Huquqiy axborot
349K subscribers
6.23K photos
361 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Конституцияга_30_йил

Президент:

▫️республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди;

▫️давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини қонунчилик нормаларига номувофиқ бўлганда тўхтатади, бекор қилади;

▫️қонунларни имзолайди ва эълон қилади;

▫️Ўзбекистонга ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади;

▫️фавқулодда вазиятлар юз берганда фавқулодда ҳолат жорий этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 93-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

🤩 “Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови ўтказилади

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан “Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови ўтказилади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари қатнашиши мумкин.

📁 Танловга ҳуқуқий тарғибот бўйича энг яхши инновацион лойиҳа сифатида 2022 йил 1 ноябргача фаолияти йўлга қўйилган ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи ва охирги 3 ой давомида фаолият юритиб келган техник ишланмалар (веб-сайт, платформа, мобил илова ва бошқа техник усуллар ёрдамида ишловчи ишланмалар) ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширувчи инновацион ғоялар тақдим этилади.

📝 Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар 2022 йил 10 декабргача @adolattanlovi_bot телеграм боти орқали қабул қилинади.

🎁 Ғолиблар диплом ҳамда қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин: ноутбук;
▫️2-ўрин: планшет;
▫️3-ўрин: телевизор.

➡️ Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Ҳукумат қарори (679–сон, 29.11.2022 й.) билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, корпоратив бошқарувчи малака аттестати Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.

🔰 Талабгор қуйидаги асосий малака талабларига мос келиши керак:

🔹Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг “Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари” бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиши;

🔹Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг “Бизнесни бошқариш”, “Капитал бозори ва биржа иши” ва “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (“Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик”) магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиши керак.

💰 Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади (my.gov.uz орқали мурожаат қилинганда йиғим миқдори 270 минг сўмни ташкил этади).

⚠️ Малака аттестатининг амал килиш муддати 5 йилни ташкил этади ҳамда узайтирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди

Ҳукумат қарори (681–сон, 29.11.2022 й.) билан Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди

Қарорга кўра:

“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳамда соҳада камида 15 йил меҳнат стажига эга фуқаролар;

“Ўз касбининг устаси” белгиси билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор, фельдъегер каби оммавий касб эгалари соҳани ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

🗓 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелгача вазирликка тақдим этади.

Кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси ҳар йили 7 май – алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида топширилади.

💰Тақдирланганларга БҲМнинг тўрт ярим баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

⚠️ Мазкур кўкрак нишони ва белги билан бир шахс бир марта мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_декабрдан

☑️ Божхона органлари ходимлари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда рейтинг асосида баҳолаш орқали уларни Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тизими жорий этилади:

🔹 баҳолаш жараёнларини ахборот тизимлари орқали ҳар ярим йил якуни бўйича амалга ошириш;

🔹 рейтинг натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган ходимларга кейинги баҳолаш якунлари эълон қилингунга қадар лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади

📝 Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

▫️фамилияси, исми ва отасининг исми;
▫️шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
▫️яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
▫️шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.

☑️ Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

▫️меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи;
▫️иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;
▫️иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️иш берувчиларнинг банк реквизитлари;
▫️иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_декабрдан

Автомобиль опциялари ҳақидаги маълумотни автоматик тарзда етказиб бериш мақсадида, ишлаб чиқариш линияларидаги робот ва PLCларга автомобиль опциялари ҳақидаги маълумотни автоматик тарзда етказиб бериш тизими MPG (Manufacturing processing Gateway) жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 98-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_декабрдан

🗓 1 декабрдан нималар ўзгаради?

▫️Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️МЧЖларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади БАТАФСИЛ

▫️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади БАТАФСИЛ

▫️“Таэквондо (WT) ҳамма учун” дастури амалга оширилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️"Ягона дарча" божхона ахборот тизими хизматлари сони кенгайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Божхона органлари ходимлари қўмитанинг махсус жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади БАТАФСИЛ

▫️Автомобиль опциялари ҳақидаги маълумот автоматик равишда етказилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳонининг финал босқичи бошланди

➡️ Имтиҳон жараёнларини ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: https://youtu.be/F1UdvEo6mWA

🎁 Эслатиб ўтамиз, ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏢 Янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 25 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмайди.

Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган бино ва иншоотларни реновация қилиш бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

🔸 товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

🔸 товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

🔸 товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;

🔸 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

🔸 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Бош вазир:

▫️Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;
▫️Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;
▫️халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради;
▫️қонунларда назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 98-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар даромад солиғига тортилмайди.

🔰 Бундан қуйидагилар мустасно:

▫️ илм-фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ҳамда санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари;

▫️ яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача (6 млн сўмдан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Қоида тариқасида, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари ҳисобланади.

🔰Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:

▫️қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
▫️ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
▫️маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;
▫️маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;
▫️атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
▫️фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
▫️норматив ҳужжатларни қабул қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 99-, 100-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларда, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

ℹ️ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

⚠️ Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

🔹 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

🔹 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

🔹 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

🔹Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.

🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

🔹Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.

🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 760 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot