Huquqiy axborot
236K subscribers
5.99K photos
329 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми

🔰Темир йўл кесишмаларида тезлиги соатига 140 километрдан ортиқ бўлган йўловчи поезди ўтишидан 10 дақиқа аввал шлагбаумларни ёпган ҳолда темир йўл кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади.

Шунингдек, темир йўл кесишмаси орқали чорва молларининг ҳайдаб ўтилиши, поезд ўтишидан камида 5 дақиқа аввал, тезлиги соатига 140 километрдан ортиқ бўлган йўловчи поезди ўтишидан эса камида 20 дақиқа аввал тўхтатилиши керак.

⚠️Ҳамма вақт темир йўл кесишмасида ҳар қандай транспорт воситалари ҳамда механизмлар, шунингдек пиёдалар ва чорва моллари тўхтаб турилишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка мувофиқ, ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгиланган.

☑️Ўзгалар парваришига муҳтож ногирон бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлганларга ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови тўланади.

🏢 Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 2022-2023 йилларда синов тариқасида:

🔹 унумдорлик ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, алмашлаб экиш ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш, ўсимликлар ҳимояси хизматларини йўлга қўйиш ва замонавий лабораторияларни барпо этиш учун ердан фойдаланувчи (кластер)ларга бюджетдан ҳар 1 гектарга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади;

🔹 пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширганлик учун солиқ имтиёзлари тупроқ бонитировкаси таҳлили натижалари бўйича тупроқ унумдорлиги ошган ердан фойдаланувчиларга татбиқ этилади;

🔹 ер солиғи бўйича имтиёзлар 3 йил муддатга амал қилади.

⚠️ Субсидия ажратиш тажрибаси тегишли рўйхат бўйича 13 та туманда синовдан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Бош миянинг хавфли ўсмалари, орқа мия, бош мия нервлари ва марказий нерв системасининг бошқа бўлимлари хавфли ўсмалари билан касалланган 18 ёшга тўлмаган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

▫️телефондан фойдаланиш;
▫️китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
▫️видеоматериалларни томоша қилиш;
▫️аудиоматериалларни эшитиш;
▫️эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

❗️шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш;

🔹БҲМнинг учдан бир қисми (100 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар.

📝 Вақтинча рўйхатга олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонга кириб келганларидан кейин Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига 3 иш куни давомида мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

🗓 Вақтинча рўйхатга олинишнинг муддати, мазкур шахс Ўзбекистон Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган санадан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.

❗️ Бунда, мазкур тартиб асосида барча турдаги битимларни тасдиқлаш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Денов ва Урганч дзюдо спорт мактаблари ташкил этилади

“Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (580-сон, 06.10.2022 й.)

🔰 Қарорга кўра, республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш, Денов ва Урганч дзюдо спорт мактабларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔢 Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумий контингенти ўқувчиларнинг вазн тоифалари ва синфларини ҳисобга олган ҳолда 210 нафардан кўп бўлмаган ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади.

🗓 Дзюдо мактабларига синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

🗓 2022/2023 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларида бошқа спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу мактабларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади.

Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанларидан таълим олиши мазкур Дзюдо мактабларида ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔢 Қонунчиликка кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.

Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда «Меҳр дафтари»дан чиқарилади.

❗️ Бунда «Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.

⚠️ «Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, уларнинг бандлигини таъминлаш учун «Йўл харитаси» тузилади ҳамда «Меҳр дафтари» ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунга қадар, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади;

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мурожаатлар билан ишловчи ходимларнинг малакаси оширилади

Ҳукумат қарори билан (582-сон, 07.10.2022 й.) “Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги” низом тасдиқланди.

🔰 Қарорга кўра, мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири, мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларини ўргатиш ҳисобланади.

🗓 Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади.

Ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг ҳисобидан қопланади.

Малака ошириш курсида ўқитиш вақти 12 соатни ташкил этади.

📁 Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
▫️таълим муассасаси ва унинг филиалларида ўқитиш;
▫️ходимларнинг иш жойида ўқитиш;
▫️масофавий таълим орқали ўқитиш.

📝 Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш мақсадида банкнинг тугатиш комиссияси лицензия чақириб олинган кундан эътиборан 2 ой мобайнида кредиторларни аниқлаш ҳамда Марказий банкнинг мажбурий захиралари фондига депозитга қўйилган дебиторлик қарзлари ва маблағларини олиш чораларини кўради.

Мазкур маблағлар биринчи навбатда тугатилаётган банкнинг фуқаролар омонатлари бўйича қарзларини тўлашга йўналтирилади.

🗓 Фонд оралиқ тугатиш балансини олган кундан бошлаб 3 кун ичида фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлаш тартиби ва муддатларини эълон қилади.

☑️ Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлашни Фонд оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилингандан сўнг 10 кун ичида бошлаши шарт. Ҳақ тўлаш Марказий банкнинг розилиги билан Фонд белгилайдиган банк (агент банк) томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш тасмаларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга рухсат беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш қўллаб-қувватланади

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–387-сон, 06.10.2022 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга маблағлар ажратилади.

Бунда:
▫️қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилади;
▫️кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз миқдорида белгиланиб, 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;
▫️ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади;
▫️ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

📁 Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

🗓 2022–2023 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган майдонлар камида 300 минг гектарга етказилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликда оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон қонунчилиги тамойилларига зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

‼️Уй-жой ижара шартномаси бир томонлама ўзгартирилмайди ва бекор қилинмайди

Сўнги вақтларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Хорижий фуқаролар оқимининг ортиши албатта туристик салоҳиятимиз учун ижобий аҳамият касб этади.
Шу билан бирга бу жараёнда айрим юртдошларимиз томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.

1️⃣ Квартирани ижарага бериш бўйича шартнома шакли

📄 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.

📌 Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.

📝 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.

🗓 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2️⃣ Ижара шартномасининг муддати

📋 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

3️⃣ Ижара учун тўланадиган ҳақ

🔹Ижара ҳақи миқдори
ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.

🔹
Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

🔹
Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.

4️⃣ Шартномани бекор қилиш

📝 Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.

⚖️ Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.

🔰Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:

▫️ижара пули олти ой ёки қисқа ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
▫️уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
▫️уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.

❗️Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.

Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.

⚠️ Ҳужжатларни, шу жумладан даъво аризасини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам олиш учун адлия органларига ҳамда “Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюроларига (+99871 256 52 53, advice.uz) мурожаат қилишингиз мумкин. Адлия ҳужжатларга ёрдам беради!

Ҳурматли мулкдорлар!
Ўз манфаатларингиз ҳисобига бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиб қонунчилик талабларини бузмасликка чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари қайта кўриб чиқилади

“Қурилиш coҳaсига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (577-сон, 06.10.2022 й.)

🔰 Қарорга кўра, қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштиришнинг асосий мақсадларидан бири этиб эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш белгиланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар белгилаб қўйилди:

▫️ “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати смета-ресурс нормалари асосида шакллантирилади;

▫️қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштираётган тадбиркорлик субъектлари учун смета-ресурс нормалари тавсиявий хусусиятга эга бўлади;

▫️қурилиш регламентлари ҳамда смета-ресурс нормалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар жумласига кирмайди ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;

▫️шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3-4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади;

▫️қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади;

▫️ шаҳарсозлик фаолияти соҳасига доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда рухсат этиладиган хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда хорижий давлатларда экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг тегишли қисмлари тўғридан-тўғри тан олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Ҳукумат қарорига асосан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадлар учун ягона электрон платформа (oilakredit.uz) орқали ажратилади:

▫️тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш,
▫️ҳунармандчиликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш,
▫️аҳолига қўшимча даромад манбаи яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчига тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари ёнмайдиган, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагичи ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot