Huquqiy axborot
372K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

📌 Атторлик-пардоз товарларини сотишда товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак.

➡️ Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Муносабат

Ҳуқуқбузарликка бефарқ бўлмаган фуқаро “чақимчи”ми?

Батафсил: https://youtu.be/yTmPvV6uCDc

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест бошланди

❗️ Рўйхатдан ўтганлар yhq.adliya.uz сайтида тест жараёнларида иштирок этиши мумкин.

🗓 Тест синови соат 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади. Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади

🎁 Тест синови ғолиби велосипед билан тақдирланади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ёки бошқа мол-мулкка 5 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш:

▫️ фуқароларга – 900 минг сўмдан 1 млн 500 минг сўмгача;
▫️ мансабдор шахсларга – 1 млн 500 минг сўмдан 3 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

🔰 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилса:

▫️ фуқароларга – 1 млн 500 минг сўмдан 3 млн сўмгача;
▫️ мансабдор шахсларга – 3 млн сўмдан 4 млн 500 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️2022/2023 ўқув йилидан магистратурага ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига кириш учун хорижий тилларни билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш талаб қилинади.

🧾 Филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги сертификат, нофилологик йўналишлар бўйича эса В2 даражадаги сертификат талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (301-сон, 06.06.2022 й.) билан Абдушукур Абдужамилевич Садиков Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг бош директори этиб тайинланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Миллий антидопинг агентлиги спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини жорий қилиш, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлашни амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

▫️ Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

▫️ Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.

▫️ Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

▫️ Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.

▫️Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (75 млн сўмдан) кам бўлмаслиги лозим.

▫️Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

💰Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига ўқувчи-спортчилар эришган юқори спорт натижаларидан келиб чиқиб ҳар ойда тўлаб бериладиган устамалар миқдорлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ердан бошқа мақсадларда фойдаланилганда кадастр органлари ер эгасини хабардор қилган ҳолда судга ариза киритиши мумкин

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–775, 06.06.2022 й.) билан амалдаги 20 дан зиёд қонун, жумладан 4 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ер кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати чиқариб ташланди.

📋 Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади (илгари гувоҳнома).

📌 Шунингдек, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритиши белгиланди.

➡️ Бўш турган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари фермер хўжалигини юритиш учун очиқ электрон танлов орқали берилади (илгари очиқ танлов асосида).

☑️ Деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби фуқароларга якка тартибдаги боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик учун ер участкаларини ажратишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

❗️“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларнинг электрон онлайн-аукционлар воситасида ер участкаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

ЯТТларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда

📌 Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда. Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/61999

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–272-сон, 07.06.2022 й.) қабул қилинди

📁Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

☑️ Мазкур Битим 2021 йил 9 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Транспорт вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Яна бир давлат хизмати регламенти тасдиқланди

Ҳукумат қарорига (304-сон, 07.06.2022 й.) мувофиқ, Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш бўйича давлат хизматлари ДХМ ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

➡️ Малака сертификати талабгорларга 5 йил амал қилиш муддати билан берилади.

🗓 Малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаган шахслар 30 кундан кечиктирмасдан мажбурий аттестациядан ўтиши лозим.

🔰Қуйидаги шахслар қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малакаси сертификатини олиш учун аттестациядан ўтишлари шарт:

🔹қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро органи раҳбарлари, марказий депозитарий ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, фонд биржаларнинг ижро органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари ва валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбарлари;

🔹қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг, марказий депозитарийнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бўлимларининг, фонд биржасининг ва валюта биржалари фонд бўлимларининг мутахассислари.

💰Талабгорларнинг тегишли малака сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, мазкур миқдор 270 минг сўмни ташкил этади.

🔘 Регламент талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган ҳамда олий маълумотга эга жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пахта ва дон экин майдонларида сувни тежайдиган технологияларни қўллаш учун субсидиялар ажратилади

Ҳукумат қарори (315-сон, 07.06.2022 й.) билан Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, талабгорларга 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун:

🔹қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

🔹кўчма генераторлар ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 30 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

📋 Талабгорлар субсидия ажратиш юзасидан ариза билан туман ҳокимлигига мурожаат қилади.

📁 Шунга кўра, ҳужжатлар мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида ўрганиб чиқилади.

☑️ Ҳудудий ишчи гуруҳ:

▫️ҳар 10 кунда талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни тушган кундан эътиборан умумлаштириб, таҳлил қилади;
▫️субсидия оладиган талабгорларнинг рўйхатини 1 августгача Сув хўжалиги вазирлигига, 20 ноябргача Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

💰Шунга асосан, вазирликлар томонидан субсидиялар тегишлича 10 августгача ҳамда 1 декабргача ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест ғолиби аниқланди

🔰
Хабарингиз бор, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида тест бўлиб ўтди.

📊 Тестда жами 5 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтди (шундан 47 фоизи ёшлар).

☑️ Имтиҳонда энг кўп иштирокчи Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан қатнашган ҳамда энг яхши ўртача натижани Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти қайд этди (11 балл).

Республика бўйича барча иштирокчиларнинг 20 та тестдан ўртача тўғри жавоб бериш кўрсаткичи 10 тани ташкил этди.

📲 Тест натижаларига кўра, саволларни энг кўп ва энг тез бажарган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган 10 нафар иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.

📂 Имтиҳон шартига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, энг юқори балл тўплаган Юсупов Муродбек Артикович ғолибликни қўлга киритди.

👉 Рўйхат билан танишинг: yhq.adliya.uz/page/results

🎁 Ғолиб велосипед билан тақдирланади.

Тест жараёнида фаол иштирок этган барчага миннатдорлик билдирамиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланади

“Реклама тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–776-сон, 07.06.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга кўра рекламада, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

▫️мактабгача таълимда ҳамда тарбияда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган босма нашрларда (дарсликларда, мактаб кундаликларида, мактаб дафтарларида ва бошқаларда) товарларни реклама қилиш;
▫️нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
▫️болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
▫️миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш.

🚫 Қонунга мувофиқ, вояга етмаганларнинг ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишдан ҳимоя этиш мақсадида рекламада, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

🔹хавфли вазиятларда, шу билан бирга уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлигига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
🔹ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;
🔹вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.

📌 Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.

☑️ Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.

⚠️ Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot