Huquqiy axborot
368K subscribers
6.27K photos
392 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2203 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 587 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланади.

❗️Шунингдек, ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун 2 500 сўм миқдорида субсидия ажратилади.

➡️ Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.

➡️ Устамалар миқдори билан юқоридаги жадвал орқали батафсил танишишингиз мумкин.

❗️Ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан 30 ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

👉 мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
👉 мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
👉 мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
👉 мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
👉
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

🔺Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 300 минг сўмдан 900 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган.

➡️ Мазкур фаолиятни ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахслар амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди

Қонун (ЎРҚ–810, 16.12.2022 й.) билан "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси"га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишга доир нормаларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўтказиш ҳамда тегишли ишларни кўриб чиқишни маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига ўтказиш белгиланди.

☑️ Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди.

🗓 Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишини талаб қилувчи асослар аниқланганда, ички ишлар органи бундай шахс ички ишлар органига келтирилгандан эътиборан 48 соатда уни реабилитация марказига 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.

📝 Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар бундай шахс аниқланган ердаги ёки реабилитация маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади.

Илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори (711-сон, 16.12.2022 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими тўғрисида низом тасдиқланди

Низом билан “Агросубсидия” ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия олишга талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

🏢 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси “Агросубсидия” ахборот тизимининг оператори ҳисобланади.

📁 “Агросубсидия” АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

▫️талабгорлар томонидан субсидия олиш учун аризалар электрон шаклда юборилишини ҳамда ушбу хизматдан хавфсиз ва кафолатли фойдаланишни таъминлаш;

▫️талабгорларга уларнинг манзилли рўйхатга кириши ёки субсидия олиш учун юборилган аризаларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ва босқичларни кўриб бориш имкониятини яратиш;

▫️талабгорларга улар томонидан юборилган аризалар ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши натижаларини (хулосалар) кузатиб боришни таъминлаш;

▫️ваколатли органлар томонидан талабгорлар юборган аризаларни кўриб чиқиш ва уларга электрон шаклда хулоса бериш.

🗓 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар “Агросубсидия” ахборот тизими орқали берилади.

📌 Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига субсидияни “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали ўтказиб беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

🔹енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача);
🔹суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача);
🔹уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача) субсидия берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди

Ҳукумат қарори (712-сон, 16.12.2022 й.) билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди

🏢 Регламентга мувофиқ, уруғларни сертификатлаш учун давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали, шунингдек Ўзагросаноатинспекцияга ариза берилади.

💰 Сертификатлаш учун уруғлар туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваридан 20 бараваригача (2,1 млн сўмдан
6 млн сўмгача)
йиғим ундирилади.

📝 Ўзагросаноатинспекция синов баённомаси ва таҳлил натижалари ҳамда ҳужжатларни кўриб чиққанидан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификати беради ёки рад этади.

📃 Сертификат бериш муддати барча ҳужжатлар тақдим қилинган ва синов натижалари якунланганидан сўнг 3 иш кунидан ошмаслиги керак.

☑️ Бундан ташқари қарор билан қуйидаги тартиблар тасдиқланди:

🔹уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш;

🔹донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш;

🔹уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Электромобиллар ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади

"Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–443-сон, 19.12.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.

☑️ 2030 йил 1 январгача:

🔹 республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод этилади;

🔹 хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилади.

☑️ Республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган БҲМнинг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида компенсация тўланади.

🗓 Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчилар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

📁 2023 йил 31 январгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома

🔰 Бугун соат 11:00 да, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Барча "заправка"ларда электромобилларни қувватлантириш станциялари ташкил қилинади

"Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–444-сон, 19.12.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби белгиланади.

☑️ 2024 йил якунигача республикада электромобилларни қувватлантириш станциялари сонини камида 2 500 тага етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

❗️Бунда:

🔹 2023 йил давомида электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ер участкалари аукционга чиқарилиши;

🔹 халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанциялари яқинида камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станциялари барпо этилиши;

🔹 2023–2024 йилларда камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ер участкалари “K–SAVDO” ААТ орқали аукцион савдоларига чиқарилиши назарда тутилади.

2023 йил 1 январдан:

🔸 тадбиркорларга электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортларни қувватлантириш мақсадида электр энергиясини сотиш (реализация қилиш) ҳуқуқи берилади;

🔸транспортларни қувватлантириш хизматининг тарифи (нархи), электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади.

🗓 2023 йил 1 декабргача фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та (4 каналли) 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станцияси ўрнатилади.

🗒 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача:

▫️ электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан;

▫️ асосий фаолият тури транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан;

▫️ транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан;

▫️ хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ерга, унда қурилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди.

📃 Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш қилган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.

🚫 Ўзбошимчалик билан эгалланган ердаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot