Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (726–сон, 28.12.2022 й.) билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти тасдиқланди

🔰
Регламент билан қуйидагилар белгиланди:

🔹 мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
🔹 ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига кўйиладиган хавфсизлик талаблари;
🔹ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
🔹ёзув учун матбаа маҳсулотлари, ўқув нашрлари ва қўшимча таълим нашрларини қадоқлашга доир талаблар;
🔹матбаа маҳсулотини идентификациялаш, намуналарни танлаш ва назорат қилиш услублари.

Регламент фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.

🚫
Жумладан, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш мумкин эмас.

Шунингдек, таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

☑️ Ёш тоифасига қараб нашрлар:

▫️1-4-синфлар;
▫️5-9-синфлар;
▫️10-11-синфларга мўлжалланади.

Нашр вазни дарсликлар учун:

▫️1-4-синфлар учун 300 грамдан;
▫️5-6-синфлар учун 400 грамдан;
▫️7-9-синфлар учун 500 грамдан;
▫️10-11-синфлар учун эса 600 грамдан ошмаслиги керак.

❗️1-4-синфлар учун адабиётларда рангли бўёқлар, шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди.

Регламент расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_январдан

☑️ ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади.

❗️ Савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🔰 Булар:

▫️31 декабрь (шанба) – Президент фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни;

▫️1 январь (якшанба) – Янги йил байрами;

▫️2 январь (душанба) – иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни;

▫️3 январь (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маъмурий_ислоҳот

Ташкилотлар ва ходимлар штати қисқариши борасидаги ишлар қандай ташкил қилинади?

Батафсил
: https://youtu.be/MdCMtbQm4O4

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Дориларга рухсатнома бериш тартибини биласизми?

Дориларни қўллашга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига берилади.

📝 Рухсатнома хорижий ишлаб чиқарувчиларга 5 йилга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга муддатсиз даврга берилади.

📋 Рухсатнома бериш ёки бермаслик ҳақидаги қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши қабул қилади.

🔰 Дориларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилгандан сўнг Марказ томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

1️⃣ Рўйхатдан ўтказиш бўлими:

▫️ҳужжатларни ва дори намуналарини дастлабки экспертизадан ўтказади;
▫️дастлабки экспертиза ижобий бўлса, Марказ ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади;
▫️йиғим тўлангандан кейин ҳужжатлар ва дори намуналари экспертизадан ўтказиш учун Марказ лабораторияларига, Фармакология, Фармакопея, Янги тиббий техника қўмиталарига, Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига берилади.

2️⃣ Марказ лабораториялари:

▫️ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник экспертизадан ўтказади;
▫️норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ўтказади;
▫️сўнг синов натижаларини, ҳужжатларни Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига беради.

3️⃣ Фармакопея қўмитаси:

▫️ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини, лаборатория синовлари натижаларини экспертизадан ўтказади;
▫️мустақил экспертларни жалб этиб дориларни экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади;
▫️қўшимча синовлар ўтказиш учун Марказ лабораторияларига дори намуналари ва ҳужжатларини юборади;
▫️дориларнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди;
▫️ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида дорини рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади.

4️⃣ Фармакология қўмитаси:

▫️мустақил экспертларни жалб этиб фармакологик ва дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
▫️қуйидаги ҳолларда дориларни клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади:
дориларни рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларда рўйхатдан ўтказилган дорилар тақдим этилганда;
дорининг GMP, GCP, GVP талаблари асосида яратилганлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланганлигига оид ҳужжатлар бўлганда;
Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг ижобий хулосаси бўлганда.
▫️Ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига клиник тадқиқотларсиз ёки клиник тадқиқотлар асосида дориларни рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни киритади;

5️⃣ Фарминспекция янги дори ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда корхонага бориб зарур шароитларни ўрганади ва шароитлар тўғрисида маълумотнома беради.

6️⃣ “Зарур амалиётлар маркази” ДУК дори ишлаб чиқарувчи корхоналарда “GMP” талаблари мавжудлигини текширади ва натижаларга кўра хулосаларни Экспертлар кенгашига беради;

7️⃣ Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий техника қўмиталари, шунингдек Марказнинг бошқа бўлинмалари хулосалари асосида дорининг қўлланилишига рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Асос:
Ҳукумат қарори (213-сон, 23.03.2018 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда “ақлли тартибга солиш” лойиҳаси жорий этилади

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–462-сон, 29.12.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Президентга ҳисобдор бўлган, давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси шаклидаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, жумладан:

🔹 Президентнинг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

🔹қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади ва амалга оширилишини мониторинг қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Институтга қуйидаги соҳаларда амалий тадқиқотлар ўтказиш юклатилади:

🔸маъмурий ислоҳотлар ўтказиш шароитида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш;

🔸конституциявий ислоҳотларнинг сиёсий-ҳуқуқий устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш (давлат бошқаруви, фуқаролик жамиятини ривожлантириш);

🔸норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичида уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини мақбуллаштириш орқали “ақлли тартибга солиш” лойиҳасини жорий этиш;

🔸коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш.

🏢 Қарорга кўра, Институт томонидан ўтказиладиган фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш мақсадида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_январдан

🏬 Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

📌 Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маъмурий_ислоҳот

Вазирларнинг сиёсий жавобгарлиги нима ва бизга нима беради?

Батафсил
: https://youtu.be/skd2JTrCiQs

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_январдан

Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

➡️ Ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади.

🚫 Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
66%
Матн шаклида
19%
Расм шаклида
21%
Инфографика шаклида
18%
Видео шаклида
7%
Аудио шаклида
4%
Бошқа
Фаолиятимизни қандай баҳолайсиз?
Anonymous Poll
44%
Аъло
47%
Яхши
9%
Қониқарли
2%
Қониқарсиз
#Сўровнома

Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

Изоҳ қолдириш манзили ➡️ https://bit.ly/3N7ALqZ