Huquqiy axborot
220K subscribers
5.87K photos
318 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми

“Ҳунарманд” уюшмасига аъзо ҳунармандлар профессионал таълим муассасаларининг махсус устахоналарида ҳунармандчилик бўйича таълим беришда якка тартибдаги тадбиркорлар каби шартнома тузиш ва кўрсатилган хизмат учун солиқ тўламаслик ҳуқуқига эга.

➡️ “Уста-шогирд” мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2,5 баробари миқдорида суғурта тўлови тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан 10 йил муддатга солиқдан озод этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2023 йил 17 январь куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Давлат хизматлари марказларининг барча ресурслари фуқароларга ёрдам режимига ўтказилди

➡️ Батафсил
бу ерда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.me/QuizBot?start=pNReTBCE

Викторина 13:00 гача давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Барча тоифадаги йўловчи ташиш поездларининг ётоқ жойли вагонлари, шунингдек ўтириш жойларига эга тезкор йўловчи ташиш поездларининг вагонлари кузатувчилари, йўловчиларни уларнинг илтимосига кўра ташувчи белгилаган нархларда кунига камида 3 марта чой билан таъминлаши керак.

❗️ Йўловчи ташиш поездининг барча йўловчилари бутун йўналиш давомида совутилган қайнатилган ичимлик сув билан бепул таъминланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар берилади

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3416, 16.01.2023 й.)

🔰 Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

🔹 75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

🔹25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.

🔢 Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

▫️тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;

▫️янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

▫️оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;

▫️тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек моддий ёрдам пуллари.

❗️ Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2829 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 451 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔸 Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

🔸 Талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

🔸Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

🔸Фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш билан қўлга киритиш оғирлаштирувчи ҳолатларда БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 млн сўмдан 180 млн сўмгача) жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Иссиқ сув беришда танаффуснинг йўл қўйиладиган давомийлиги:

🔹 боши берк магистралда авария юз берганда – узлуксиз 24 соат;

🔹 иссиқ сув таъминотининг муҳандислик – марказлаштирилган техникавий таъминлаш тармоқларида ҳар йилги таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажариш учун – 15 сутка.

❗️ Иссиқ сув беришда танаффуснинг йўл қўйиладиган давомийлиги ошишининг ҳар бир соати учун Етказиб берувчи томонидан иссиқ сув таъминоти учун қўшимча тўлов ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти ташкил этилади

“Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–11-сон, 16.01.2023 й.) қабул қилинди

📁 Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш одил судловни таъминлашнинг вазифаларидан бири этиб белгиланди.

➡️ Фармонга кўра, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш чоралари белгиланади.

🔰 Қуйидагилар Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси этиб белгиланди:

▫️Бош прокуратуранинг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари;
▫️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича тегишли бўлим ва тармоқлари;
▫️туман (шаҳар) прокурорларининг мазкур йўналишлар бўйича тегишли ўринбосари ва ёрдамчилари.

🏢 Олий Суд тизимида Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти ташкил этилади.

📝Шунингдек, 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимининг ахборот сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Айрим суд ишларини юритиш маъмурий органларга ўтказилади

"Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–12-сон, 16.01.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил 1 сентябргача “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.

☑️ Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

🔹 айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади;

🔹айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади.

🔢 Айрим йўналишларда прокурор назорати қисқартирилади, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликлари мақбуллаштирилади ҳамда унинг ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сони кўпайтирилади.

🏢 Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари суд биноларида ўтиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кулинария маҳсулоти (кўрсатилаётган хизматлар) сифатида камчиликлар, кам тортишлар ёки ҳисоб-китобдан уриб қолишлар аниқланган тақдирда умумий овқатланиш корхонаси раҳбарияти ва ходимлари истеъмолчининг танлашига кўра:

🔸 белгиланган камчиликларни бепул бартараф этиши;

🔸 кулинария маҳсулоти (хизматлар) учун тўлов миқдорини камайтириши;

🔸 қўшимча ҳақ тўлатмасдан худди шундай таомни, кулинария маҳсулотини тайёрлаши (хизматни такроран бажариши);

🔸 истеъмолчининг сифатсиз кулинария маҳсулоти сотиб олиш (хизматларни бажариш) билан боғлиқ харажатларини тўлиқ қайтариши;

🔸 етказилган маънавий зарарни қоплаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қуйидаги турдаги товарларнинг кўчма савдоси тақиқланади:

▫️ техник жиҳатдан мураккаб маиший маҳсулотлар;

▫️тез бузиладиган товарлар (совиткич ёки музлаткич билан жиҳозланган ҳоллар бундан мустасно);

▫️енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар;

▫️болалар озиқ-овқат маҳсулотлари;

▫️ҳайвонлар, термик ишлов берилмаган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёлар, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озиқалар ва озуқабоп қўшимчалар;

▫️акциз солинадиган товарлар, шу жумладан, спиртли ичимликлар;

▫️ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашда қўлланиладиган кимёвий моддалар ва заҳарлар;

▫️диний мазмундаги материаллар;

▫️қонунчилик ҳужжатлари билан кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш оилаларнинг ўқувчи фарзандлари учун 1 календарь йилида бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари учун харажатларини қоплаб бериш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:

🔹 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ–814-сон, 18.01.2023 й.)

🔰 “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланган кузатув кенгаши аъзоси мазкур йиғилиш баённомасида қайси акциядорнинг вакили эканлиги ёки кузатув кенгашининг қайси аъзоси мустақил аъзо эканлиги кўрсатилиши керак.

➡️ Шунингдек, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида 1 нафар мустақил аъзо киритилади.

Бунда мустақил аъзоликка номзодлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан танлов асосида кўрсатилади.

☑️ Бундан ташқари, агар жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан йирик битим ёки аффилланган шахслар билан битим тузиш тартиби бузилганлиги натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ва бунда жамият директорининг ёки коллегиал ижро этувчи органининг айби исботланса, жамиятнинг кредиторлар олдидаги қарздорлигини қоплаш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot