Huquqiy axborot
374K subscribers
6.29K photos
404 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️2022/2023 ўқув йилидан ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш бекор қилинди

Ҳукумат қарори билан (558-сон, 03.10.2022 й.) “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси” тасдиқланди.

📃 Қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинди.

🔰 Концепция “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби” ғояси асосида мактаблардаги ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади.

Концепцияда белгиланган мақсадга эришиш учун, жумладан, мактаблардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда раҳбар ва педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳамкорлиги ва масъулиятини ошириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

☑️ Мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш йўналиши бўйича қуйидаги мавзу ва ғоялар асосида ижодий ишлар танлови, туркум маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар ташкил қилинади:

🔹“Ўзбекистон – Ватаним маним”;
🔹“Давлат рамзлари – фахрим, ғурурим”;
🔹“Давлат тили – миллат руҳи”.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тиббиёт йўналиши битирувчилари тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин

"Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (561-сон, 03.10.2022 й.)

🔰 Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:

🔹 барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;

🔹 барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.

☑️ "Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.

🗓 Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📃Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролар ҳаётидаги туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш каби воқеа ҳамда фактлари жойлардаги консуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қайд этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Фермерлар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашиши тақиқланади

🔰 Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

☑️ Давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фермер хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.

📁 Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

📝 Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб варағидан маблағларни фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ёки суднинг қарорига биноан ҳисобдан чиқариш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тегишли рухсатсиз транспорт воситаларига махсус техник жиҳозлар, яъни рация, сирена ва шу кабиларни ўрнатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик

▫️БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик

▫️БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилди

“Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–386-сон, 05.10.2022 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Институт тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайди.

❗️Институтда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

2024/2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади.

☑️ 2026/2027 ўқув йилига қадар Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислиги халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

🔰 Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга:

▫️мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
▫️дарахтлар ва буталарни кесиш ва шикастлантириш билан етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Дарахтлар ва буталарни кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, ҳокимларнинг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пахта кластерлари йўқ ҳудудларда фермерлар кооперация ташкил қилиши мумкин

🔰 Пахта-тўқимачилик кластерлари йўқ ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилади.

Қуйидагилар кооперациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

▫️кооперация аъзолари томонидан пахта етиштириш учун зарур техника, ускуна, транспортдан, пахта тозалаш заводларидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш;

▫️кооперация ва уларнинг аъзолари ўртасидаги шартнома асосида қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит, уруғлик, кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

▫️кооперация билан ҳамкорлик қилиш учун экспорт қилувчиларни жалб этиш, ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;

▫️кооперация аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни биржада ёки биржада шаклланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, хазонлар тўкилиши даврида тўкилган баргларни ҳар куни йиғиштириш зарур.

Бунда, тўпланган барглар махсус ажратилган жойлар ёки компостёрлаш майдонларига олиб чиқилади. Тўпланган баргларни олиб чиқиб кетиш ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёки шартнома асосида ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Темир йўл кесишмаларида тезлиги соатига 140 километрдан ортиқ бўлган йўловчи поезди ўтишидан 10 дақиқа аввал шлагбаумларни ёпган ҳолда темир йўл кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади.

Шунингдек, темир йўл кесишмаси орқали чорва молларининг ҳайдаб ўтилиши, поезд ўтишидан камида 5 дақиқа аввал, тезлиги соатига 140 километрдан ортиқ бўлган йўловчи поезди ўтишидан эса камида 20 дақиқа аввал тўхтатилиши керак.

⚠️Ҳамма вақт темир йўл кесишмасида ҳар қандай транспорт воситалари ҳамда механизмлар, шунингдек пиёдалар ва чорва моллари тўхтаб турилишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка мувофиқ, ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгиланган.

☑️Ўзгалар парваришига муҳтож ногирон бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлганларга ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови тўланади.

🏢 Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 2022-2023 йилларда синов тариқасида:

🔹 унумдорлик ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, алмашлаб экиш ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш, ўсимликлар ҳимояси хизматларини йўлга қўйиш ва замонавий лабораторияларни барпо этиш учун ердан фойдаланувчи (кластер)ларга бюджетдан ҳар 1 гектарга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади;

🔹 пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширганлик учун солиқ имтиёзлари тупроқ бонитировкаси таҳлили натижалари бўйича тупроқ унумдорлиги ошган ердан фойдаланувчиларга татбиқ этилади;

🔹 ер солиғи бўйича имтиёзлар 3 йил муддатга амал қилади.

⚠️ Субсидия ажратиш тажрибаси тегишли рўйхат бўйича 13 та туманда синовдан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Бош миянинг хавфли ўсмалари, орқа мия, бош мия нервлари ва марказий нерв системасининг бошқа бўлимлари хавфли ўсмалари билан касалланган 18 ёшга тўлмаган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

▫️телефондан фойдаланиш;
▫️китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
▫️видеоматериалларни томоша қилиш;
▫️аудиоматериалларни эшитиш;
▫️эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

❗️шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш;

🔹БҲМнинг учдан бир қисми (100 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар.

📝 Вақтинча рўйхатга олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонга кириб келганларидан кейин Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига 3 иш куни давомида мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

🗓 Вақтинча рўйхатга олинишнинг муддати, мазкур шахс Ўзбекистон Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган санадан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.

❗️ Бунда, мазкур тартиб асосида барча турдаги битимларни тасдиқлаш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Денов ва Урганч дзюдо спорт мактаблари ташкил этилади

“Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (580-сон, 06.10.2022 й.)

🔰 Қарорга кўра, республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш, Денов ва Урганч дзюдо спорт мактабларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔢 Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумий контингенти ўқувчиларнинг вазн тоифалари ва синфларини ҳисобга олган ҳолда 210 нафардан кўп бўлмаган ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади.

🗓 Дзюдо мактабларига синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

🗓 2022/2023 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларида бошқа спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу мактабларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади.

Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанларидан таълим олиши мазкур Дзюдо мактабларида ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔢 Қонунчиликка кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.

Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда «Меҳр дафтари»дан чиқарилади.

❗️ Бунда «Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.

⚠️ «Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, уларнинг бандлигини таъминлаш учун «Йўл харитаси» тузилади ҳамда «Меҳр дафтари» ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунга қадар, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади;

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot