Huquqiy axborot
368K subscribers
6.27K photos
391 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2022_йил_1_сентябрдан

🔘 Оилавий нодавлат боғчаларда:

🔹қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

🔘Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

🔹бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
🔹ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Даъво муддати жорий қилинмайдиган ҳолатларни биласизми?

⚠️ Даъво муддати
— шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.

Умумий даъво муддати 3 йил ҳисобланади.

➡️ Шунингдек, айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.

🔰Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди (163-модда):

🔸шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга;
🔸омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига;
🔸фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
🔸жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
🔸мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам бартараф этиш ҳақидаги талабларига;
🔸мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга;
🔸қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰 Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

🔹 объектни қуриш шартлари;

🔹 берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;

🔹 ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;

🔹 ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасини олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);

🔹 тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);

🔹 сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мулк ҳуқуқига оид бир қатор чекловлар бекор қилинади

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади:

🔘 ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

▫️ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

▫️ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқни бекор қилиш учун асос бўлади);

▫️юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;

▫️ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин;

🔘 турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:

▫️турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;

▫️суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.

🗓 2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи олинмайди

🔰 Фармонга кўра, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулк сотилганда, кредиторнинг розилигига кўра, сотиб олувчи мулк қийматини 3 йилгача бўлиб тўлаши мумкин.

☑️ Шунингдек, мансабдор шахслар ва хизматчиларнинг қуйидаги ҳаракатлари хусусий мулк ҳуқуқини эркин амалга оширишга аралашиш ва дахлсизлигини бузиш деб ҳисобланади ҳамда жиноий жавобгарликка тортишгача чоралар қўлланилади:

🔸мулкка эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этишни чеклаш, тақиқ қўйиш, мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни асоссиз рад этиш, мулкдор ёки унинг мулкий ҳуқуқларига таъсир ўтказиш;
🔸мулкдорнинг хўжалик фаолиятига ёки мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинадиган ҳосил ва маҳсулотни реализация қилиш ҳамда даромадларни тасарруф этишга аралашиш;
🔸хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдор рухсатисиз кириш;
🔸мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш, фойдаланишга бериш ёки тасарруф этишга аралашиш, бу тўғрисида ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш;
🔸мулкдорга унинг ихтиёрига зид тарзда мол-мулки билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ёки бошқа давлат ва жамоатчилик вазифаларини юклаш ёхуд номақбул шартларни қўйиш;
🔸мол-мулкдан мулкдорнинг розилигисиз ва тегишли ҳақ тўламасдан фойдаланиш;
🔸мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга оид маълумотларни сўраш ёки бундай маълумотларни мулкдорнинг рухсатисиз ишлатиш;
🔸мулк ва мулкий ҳуқуқлардан суд қарорисиз маҳрум этиш ёки мулкдорга улардан воз кечишга қаратилган мажбурлов чоралар қўллаш, тазйиқ ўтказиш ёхуд мол-мулкни тасарруф этишга доир асоссиз талабларни қўйиш.

❗️Кўчар мулк ўзбошимчалик билан олиб қўйилганда мулкдор таъқиб қилиш орқали уни қайтариб олиши, кўчмас мулкка нисбатан эса унга ўзбошимчалик билан кирган ёки эгаллаб олган шахсни чиқариб юбориш орқали эгалигини тиклаши мумкин бўлади.

📝 Фармонга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчининг мулкий ҳуқуқларига нисбатан “Хабеас корпус” институти кенг жорий этилади. Бунда cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорлари кўриб чиқиш учун судга киритилади.

➡️ Давлат органлари ва ташкилотлари судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолатлар қисқартирилади.

💰Фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади.

📁 Фармонга кўра, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланади.

Бош прокуратура Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!

🔹Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?
🔹Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?

🌐 Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.

Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.

❗️Барчаси бепул.

Сайтда 800 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз:

▫️Капитал қурилиш учун пудрат шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Нотурар жойни ижарага бериш шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Электр энергия шартномаси (улгуржи истеъмолчилар учун) | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартнома | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Транспорт экспедицияси шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Кафиллик шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Воситачилик шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Юк ташиш шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланади

“Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–361-сон, 25.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади.

Шунга асосан, жумладан:

🔹“Буюк Беруний мероси” халқаро сайёҳлик маршрутлари йўлга қўйилади;
🔹2023 йил якунигача Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади;
🔹аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилинади;
🔹Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясида маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилинади;
🔹ўқувчилар ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ўтказилади.

Шунингдек, Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилади.

📲 2022 йил декабргача “Беруний ва ёшлар” махсус дастури ишлаб чиқилиб, мутафаккир ҳаётига оид маълумотлар, унинг илмий-маърифий асарлари жамланган мобил илова яратилади.

📚Қарорга кўра, алломанинг тўлиқ асарлари туркумини ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этиш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

“Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (472-сон, 25.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган.

➡️ Қарор билан юқоридаги ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.

📝 Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган.

Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

📁Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.

📲 Кундалик таомноманинг рўйхати kundalik.com” платформаси орқали юритилади.

⚠️ Кейтерингҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_сентябрдан

🗓 Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

💰Келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин

🔰 Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:

🔹 жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
🔹 иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
🔹 ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
🔹 ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
🔹 иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
🔹 ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
🔹 ҳайдовчилар маст бўлмаса;
🔹 транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

📋 Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.

☑️ Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида суғурталовчиларга юборилади:

▫️ ҳодиса жойининг, транспортларнинг фотосурати;
▫️ ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
▫️ ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
▫️ ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

🔘 Бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан (150 минг сўмдан) ошмаслиги лозим;

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📚 Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

📝 Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Айрим фаолият турлари бўйича лицензиялар 5 йил муддатга берилади

Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, қуйидагиларни амалга ошириш учун лицензиялар бундан мустасно:

🔹тиббий фаолият;
🔹фармацевтика фаолияти;
🔹минерал ўғитларнинг, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолият;
🔹гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
🔹таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти;
🔹кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолият;
🔹нефтни, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият;
🔹аффинаж фаолияти.

Ушбу фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияларнинг амал қилиш муддатлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда ва уларнинг паспортларида белгиланади, лекин бу муддатлар 5 йилдан кам бўлмаслиги керак.

🗓 Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:

👉 барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;

👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;

👉 вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;

👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🧮 Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларига мижозларни киритишни уларнинг ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули бўйича ишлайдиган умумий овқатланиш объектларига эса – уларнинг ёпилишидан 15 дақиқа олдин тўхтатишга йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан бевосита ёки ДХМ орқали амалга оширилиши лозим.

🔰Туғилганликни қайд этиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

🔹бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
🔹ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
🔹никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси.

❗️Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб 1 ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Энди ҳеч ким ўз мулкидан суд қарорисиз маҳрум этилмайди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot