Huquqiy axborot
219K subscribers
5.89K photos
321 videos
22 files
13.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми

Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ иш қидираётган шахслардан эмас, иш берувчилардан ундирилади.

Мазкур хизматларни кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари БҲМнинг 8 500 баравари миқдоридаги маблағни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.

💰Хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати БҲМнинг бир бараваригача (300 минг сўмгача) миқдорни ташкил этади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди

“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–789-сон, 15.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга мувофиқ, “Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат бўлади:

▫️“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени;
▫️“Имом Бухорий” ордени.

“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:

хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;
мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.

“Имом Бухорий” ордени билан эса буюк алломаларимизнинг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:

илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;
давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;
диний уламолар;
олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.

💰“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🗓 Шунга кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш кунларидан кейин 5 сентябрь (душанба) куни барча таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили дарс жараёнлари бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ОТМ магистратурасида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (447-сон, 15.08.2022 й.) билан Давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга кўра, давлат ОТМ, шу жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қопланади.

📝 Бунинг учун давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган талаба хотин-қизлар (талабгорлар) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан (табақалаштирилган тўлов-контракт тўловлари бундан мустасно) ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябргача ариза билан мурожаат этади.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

🗓 Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.

📁2022 йилда умумлаштирилган талабгорлар рўйхати 5 иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (2023 йилдан ОТМнинг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга) юборилади.

📋 Талабгорларга тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15 октябрига қадар тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔘 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Юридик техникумларга қабул давом этмоқда. Охирги муддат – 20 август

🏛 Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▫️ давлат ҳуқуқий фаолият;
▫️ юридик хизмат;
▫️ суд-ҳуқуқий фаолият.

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

🌐 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📚 Умумтаълим мактабларида:

1-синфлар учун Алифбе дарслиги ҳамда 1–4-синфлар учун ўқувчиларнинг машқ дафтарлари – ҳар йили;
1-синфларнинг қолган дарсликлари – икки йилда бир марта;
2–4-синфлар учун дарсликлар – уч йилда бир марта;
5–11-синфлар учун дарсликлар – беш йилда бир марта янгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (451-сон, 16.08.2022 й.) билан Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга мувофиқ, оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади.

📝 Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради.

Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин.

➡️ Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади.

☑️ 10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг розилиги билан бериш мумкин.

🔘 Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади.

Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қопланади.

💰Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм), 8-18 ёшдагилар учун БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм) миқдорида пул ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллаларни ривожлантириш учун алоҳида жамғармалар ташкил қилинади

“Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–353-сон, 16.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилди.

🔰Жамғармалар маблағлари қуйидагилардан шакллантирилади:

▫️маҳалладаги 2 000 квадрат метргача бўлган давлат объектларини сотишдан тушадиган маблағлар;
▫️маҳалланинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган маблағлар;
▫️халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
▫️маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
▫️жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
▫️хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар).

Маблағлар маҳалладаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш учун йўналтирилади.

🗓 2023 йил 1 январгача ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!

🔹Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?
🔹Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?

🌐 Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.

Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.

❗️Барчаси бепул.

Сайтда 800 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз:

▫️Мулкка етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ишга тиклаш тўғрисида даъво аризаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз бола учун алимент ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ижара шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Қарз шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Никоҳ шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Фуқаронинг соғлиғига етказилган зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қачон судланганлик ҳолати тугалланади?

❗️Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

🔹 шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;

🔹 мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

🔹 жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач;

🔹 озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач;

🔹 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач;

🔹 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач;

🔹 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач.

🚫 Меҳнат кодексига кўра, муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик (бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно), ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи (агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, унинг қонуний вакили) ўртасида тузилади.

➡️ Келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим ҳамда ушбу келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

📝 Тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.

❗️Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади

“Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–190-сон, 16.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Саудия Арабистони фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига киришда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади.

Бунда улар ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилиши керак.

📝 Фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати билан ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш Қонун билан белгиланди

“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–790-сон, 17.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰Қонунга кўра, фавқулодда вазиятлар рўй бериш манбаига қараб қуйидагиларга бўлинади

▫️табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;
▫️техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар.

🏢 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Фуқароларга фавқулодда вазиятлар зоналарида ишлаганлиги учун бепул тиббий хизмат, компенсациялар ва бошқа имтиёзлар берилади.

🔰Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб муайян ҳудудда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг қуйидаги режимлари ўрнатилади:

🔹кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
🔹юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
🔹фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда
ва фавқулодда вазиятлар даврида.

🚫 Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этиш тақиқланади.

❗️Давлат томонидан фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳолати, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар, прогноз қилинаётган ёки рўй берган фавқулодда вазиятлар, улардан муҳофазаланиш усуллари тўғрисида ОАВ орқали аҳоли ўз вақтида ва ишончли хабардор қилиниши шарт.

🔘 Фавқулодда вазиятларни эълон қилиш:

маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда – ҳокимларнинг тегишли қарорлари;
республика миқёсидаги ва трансчегаравий фавқулодда вазиятларда – Ҳукумат қарори билан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Маълумот учун мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш алоҳида қонун билан тартибга солинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰 Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

🔄 Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.

Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Давлат хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш ва унинг кўпайтирилиши учун барча зарур шароитларни яратади.

Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

📝 Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли.

🔘 У ўз мол-мулкидан хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Антиқа_қонунлар

🌳Канада ўзининг бой табиати, айниқса, улкан ҳудудларни эгаллаган ўрмонлари билан машҳур. Шунингдек, айрим ғалати қонунлари билан ҳам донг таратган.

🚫 Хусусан, Торонто муниципал кодексига кўра, ҳеч бир шахс кўчалар ва боғлар ҳудудида жойлашган дарахтларга чиқиши мумкин эмас.

📝 Фақатгина шаҳар маъмуриятидан махсус рухсатнома олган шахсларгина дарахтларга чиқиши мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади

“Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 18.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

▫️олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;

🔰Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

▫️олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик маблағлар билан мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2022 йил 19 август куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.me/QuizBot?start=S2yrLD87

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўқолган нарсани топиб олган шахс уни йўқотган шахсни, нарса эгасини ёки уни олиш ҳуқуқи бўлган бошқа шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🚕 Ашё бинода ёки транспортда топилганда, у шу бинонинг ёки транспортнинг эгасига топширилади.

☑️ Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

📝 Топилган ашё қайтариладиган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Юридик техникумларга кириш тест синовлари 2022 йил 25 августда бўлиб ўтиши кутилмоқда

🗓 2022/2023 ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 2022 йил 25 август куни стадион ва хиёбонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️ Аввал хабар берилганидек, ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ДТМнинг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot