#Ижтимоий_акция
▶️ Қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.
🏢 Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги ҳокимлик ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан 3 йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади.
🗓 Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин.
📁 Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–821-сон, 09.03.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонун давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
❕Давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган асосларга кўра, шунингдек қуйидаги асосларга кўра ҳам юзага келади:
🔹шартномалар ва бошқа битимлар тузилганда;
🔹мол-мулкни ёки мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни, шунингдек давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендларни хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритиш йўли билан улушни олишда;
🔹суд қарорлари асосида.
🚫 Қонунга кўра, айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмайди, жумладан:
➖Ўзбекистон ҳудуди доирасидаги ер, ер ости бойликлари, сув омборлари, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
➖моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари;
🔘 Давлат мулкини бошқариш субъектлари қуйидагилардан иборат:
▫️Вазирлар Маҳкамаси;
▫️Агентлик;
▫️махсус ваколатли давлат органлари;
▫️давлат муассасалари, шу жумладан давлат органлари;
▫️маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
🏢 Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат мулкини бошқариш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
📝 Давлат мулки реестрини юритиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ва шаклда Агентлик томонидан амалга оширилади.
🗒 Агентлик ҳар йили 1 августгача давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўтган молия йилидаги фаолияти самарадорлиги тўғрисидаги йиғма ҳисоботни ўз расмий веб-сайтида эълон қилади.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

“Васиятнома ва мерос билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади
🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги ҳамда Нотариал палата ходимлари, нотариуслар.
⏰ Овозли чат бугун – 10 март куни соат 17:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.
Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги ҳамда Нотариал палата ходимлари, нотариуслар.
⏰ Овозли чат бугун – 10 март куни соат 17:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.
Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
☑️ Ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

#Эслатма
‼️ 2010 йилгача олинган “права”ни янгисига алмаштиришнинг охирги муддати – 31 март
🔰 Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:
▫️2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
▫️2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
▫️2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
▫️2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
⚠️ Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

❗️Халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади
Ҳукумат қарори (99-сон 09.03.2023 й.) билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, реестрга кириш учун ариза берувчи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ариза юборади.
📝 Аризага, жумладан, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹 ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹 маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
🔹 товарларнинг сифати ёки хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹 товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот.
🗒 Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш кунида кўриб чиқилади.
▶️ Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги сертификат 1 йил амал қилиш муддати билан берилади.
💰Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиймати ҳар бир импорт шартнома суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича – қўшимча келишув суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
☑️ Сертификатни қайта расмийлаштириш учун БҲМнинг 5 баробари (1,5 млн сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

#Адлия_хабари
📌 Ҳукумат фармойиши (111-Ф, 10.03.2023 й.) билан умумхалқ хайрия ҳашари 11 мартдан 18 март кунига кўчирилди.

#Янги_конституция
🔰 Конституция лойиҳасида Сенатни ихчамлаштириш, Сенаторлар сонини амалдаги 100 нафардан 65 нафарга қисқартириш таклиф этилмоқда.

⚡️Конституцияда шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги белгиланмоқда.

❗️ Қозоғистон Республикаси билан олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 10.03.2023 й.) қабул қилинди
📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси ўртасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.
☑️ Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
🏢 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

✅ Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади.

❗️Тошкент шаҳрида 703 та трансформатор пункти янгиланади
“Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–91-сон, 11.03.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилади.
☑️ Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанция реконструкция қилиниб, уларнинг ўтказиш қуввати 179 МВАга оширилади.
⚡️Эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.
▶️ Шунингдек, қарор билан:
🔹 2023 – 2025 йилларда Тошкент шаҳрининг паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
📁 Дастур доирасида жами 2 969,8 км паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 703 та трансформатор пункти янгиланади.
📌 Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларидаги электр тармоқларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқилади.

❗️Ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади
"Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–92-сон, 11.03.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан “Нуроний” жамғармасига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.
✅ “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади.
📝 “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида муаммоли оилаларнинг ҳар бирига “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг бир нафардан аъзолари бириктирилади.
▶️ “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили ҳамда “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида фаолият олиб борган ва ижобий натижаларга эришган нуронийларни “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб бориш тизими жорий этилади.
🔘 Маҳаллаларда фаолият юритаётган “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарлари ҳар чоракда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида рағбатлантириб борилади.

▶️ Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилади.

🔰 Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
➖ ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;
➖ давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилиши белгиланган.

🔰 Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:
🔹 @huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)
🔹 @pravoinf (рус тилида)
🔹 @leginf (инглиз тилида)
📲 Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.

❗️ Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3425, 13.03.2023 й.)
🔰 Низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.
🚫 Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.
✅ Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
🔹миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
🔹совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
🔹совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
🔹давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
🔹манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.
🗒 Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.
💰Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.
🔘 Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.
📁 Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.
📌 Мазкур низом талаблари барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади.

☑️ Ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлар давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябргача озод этилган.

☎️ 1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.