#Биласизми
✅ Кириш имтиҳонларида иштирок этишга рухсат берилган ходимларга олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларини топшириш учун камида 15 календарь кун муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, таълим ташкилотлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Конституцияни_ўрганамиз
❗️Ўзбекистон Республикаси Конституция: давлат ўз зиммасига олаётган 10 та муҳим ижтимоий мажбурият
1️⃣ Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.
2️⃣ Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.
3️⃣ Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.
4️⃣ Болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.
5️⃣ Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.
6️⃣ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
7️⃣ Пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.
8️⃣ Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга қаратилган чораларни кўради.
9️⃣ Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади.
🔟 Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.

Telegraph
Конституция
#Адлия_хабари
❗️ОТМ ларнинг бакалавриатга кириш учун тестлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди
🔰 Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
✅ Барча учун мажбурий 3 та фан:
➖Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
➖ Математика 10 та;
➖ Ўзбекистон тарихи 10 та.
📁 30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
☑️ Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
1️⃣-фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
2️⃣-фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).
📁 60 та савол жами 156 балл.
🗓 2023/2024 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фандан жами 90 та тест берилади. Бунда максимал балл 189 баллни ташкил этади.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Конституциясида атроф-муҳит ва экологик ҳуқуқларга оид энг муҳим 5 та кафолат:
1️⃣ Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга.
2️⃣ Давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
3️⃣ Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
4️⃣ Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
5️⃣ Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўради.

🚫 Қонунчиликка кўра, дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

🔰 Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ёшлар ҳуқуқларига оид энг муҳим 5 та кафолат:
1️⃣ Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
2️⃣ Давлат ёшларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.
3️⃣ Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.
4️⃣ Давлат ёшларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
5️⃣ Давлат ва жамият ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

🔰Қонунчиликка кўра, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

✅ Ўзбекистонда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
📌 Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилиши белгиланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Меҳнат муносабатларига оид халқаро Женева Конвенцияси ратификация қилинди
📝 Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–840, 06.05.2023 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенцияси (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилинди.

❗️Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилди
”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–838-сон, 06.05.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Жумладан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:
➡️ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли.
📝 Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:
🔹 оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар Вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас;
🔹 Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади;
🔹 Қонунчилик палатаси Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.
Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади;
🔹 Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.
Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 1 ой ичида ўтказилади.

✅ Қонунчиликка кўра, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилиши белгиланган.
🔰 Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:
▫️сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
▫️кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

“Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
✅ Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 110 ва 128-моддалари ҳамда Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан, 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланди.

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолат
1️⃣ Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.
2️⃣ Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.
3️⃣ Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.
4️⃣ Банк операциялари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши кафолатланади.
5️⃣ Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
6️⃣ Давлат ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади.
7️⃣ Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади.
8️⃣ Ер хусусий мулк бўлиши мумкин.
9️⃣ Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.

❗️Тошкент шаҳри учун алоҳида прописка тизими бекор қилинади
“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
🔰Фармонга кўра:
🔹Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилади;
🔹“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун бекор қилинади;
🔹2024 йил 1 январдан маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлардан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади;
🔹2023 йил 1 августдан солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади;
🔹2023 йил 1 июндан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар бекор қилинади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни
Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!
Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!
Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:
🔹 тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);
🔹 вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);
🔹 халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-, 2-, 3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
🔹 халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларга оид энг муҳим 5 та кафолат
1️⃣ Фуқаролар давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.
2️⃣ Ҳар ким агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.
3️⃣ Сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга ҳақли.
4️⃣ Фуқаролар Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
5️⃣ Давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

🌐 Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–149-сон, 08.05.2023 й.) қабул қилинди
🏢 Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинди.
🔰Миллий антидопинг агентлиги, жумладан:
🔸республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир;
🔸Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг талаблари ва қоидалари бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда тезкор жорий этади.
🗓 Қарорга мувофиқ, вазирлик ва идораларда ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий қилингунга қадар 2023 йил 15 майдан Миллий антидопинг агентлиги ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
▫️1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
▫️3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
▫️5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
▫️10 йилдан 15 йилгача – 1;
▫️15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
▫️20 йилдан юқори – 1,5.
📝 Республикада ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (International Testing Agency) ўқитиш йўлга қўйилади.
🔢 Шунингдек, антидопинг назорати ва мониторинги соҳалари рақамлаштирилади. Бунда:
🔹допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” (ABP) онлайн тизими жорий этилади;
🔹спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади;
🔹босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси жорий этилади.

🔰 Қонунчиликка мувофиқ, ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 747 000 сўм этиб белгиланган.
☑️ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлганларга ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови тўланади.