Бизни қаердан кузатасиз?
Anonymous Poll
41%
Шаҳар маркази
24%
Туман маркази
23%
Қишлоқ. Овул
9%
Шаҳарга туташган ҳудуд
2%
Тоғли ҳудуд
Фаолият йўналишингиз?
Anonymous Poll
53%
Давлат хизматчиси
11%
Хусусий ташкилот ходими
8%
Тадбиркор
6%
Талаба ёки ўқувчи
11%
Ишсиз
12%
Бошқа
Қайси йўналишдаги ҳуқуқий маълумотлар Сизни кўпроқ қизиқтиради?
Anonymous Poll
21%
Меҳнат
13%
Таълим
17%
Имтиёзлар
11%
Тадбиркорлик
15%
Давлат хизматлари
1%
Интеллектуал мулк
9%
Фуқаролик
2%
Йўл-транспорт
7%
Жавобгарлик ва жазо
3%
Оила
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
65%
Матн шаклида
8%
Расм шаклида
9%
Инфографика шаклида
12%
Видео шаклида
4%
Аудио шаклида
2%
Бошқа
Ҳуқуқий маълумотларни қайси вақтда олиш Сизга маъқул?
Anonymous Poll
31%
Соат 08:00 дан 12:00 гача
5%
Соат 12:00 дан 14:00 гача
7%
Соат 14:00 дан 17:00 гача
20%
Соат 17:00 дан 20:00 гача
29%
Соат 20:00 дан 22:00 гача
7%
Соат 22:00 дан 08:00 гача
Канални нима мақсадда кузатасиз?
Anonymous Poll
77%
Қонунчиликдаги янгиликларни билиб бориш учун
18%
Ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш учун
4%
Шунчаки кузатиб бораман
1%
Танловлар, совринли викториналарда иштирок этиш учун
Кунига нечта маълумот олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
21%
1-2 та
32%
3-4 та
16%
5-6 та
31%
6 ва ундан кўпроқ
Канални қачондан бери кузатиб борасиз?
Anonymous Poll
39%
Канал ташкил топганидан буён
40%
Бир йилдан ошди
13%
1–6 ой
7%
Яқинда аъзо бўлдим
#Сўровнома
Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!
Изоҳ қолдириш манзили ➡️ https://bit.ly/3N7ALqZ

Google Docs
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
@huquqiyaxborot телеграм канали бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг!
#Ижтимоий_акция
📝 Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.
🚫 Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
🔹ҳомиладор, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий);
🔹захирадаги иш ўринларига жойлаштириш учун юборилган шахслар;
🔹давлат грантлари асосида ўқиган ва ОТМни тамомлагандан 3 ойда йўлланма бўйича ишга кираётган битирувчилар;
🔹ўқишни тамомлагандан 1 йилда биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган мактаб, коллеж, техникум ва ОТМ битирувчилари;
🔹6 ойгача меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
🔹18 ёшга тўлмаган шахслар;
🔹ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
🔹ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
🔹жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Telegraph
Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз
Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Талабалар ўқишини қайта тиклаш: муҳим 5 саволга 5 жавоб
Ўқишни олдин ўқиган ОТМдан бошқа ОТМга кўчириб қайта тиклаш мумкинми? Аризалар қачондан ва кимга берилади? Кимлар “бюджет” асосида ўқишни қайта тиклайди?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги
Азиз юртдошлар!
Жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамловчи муқаддас айём – Қурбон ҳайити билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.
Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади
Ҳукумат қарори (261-сон 26.06.2023 й) билан “Ёш чегарачилар” тўғрисида низом тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, чегараолди шаҳар ва туманлардаги мактабларда “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади.
🏫 Клуб мактаб директори томонидан тасдиқланган рамзий байроғи, вимпели ва шиорига эга бўлади.
✅ Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.
❌ Клубга қабул қилиш учун аъзолик бадали ёки бошқа тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
🔢 Қарор билан шунингдек, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби белгиланди.
📝 Унга кўра, “Ёш чегарачилар” клубларининг чақириққача тайёргарлик ёшидаги (10–11-синф) аъзолари ўртасида қуйидаги 3 босқичли мусобақалар ўтказилади:
🔹туман (шаҳар) босқичи – март-апрель ойларида;
🔹вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) босқичи – апрель ойининг учинчи ўн кунлигида;
🔹республика босқичи – май ойининг иккинчи ўн кунлигида.
🔢 Мусобақада иштирок этувчи жамоа ўқув йилининг бошида клубнинг мусобақа шартлари бўйича юқори натижа кўрсатаётган 10 нафар аъзосидан (8 нафар ўғил, 2 нафар қиз) иборат таркибда тузилади.
🎁 Мусобақанинг ҳар бир босқичида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар диплом, кубок ва совғалар билан мукофотланади.

#2023_йил_1_июлдан
📝 Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тузилади.

✅ Дастлабки синов даврида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ амал қилади.
❕Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.

#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 22-моддаси: “Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади”.
Фуқаролик – шахснинг муайян давлат билан доимий сиёсий-ҳуқукий алоқаси ҳисобланади. Ўзбекистонда эса бу алоқа ягона ва унинг бутун ҳудудида амал қилади.
Шахс фуқароликка эга бўлгач, давлат унинг ҳамма ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этади, уларнинг амалга ошишини таъминлаш чораларини кўради.
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунга кўра, шахс Ўзбекистон фуқаролигига турли асослар билан эга бўлиши мумкин. Конституциянинг мазкур нормасида қайси асос билан фуқароликка эга бўлишдан қатъий назар барча фуқаролар тенг эканлиги белгиланган.
Видео: https://www.youtube.com/watch?v=YPI8xxWIEPE

YouTube
Konstitutsiyamizning 22-moddasi
#2023_йил_1_июлдан
🔰 Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар қуйидаги ҳолатларда:
🔹гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатни қайд этишда аниқланган модда (буюм)нинг гиёҳванд воситасига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганда;
🔹 аниқланган модда (буюм)ни гиёҳвандлик воситаларининг қайси турига мансублиги бўйича савол туғилганда;
🔹 гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари аниқланганда;
🔹 тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканлигига шубҳа пайдо бўлганида;
🔹 тезкор-қидирув тадбирлари давомийлигини таъминлаш зарурати юзага келганда, тезкорликни амалга ошириш ҳамда тегишли вақтни тежаш мақсадида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини улар аниқланган жойнинг ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биносида экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширади.

📁 Давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) танлов асосида амалга оширилади, бундан Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
✅ Давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларидан ходимлар учун белгиланган меъёрдан келиб чиқиб, самарали фойдаланиш тартиби жорий этилади.

#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари штатида ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган ҳажмда камида битта хорижий тилни (инглиз, немис, француз тилини) биладиган ходимлар (метрдотеллар, официантлар) бўлиши керак.
📝 Шунингдек, умумий овқатланиш жойларининг фирма жилдларида, давлат тилида ва хорижий тилларда ёзилган таомнома бўлиши керак.