#Адлия_табриги
Ҳурматли давлат божхона хизмати органлари ходимлари!
Сизларни 26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 300 млн АҚШ доллари ажратилади
“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–18 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун “Агробанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилади.

#Биласизми
☑️ Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. 5 ёшгача болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади.
❗️ Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.
▶️ 5 ёшдан 10 ёшгача болаларга ҳам тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади.
📌 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади.

✅ Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.

❗️Тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади
“Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбобиЗаҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” и Президент қарори (ПҚ–20 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра:
🔹 “Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилигива маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади;
🔹“Бобур мероси” халқаро сайёҳлик тарғибот дастури амалга оширилади;
🔹 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик даврига бағишлаб суратга олинаётган “Йўлбарснинг туғилиши” бадиий фильмини якунига етказиш чоралари кўрилади;
🔹 Шунингдек, қуйидагилар чоп этилади:
▫️ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир “Бобур энциклопедияси”нинг тўлдирилган учинчи нашри;
▫️“Бобур” китоб-альбоми;
▫️Бобур асарлари луғати;
▫️Бобур девонининг мукаммал нашри.
🗓 2023/2024 ўқув йилидан ОТМ талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
☑️ 2023 йил 1 августгача ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади.

☑️ Истеъмолчи ўзига сотилган тўпламлар, гарнитурлар, комплектлар ва комплексларнинг мустақил таркибий қисми бўлган ва мустақил нархга эга бўлган буюмларда нуқсонлар борлигини аниқлаган тақдирда, бутун тўплам, гарнитур, комплект ва комплексга нисбатан ҳам, уларнинг нуқсонлари бор мустақил таркибий қисмларига нисбатан ҳам қуйидаги талабларни қўйишга ҳақли:
🔸 товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
🔸 товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
🔸 товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
🔸 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
🔸 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

#Адлия_хабари
🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан болалар учун махсус ҳуқуқий портал – bolahuquqlari.uz ишлаб чиқилган.
📝 Мазкур портал болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган.
🔰 Портал болаларнинг бошланғич ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиши учун қуйидаги бўлим ва саҳифалардан иборат:
💬 Ҳуқуқий маслаҳатлар олиш учун болаларга мўлжалланган онлайн маслаҳатчи (иш кунларида 09:00 – 18:00);
🧩 Ҳуқуқий ўйинлар;
👨🏫 Ҳуқуқий дарсхона;
👨👩👦 Ота-оналар учун ҳуқуқий маслаҳатлар;
📗 Конституцияни ўрганиш;
🔠 Юридик луғат;
🎞 Ҳуқуқий мавзулардаги видеороликлар;
🇺🇿 Давлат рамзлари ҳақида бошланғич тушунчалар.
bolahuquqlari.uz билан ҳуқуқни болаликдан ўрганинг!

Қайси ҳолатларда ЙТҲ статистик ҳисоботга киритилмайди?
🔰 Қуйидаги ҳолатларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотлар статистик ҳисоботга киритилмайди:
▫️атрофи ўралган ҳудудлар, қўриқланадиган ва кириш-чиқиш рухсатнома орқали амалга ошириладиган ташкилотларнинг ичкарисида;
▫️транспорт воситалари бўйича спорт тадбирлари (мусобақалар, машқлар ва ҳоказолар) ўтказилаётган пайтда;
▫️трактор ҳамда бошқа ўзи юрар машина ва механизмлар учун мўлжалланган асосий ишларни бажариш пайтида (ер ҳайдаш, қазиш, ғарамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини даладан йиғиш, ортиш-тушириш ишлари, траллерга транспорт воситалари ва ўзи юрар механизмларни ортиш-тушириш, устунлар, тирговучларни ўрнатиш ва ҳоказолар);
▫️қасддан одам ўлдиришга, уларнинг соғлиги ёки мол-мулкига зарар етказишга (тегишли идораларнинг ҳужжатлари асосида) тажовуз қилинганда;
▫️ўз жонига суиқасд қилиш ёки ўз ҳаракатига жавоб беролмайдиган руҳий ҳолатда ҳаракат қилинганда;
▫️табиий офатлар вақтида;
▫️техника хавфсизлиги ва транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши натижасида (двигателни узатмалар қутиси қўшилган ҳолатда ўт олдириш, транспорт воситаларини тиркамалар, қишлоқ хўжалик мосламалари билан қўшиш-ажратиш пайтида ва ҳоказолар);
▫️ҳаракатланаётган транспорт воситаларида уларнинг техник созлигига боғлиқ бўлмаган ҳолларда портлаш, ёнғин чиққанда;
▫️транспорт қатнови учун жиҳозланмаган (дарё ўзани, тоғ ён бағри, қир-адир, ўрмонзор ва ҳоказолар) жойларда;
▫️бахтсиз ҳодиса юз берганда (транспорт воситасининг ҳаракатланиши вақтида ҳайдовчи юрагининг уришдан тўхташи, тутқаноқ ёки шу тоифадаги касали бўлган одамнинг йўлнинг қатнов қисмига ўзини ташлаб юбориши ва ҳоказолар) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари.

☑️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
⏩ Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.
❗️Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.
⚖️ Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.
📝 Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
☑️ Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 18 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 60 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:
▫️60 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.
✅ Агарда туҳмат:
➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
➖ хавфли рецидивист томонидан;
➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:
▫️90 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

🚫 Оммавий ахборот воситаларидан жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни содир этиш учун фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
⏩ Журналистлар шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт ҳамда ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши мумкин эмас.

☑️ Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйганлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
❕Мазкур жиноят учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси белгиланган.
📌 Агарда товламачилик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
#Адлиядан_яна_бир_қулайлик
‼️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун онлайн буюртма беринг
✅ 2023 йил 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб ЯИДХП орқали олиш мумкин.
📝 Бунинг учун my.gov.uz орқали буюртма берилиб, унда:
🔸бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
🔸тегишли бандлар танланади;
🔸янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
🔸мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;
❕Сўнги қадамда инвойс шаклланиб, БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўланади.
📁Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.
🗓 Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилади.
📌 Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни ДХМга топширади.

#2023_йил_1_февралдан
☑️ Қуйидагиларга рухсат этилади:
🔹 резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга;
🔹 заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга — заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга.

❗️Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди
“Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–22-сон, 26.01.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:
▫️Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти;
▫️Институт ҳузурида Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази – Capacity Building Center;
▫️Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги Қўқон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш техникуми.
✅ Институтнинг асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида кичик ва ўрта бизнес учун рақобатбардош технологиялар, жараёнлар ва тармоқларни ривожлантирадиган мукаммал технологлар, етук кадрлар ва бизнес раҳбарларини тайёрлаш ҳисобланади.
📝 Институтда ўқитиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳамда кундузги, сиртқи ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.
🔢 2024/2025 ўқув йилидан Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизими жорий қилинади.
🗓 2024 йил 1 январдан Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун озиқ-овқат саноати ва уни қайта ишлаш бўйича илмий педагогик кадрлар (таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
➡️ Шунингдек, Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Институтга соҳага мос бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали 2-курсдан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🔰 Ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш:
➖ жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
➖ Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса:
🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 млн сўмдан 180 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

✅ Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб 10 кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.
▶️ Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам 1 йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади. Агар бола 10 ёшдан ошмаган бўлса, туғилган жойи ҳам Ўзбекистон Республикаси доирасида ўзгартирилиши мумкин.

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;
🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;
🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

🔰Ҳар қандай йўлларда:
🔹юкхонасида одам ташиётган юк автомобиллари тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;
🔹болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;
🔹механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;
🔹хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситалари ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши керак.

☑️ Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2025 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинган.
❗️ Бунда, автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

✅ Президент қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.