🗓 Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси у берилган кундан эътиборан 3 кунда кўриб чиқилиши керак.

📝 Ходимнинг талаблари рад этилганда, рад этиш сабаби ёзма шаклда ходимга берилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Дир-рект-рррр дам олли-ш кун-нида ишлатганинг ууучун икки баравар ҳақ тўлайсан, тўлайсан!

"Закунчи" тўтининг саргузаштлари - 2".

Батафсил 👉 https://youtu.be/caOtHY-PGTU

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#2023_йил_1_июлдан

🗓 1 июлдан нималар ўзгаради?

🔹 “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим табиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади БАТАФСИЛ

🔹Ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади БАТАФСИЛ

🔹“Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади БАТАФСИЛ

🔹Давлат органлари АКТ ходимларининг малакаси оширилади БАТАФСИЛ

🔹“Яшил энергия” сертификатини бериш бошланади БАТАФСИЛ

🔹Нодавлат футбол муассасаларига футбол ассоциацияси аъзоси бўлиш талаби қўйилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим вино маҳсулотларига акциз маркаси ёпиштирилмайди БАТАФСИЛ

🔹Электр етказиб бериш бўйича шартномалар “Шаффоф қурилиш” тизими орқали тузилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим тезкор-қидирувларда экспресс текшириш техник воситалари ўша жойнинг ўзида қўланилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим турдаги дорилар сертификатлаштирилмайди БАТАФСИЛ

🔹Давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлари танлов асосида тайинланади БАТАФСИЛ

🔹2010 – 2012 йилларда берилган эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

📝 Ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

➡️ Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказишда ҳам ходимнинг розилиги олинади (ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши ҳоллари мустасно).

Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ишнинг мазмуни, меҳнат шартлари, шунингдек мазкур ишни бажариш билан бевосита боғлиқ бўлган ички ҳужжатлар билан олдиндан таништирилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

▶️ Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 25-моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади”
, деб белгиланган.

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ва табиий ҳуқуқи бўлиб, у мамлакатда ўлим жазосини белгилаш, тайинлаш ва ижро этишни қатъий инкор этади.

Конституция мазкур моддасида “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади” деган қатъий норма мустаҳкамланмоқда. Шу тариқа, Ўзбекистон ушбу ниҳоятда жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини конституциявий норма билан мустаҳкамлаган.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=cCfjySK5xXY

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (8 млн 250 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰 Ходим илтимосига кўра қуйидаги ҳолатларда бошқа ишга ўтказилиши керак:

🔹соғлиғига кўра енгилроқ ишга ўтказишга оид тиббий хулоса бўлганида;

🔹ҳомиладор аёлни вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқаришдан холи ишга ўтказиш бўйича тиббий хулоса бўлса;

🔹2 ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онанинг бири (васий) томонидан аввалги ишини бажариш мумкин эмаслиги;

🔹бошқа узрли сабабларда ва бундай иш иш берувчида мавжуд бўлганда.

📋 Ходим ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати жамоа шартномасида белгиланиши мумкин.

Ходим тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқаришдан холи бошқа доимий ишга ўтказишга муҳтож бўлса, иш берувчида бўш иш ўрни бўлса ходим бошқа доимий ишга ўтказилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

📌 Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 26-моддаси: “Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.

Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас”.

Инсон шаъни – бу инсоннинг бошқа одамлар олдида ўз аҳамиятини англаши ёки инсоннинг маънавий обрўсидир.

Инсон қадр-қиммати – бу шахснинг ўзини ўзи ҳурмат қилиши, жамият аъзоси сифатида ўз мавқеи ва аҳамиятини англашидир.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч бир шахс қийноққа солиниши ва бошқа ғайриинсоний таъсирларга дучор этилиши мумкин эмаслигини Конституция тақиқламоқда.

Шунга кўра, давлат органлари, мансабдор шахслар, айниқса, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз фаолиятида ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон шаъни, ор-номуси, ва қадр-қимматига дахл қилмаслиги, камситмаслиги, аксинча уларга инсоний муносабатда бўлишлари лозим.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=Hc2iFxZdJDg

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим розилигисиз меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бошқа ишга вақтинча ўтказилиши мумкин.

➡️ Бунда ходим соғлиғига қарши кўрсатма бўлган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. Бекор туриб қолиш сабабли ходимни пастроқ малака талаб этиладиган ишга вақтинча ўтказишга ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бажараётган ишига қараб, бироқ аввалги ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

🚫 Юқоридаги асослар билан ходимни бошқа ишга ўтказиш даври 1 йилда жами 60 кундан ошиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

📁 Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–849-сон, 30.06.2023 й.) билан Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартнома (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 27-моддаси: “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.

Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт”.

Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳар бир шахснинг фундаментал ҳуқуқларидан ҳисобланади. Шунга кўра, шахс эркинлигини чеклайдиган ҳар бир ҳаракат фақат қонун доирасида бўлиши лозим.

Инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш бўйича муҳим институтлардан бири “Хабеас корпус акт” халқаро даражада умумэътироф этилган ҳужжат сифатида шахс эркинлигини таъминлаш йўлида ўзига хос янги даврга асос солган. Шахс эркинлигини таъминлашни кучайтириш мақсадида ҳибсга олиш билан боғлиқ жараёнлар суд қарори асосида амалга оширилиши белгиланган.

Шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асосларининг тушунтирилиши – “Миранда қоидаси” – халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган норма бўлиб, суриштирув, тергов ва суд жараёнларида қонун бузилишига йўл қўймасликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур қоидага кўра, шахснинг ҳуқуқлари у яхши тушунадиган тилда тушунтирилиши ва бу тил айнан унинг она тили бўлиши шарт бўлмай, шахс одатда мулоқот қиладиган ва яхши тушунадиган тил бўлиши талаб этилади.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=Zkl-SrD-ja4

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Ёнғин хавфи мавсумида, яъни ўрмонда қор қатлами кетган пайтдан бошлаб барқарор ёмғирли куз об-ҳавоси келгунгача ёки қор қатлами пайдо бўлган давргача қуйидаги ўрмон жойларида гулхан ёқиш тақиқланади:

▫️игнабаргли дарахт кўчатлари ўтқазилган жойларда;
▫️эски куюкларда;
▫️ўрмоннинг зиён етказилган участкаларида;
▫️ўрмоннинг кесилган дарахт қолдиқлари ва тайёрланган ёғоч-тахта қолдирилган дарахт кесилаётган участкаларида;
▫️ўтлар қуриган жойларда;
▫️дарахтлар шох-бутоқлари остида.

Шунингдек қолган жойларда атрофи камида 4 метр кенгликда маъданлаштирилган майдончаларда гулхан ёқишга рухсат этилади. Зарурат тугаши билан гулхан пухталик билан ўчирилган бўлиши керак.

📌 Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot