Huquqiy axborot
372K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

❗️Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

🔰 Қуйида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин:

▫️туҳмат (40-модда);
▫️ҳақорат қилиш (41-модда);
▫️фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш (45-модда);
▫️фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш (46-модда);
▫️шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш (46-1-модда);
▫️енгил тан жароҳати етказиш (52-модда);
▫️мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда);
▫️экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш (104-модда);
▫️транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (133-модда);
▫️ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши (134-модда);
▫️майда безорилик (183-модда);
▫️ўзбошимчалик (200-модда).

⚠️ Аммо юқоридаги ҳуқуқбузарликларни 1 йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автомобиль эгаларининг якка тартибдаги гаражлари бузиб ташланганда уларга уй-жой мавзеларидаги янги ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойида доимий равишда бепул биркитилган жой берилади.

Мазкур жойларда автомобиль эгасининг уй манзили ва автомототранспортининг давлат тартиб рақами ёзилган табличка ўрнатилган бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Олий таълим муассасалари, техникум ёки коллежларда кечки ёки сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдa қуйидаги муддатларда ўқув таътиллари берилади:

🔹ОТМда кечки таълимда ўқиётган 1-2-курс талабаларига – камида 20 кун, техникум ёки коллежларда – камида 10 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса – камида 30 кун;

🔹ОТМда кечки таълимда 3-4-курсларда ёки ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида 30 кун, техникум ёки коллежларда – камида 20 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_июндан

☑️ Қонунчиликка кўра:

▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва ОТМда давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;

▫️ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига 2 марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Доналаб сигарет сотиш мумкин эмас

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–844-сон, 24.05.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔢 Қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш билан боғлиқ муносабатлар, шунингдек, соҳага масъул органларнинг ваколатлари белгиланди.

🚫 Қонунга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қуйидаги ҳолатларда реализация қилиш (сотиш, сотиб олиш ва ҳ.к.) тақиқланади:

🔸21 ёшга тўлмаган шахсларга ва улар томонидан;
🔸сотувчининг бевосита иштирокисиз, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан, электрон тижорат шаклида;
🔸сайёр савдо қилиш йўли билан, кўчмас савдо объектларидан ташқарида, дорихоналарда;
🔸болаларга мўлжалланган товарлар сотиладиган хоналарда;
🔸болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса;
🔸соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида;
🔸таълим, спорт ва диний ташкилотлардан 100 метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида;
🔸яроқлилик муддати ўтганда, маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз;
🔸доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган), истеъмол ўровида (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан.

📌 Алкоголь маҳсулотларини иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, боғларда, барча турдаги жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилиш тақиқланади.

☑️ Чилим чекиш учун махсус ажратилган жойлар фақат чилим бериш бўйича хизматлар кўрсатиладиган, вентиляция тизимлари билан жиҳозланган алоҳида ажратилган бинолар, иншоотлар ва объектларда ташкил этилиши мумкин.

Алкоголь маҳсулотларининг истеъмол идишида ёрлиқ асосий юзасининг камида қирқ фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

🔹интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

🔹мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Вазирлик ва идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди

🔢 Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

➡️ Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари “3 қадам” тамойили асосида мақбуллаштирилади.

🏢 2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та “Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.

☑️ 2024 йил 1 январгача рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.

📲 2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари edo.ijro.uzтизимига ўтказилади.

2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар “edo.ijro.uz” тизимига тўлиқ ўтказилади.

🗓 2023 йил 1 августдан давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Шунингдек, 2023 йилда мобил интернет фойдаланувчилари сонини ошириш чоралари кўрилади. Бунда улар сонини 31,5 млн нафарга етказиш назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

“Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–162-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарор билан, жумладан, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹“Рақамли ҳукумат” ва “Рақамли ҳудуд” дастурлари доирасида 2023–2024 йилларда амалга ошириладиган 300 та устувор лойиҳалар рўйхати;

🔹2023 йил якунигача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш доирасида порталда биринчи навбатда жорий этиладиган 95 та хизмат ва сервислар рўйхати;

🔹2023 йил 1 декабрдан аҳоли ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинадиган 47 турдаги маълумотлар рўйхати;

🔹аҳоли ва тадбиркорларга хизматлардан фойдаланиш ҳолати бўйича юбориладиган эслатма ва хабарномалар рўйхати.

📝 2023 йил 1 июндан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи кредит ва беғараз кўмак маблағлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рақамли компонентларга йўналтириладиган қисми Рақамли технологиялар вазирлиги билан мажбурий тарзда келишилади.

🔘 Қарорга кўра, “Рақамли геопортал” ахборот тизими ва “Халқ назорати” платформаси:

▫️2023 йил 1 сентябргача Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида;

▫️2023 йил якунигача Жиззах ва Урганч шаҳарларида ишга туширилади.

☑️ 2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг навбатдаги босқичи сифатида хорижий нуфузли таълим платформаларида IT-йўналишдаги онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имконияти йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 октябрдан B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.

📌 Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўқишга кириш учун ўтган йили берилган тавсияномалар бу йил ҳам ўтадими?

Олий таълимга оид савол-жавобларга бағишланган брифингда ушбу саволга жавоб берилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича фото ва видео хабар бериш тизими йўлга қўйилади

“Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–77-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди

☑️ Фармонга кўра, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг янги тизими йўлга қўйилади.

🔰 2023 йил 1 сентябрдан:

🔸аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

🔸ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

🔸ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

❗️Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

📝 Қонун бузилиши аниқланганда, прокуратура органлари томонидан давлат органлари ва мансабдор шахсларга қонун бузилишини зудлик билан бартараф этиш тўғрисида талабнома киритилади.

Шунингдек, Ўзэнергоинспекция фаолиятига “Энергоназорат” платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версияси 2024 йил 1 мартгача тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятида, 2024 йил 1 октябргача тўлиқ версияси жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Ҳокимликлар фавқулодда вазиятлар органлари билан ҳамкорликда ҳар йили 1 майдан 15 сентябргача сувда бахтсиз ҳодисалар (одамлар ўлими) тез-тез рўй бериб турадиган жойларни аниқлаши керак.

⚠️ Мазкур ҳудудлар бўйича маҳаллий аҳоли ва дам олувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш шарти билан қирғоқ бўйлаб чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиши шарт.

❗️Шунингдек, сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга тақиқланган ҳолатлар билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

🔢 Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

🔘 Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

▫️86–100 % учун – 5 баҳо;
▫️71–85 % – 4 баҳо;
▫️56–70 % – 3 баҳо;
▫️56 % гача – 2 баҳо.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Малакали юридик ёрдам кўрсатиш масалалари, электрон адвокатлик ордерини бериш тартиби” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади

🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари.

Овозли чат бугун – 26 май куни соат 16:30 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

⚠️ Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

🔰 Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ушбу жиноятни содир этган шахс:

▫️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (16,5 млн сўмдан 33 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

📌 Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

🔰 Фирибгарлик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (33 млн сўмдан 99 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ёки ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

▫️ БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (99 млн сўмдан 132 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️ муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (132 млн сўмдан 198 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларига мижозларни киритишни уларнинг ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули бўйича ишлайдиган умумий овқатланиш объектларига эса – уларнинг ёпилишидан 15 дақиқа олдин тўхтатишга йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳимоя ордери муддатини 1 йилгача узайтириш мумкин

— Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ БУ ЕРДА 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади.

🚫 Озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлаш ва жойлаштириш мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдириш 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилиши белгиланган.

❗️ Бунда, мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг 3-қаватигача ажратилади.

⚠️ Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ 30 ёшга тўлгунгача уни сотиш ҳуқуқисиз берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Қонунчиликка кўра, абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП
(my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

⚠️ Имтиёзга эга абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.

📝 Абитуриент ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими абитуриент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.

🔰Марказ ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун абитуриент Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

🔸фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);

🔸паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

🔸умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

🔸Президентнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

🚫 Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.

❗️Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot