#Биласизми
☑️ 1-4 синф ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари, гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирларининг ҳафталик иш соати 18 соатдан ошмаслиги керак.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
“Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–350-сон, 12.08.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 октябрдан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.
🔰Бунда таълим кредитлари:
🔹Марказий банкнинг асосий ставкасида (15%);
🔹БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
🗓2022 йил 1 ноябрдан IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.
⏩ Бунда истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

🔰 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.
💰 Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.
✅ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

💰Балиқчилик хўжаликларига қуйидаги субсидиялар берилади:
🔸интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм;
🔸импорт қилинган бир дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоиз қисмига.

#Адлия_хабари
Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими ишлаб чиқилди
📲 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими ишлаб чиқилди.
🔸Мазкур тизимдан кўзланган мақсад нима?
🔸У қандай ишлайди, вазифаси нималардан иборат?
🔸Қандай афзалликлари мавжуд?
Батафсил видеороликда: https://youtu.be/umqhtdCSRsU

YouTube
Mobile ID - mobil qurilmalar orqali identifikatsiya qilish tizimi
#Биласизми
✅ Мевалар билан савдо қилишда уларнинг бузилишини олдини олиш учун фумигация қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.
➡️ Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади.
☑️ Резавор мевалар, гилос, олча ва узум дастлабки қайта ишловларсиз савдога қўйилиши мумкин.

❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби
✅ Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.
☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.
🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
🔰 Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
▫️ ариза;
▫️ тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
▫️ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
▫️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
▫️ биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.
⏳ Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.
📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.
🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.
⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.
🔘 Мазкур тартиб:
➖ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
➖ тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.
🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

☑️ Болалар гуруҳлари, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини соат 22.00 дан соат 05.00 гача (ноябрь–февраль ойларида соат 21.00 дан соат 06.00 гача) қатнов йўллари бўйича ташишда автобусларнинг ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ҳаракатланиши тақиқланади. Болаларни темир йўл вокзаллари, аэропортларгача ва орқага ташиш, шунингдек, йўлларда туриб қолишда энг яқин тунаш жойигача ташиш бундан мустасно.

🚫 Янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш тақиқланади
https://bit.ly/3C6zoqJ

Teletype
Янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш тақиқланади
“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент...
#Биласизми
☑️ Уй меҳнати жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг даражада амалга оширилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
☑️ Уй меҳнати жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг даражада амалга оширилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
☑️ Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.
🔰 Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:
▫️60 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.
🔰 Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:
▫️60 млн сўмдан 120 млн сўмгача жарима;
▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
✅ Агарда ҳақорат қилиш:
➖жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
➖хавфли рецидивист томонидан;
➖туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:
▫️120 млн сўмдан 180 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

❗️Жазони ижро этиш тизими ходимларининг хизматни бодикамералар билан ўташ тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (445-сон, 15.08.2022 й.) билан Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
✅ Низомга кўра, ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.
🔰 Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:
▫️кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда;
▫️умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;
▫️маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;
▫️жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;
▫️маҳкумларнинг хулқ-атворини назорат қилишда;
▫️маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;
▫️маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;
▫️маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;
▫️маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;
▫️фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;
▫️маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;
▫️маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;
▫️маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда;
▫️маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини кўриб чиқиш даврида.
☑️ Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим (хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно).
🚫 Хизмат вазифасини бажариш давомида бодикамеранинг объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин эмас.
❗️Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар, маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.
⚠️ Маҳкум томонидан ходимга хизмат давомида берилган бодикамерага зиён етказиш, уни олиб қўйишга уриниш тақиқланади.
📌 Шунингдек, маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб олинган суҳбатларни Интернетга жойлаштириш, маҳкумнинг оила аъзоларига ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

⚖️ Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 августдан 15 сентябрга қадар “Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” акцияси ўтказилади.
🔰Акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:
🔹аҳоли ва тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;
🔹сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;
🔹мурожаатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаси юзасидан аҳоли ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўриш;
🔹қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

✅ Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ иш қидираётган шахслардан эмас, иш берувчилардан ундирилади.
⏩ Мазкур хизматларни кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари БҲМнинг 8 500 баравари миқдоридаги маблағни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.
💰Хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати БҲМнинг бир бараваригача (300 минг сўмгача) миқдорни ташкил этади.
❕Шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт ҳисобланади.

“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди
“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–789-сон, 15.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонунга мувофиқ, “Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат бўлади:
▫️“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени;
▫️“Имом Бухорий” ордени.
✅ “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:
➖хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
➖хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
➖халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;
➖мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.
✅ “Имом Бухорий” ордени билан эса буюк алломаларимизнинг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:
➖илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;
➖давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;
➖диний уламолар;
➖олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.
💰“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
🗓 Шунга кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш кунларидан кейин 5 сентябрь (душанба) куни барча таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили дарс жараёнлари бошланади.

❗️ОТМ магистратурасида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (447-сон, 15.08.2022 й.) билан Давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰Низомга кўра, давлат ОТМ, шу жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қопланади.
📝 Бунинг учун давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган талаба хотин-қизлар (талабгорлар) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан (табақалаштирилган тўлов-контракт тўловлари бундан мустасно) ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябргача ариза билан мурожаат этади.
Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
🗓 Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.
📁2022 йилда умумлаштирилган талабгорлар рўйхати 5 иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (2023 йилдан ОТМнинг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга) юборилади.
📋 Талабгорларга тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15 октябрига қадар тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи қабул қилинади.

#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🔘 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Юридик техникумларга қабул давом этмоқда. Охирги муддат – 20 август
🏛 Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.
🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:
▫️ давлат ҳуқуқий фаолият;
▫️ юридик хизмат;
▫️ суд-ҳуқуқий фаолият.
➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.
🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.
🗂 Ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.
🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.
🌐 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.
🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

📚 Умумтаълим мактабларида:
➖1-синфлар учун Алифбе дарслиги ҳамда 1–4-синфлар учун ўқувчиларнинг машқ дафтарлари – ҳар йили;
➖1-синфларнинг қолган дарсликлари – икки йилда бир марта;
➖2–4-синфлар учун дарсликлар – уч йилда бир марта;
➖5–11-синфлар учун дарсликлар – беш йилда бир марта янгиланади.

Болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (451-сон, 16.08.2022 й.) билан Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Низомга мувофиқ, оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади.
📝 Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради.
❕Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин.
➡️ Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади.
☑️ 10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг розилиги билан бериш мумкин.
🔘 Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади.
Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қопланади.
💰Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм), 8-18 ёшдагилар учун БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм) миқдорида пул ажратилади.