#Биласизми
✅ Томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди. Томорқа хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (қайта ишлаш) бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил равишда амалга оширувчи шахс ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиши мумкин.
➡️ Томорқа хўжалигини юритиш учун ажратилган шахсий томорқа ер участкасида етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусий мулкдир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🔰 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:
➖ 10 фоизи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);
➖ 90 фоизи банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобига қопланади.
📌 Аризалар туман ҳокими бошчилигидаги ҳудудий комиссияга берилади.

Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати қанча?
Anonymous Quiz
23%
Муаллиф вафотидан кейин 50 йил давомида
62%
Муддати белгиланмаган
6%
Муаллиф вафотидан кейин 100 йил давомида
9%
Муаллиф вафотидан кейин 70 йил давомида
#Биласизми
🔘 Мева-сабзавот етиштирувчиларга янги боғ, токзор ва иссиқхоналар барпо этиш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун банклар томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан фоиз ставкасининг Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиздан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки 8 миллиард сўмгача кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади.

Қонунчиликка кўра, ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, ўша қилмиш одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

📍"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача (540 минг сўмдан 1 млн 80 минг сўмгача) миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилади.

#Кун_тарихи
🗓 14 февраль (1483 йил)
Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
🔰 Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:
🔹 жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
🔹 иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
🔹 ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
🔹 ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
🔹 иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
🔹 ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
🔹 ҳайдовчилар маст бўлмаса;
🔹 транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
📋 Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.
☑️ Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида юборилади:
👉 ҳодиса жойининг, транспортларнинг фотосурати;
👉 ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
👉 ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
👉 ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.

#Давлат_дастури
🔰 Дастурга кўра, 2022 йил 1 июлгача:
▪️2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда оширилади;
▪️халқаро экспертлар иштирокида ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади.
🧑⚕️2022 йил 1 июлдан “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

🏅Қонунчиликка кўра, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан:
● жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;
● ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;
● соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2024 йилги Олимпияда совриндорлари учун пул мукофотлари белгиланди
“Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–127, 14.02.2022 й.) имзоланди.
✅ Қарорга кўра, 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
🥇олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
🥈кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
🥉бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.
❕Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида республикада ўтказилаётган спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва авиачипта) транспорт харажатларига 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 сентябргача чегирмалар жорий этилади.

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди
https://bit.ly/34SzRhM

Teletype

Ҳукумат қарори (71-сон, 14.02.2022 й.) билан Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос...
#Биласизми
⚡️“Права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш керак эмас!
Сўнги пайтларда Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилмоқда. Бунинг сабаби ўрганилганда, ташриф буюрувчилар орасида ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш муддати жорий йилнинг 1 мартига қадар эканлиги ҳамда шундан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқалганлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланди.
Азиз ҳайдовчилар!
Бу маълумот мутлақо ўринсиз!
❗️Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади.
❗️Қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.
❗️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:
● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010–2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013–2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

#Адлия_хабари
Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳонга рўйхатдан ўтиш бошланди.
🔰 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган.
▶️ Мазкур тадбир доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида умуммиллий имтиҳон ўтказилади.
✅ Имтиҳонда қатнашиш учун 8-mart.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтинг.
📌 Танлов шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.
Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва совринларни қўлга киритинг!

☑️ Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:
👉 БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
👉 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 6 ойгача озодликни чеклаш;
👉 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш.

Молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади
“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 14.02.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилди.
▶️ 2023 йил 1 январгача “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуаси тўлиқ ишга туширилади.
✅ Инспекцияда бюджет ҳисобидан амалга оширилган қурилишлар учун қилинган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси (40 та штат бирлигидан иборат) ташкил этилади.
❗️2022 йил 1 апрелдан молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади.
☑️ 2022 йил 1 ноябргача Инспекция ходимлари молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади.
📌 2022 йил 1 ноябрдан Инспекция ва ички аудит хизматларининг ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилади.

Қуйидаги шахслардан қайси бири хавфсизлик камарини тақиши зарур?
Anonymous Quiz
51%
Автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар
33%
Соатига 40 км тезликда кетаётган ҳайдовчилар
9%
Ҳомиладор аёллар
7%
Орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар
#Биласизми
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
☑️ Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–754, 15.02.2022 й.) билан Жиноят кодексининг 132-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:
● такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
● кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
● бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
➡️ Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
⚖️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
🔰 Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
➖ мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✅ 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган таътил берилади.
❕Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки алоҳида фойдаланилиши мумкин.
Каналга уланиш 👇👇👇

Қонун (ЎРҚ–753-сон, 15.02.2022 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
🔰 Киритилган қўшимчаларга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат чегараси режимини бузиб ўтганда (224-1-модда) қўлланилган жаримани тўламаса, Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
Илгари жарима тўлашидан қатъи назар Ўзбекистондан чиқариб юборилган.
▶️ Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилганда кейинчалик Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланиш муддатини қўллашга аниқлик киритилди.
❗️Шунга кўра, давлат чегараси режимини биринчи марта бузиб ўтганда 1 йил муддат, иккинчи марта содир этилганда 3 йил муддат Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланади.
🔘 Қонун билан шунингдек, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари кўриб чиқиши белгиланди:
➖ чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш (224-модда);
➖ Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш (224-1-модда 1-қисми).
✍️ Эслатиб ўтамиз, маъмурий тарзда чиқариб юбориш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.