#Биласизми
☑️ Қонунчиликка кўра, давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.
❗️Қонунда белгиланган тартибларни бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 7 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️ Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Конституция_куни
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:
👉 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси 1-қисмидаги “150 нафар депутатдан” деган сўзлар “депутатлардан” деган сўз билан алмаштирилди;
👉 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган;
👉 2007 йил 11 апрелдаги Қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;
👉 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;
👉 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциясининг 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 90-моддаси иккинчи қисмига тузатиш киритилган;
👉 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 93, 108, ва 109-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган Қонун билан 105-модданинг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни)” деган сўзлар билан алмаштирилган;
👉 2019 йил 18 февралда қабул қилинган Қонун билан 80 ва 93-моддаларига ўзгартириш киритилиб, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати деб юритила бошланди;
👉 2019 йил 5 мартда қабул қилинган Қонунга асосан 79, 93 ва 98-моддаларга ўзгартиришлар киритилган;
👉 2019 йил 4 сентябрда қабул қилинган Қонунга асосан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан 96 ва 117-моддаларга ўзгартиришлар киритилди;
👉 2021 йил 8 февралда қабул қилинган Қонунлар билан 117-моддага сайловларни октябрь ойида ўтказишга оид, шунингдек, 7, 33, 85, 86, 93, 98, 100-моддаларга қонунчилик ҳужжатлари тушунчаси билан боғлиқ, 107-моддага суд тизими ислоҳотлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган.

#Адлия_табриги
Конституция – халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, обод ва фаровон жамият барпо этишда мустаҳкам пойдевордир.
Барчангизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан табриклаймиз.
Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

✅ Мулкдорлар ўзига тегишли хусусий мулк билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда давлат божидан озод қилинади.

#Адлия_хабари
⚡️ 182 нафар шахс афв этилди
“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 108 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 63 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 9 нафарини аёл ҳамда 25 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

✅ Умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, ошхона ва ҳ.к.) қуйидаги солиқлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига мавжуд қарздорликни ва барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлгача фоизларсиз кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин:
➖ айланмадан олинадиган солиқ;
➖ фойда солиғи;
➖ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
➖ юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
➖ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар.

#Халқаро_кун
➡️ 2003 йил 9 декабрь куни Мерида шаҳри (Мексика)да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган.
📌 2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.
✅ Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2016 йилда ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими жорий қилинган.
🧾 Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 7 сентябрь куни Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланиб, халқаро реестрга киритилган ҳамда тегишли сертификатга эга бўлган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
13 ёшга тўлган болаларнинг жиноий жавобгарлиги бекор қилинди
“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–735, 07.12.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
❕Киритилган ўзгартиришларга кўра, 13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилинди.
Илгари 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
✅ Шунга кўра, жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади.
➡️ 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилганда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.
☑️ Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда педагог билан бир қаторда психолог ҳам қатнашиши белгиланди.

Ҳоким ёрдамчиси лавозимида олий маълумотга эга бўлмаганлар ҳам ишлаши мумкин

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
➖ 2021 йил 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган;
➖ 2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилган.

#Кун_тарихи
🗓 10 декабрь (1992 йил)
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.
Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

#Тест_синови
Мадҳия ҳақида 10 савол
🇺🇿10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.
🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.
➡️ Тест саволларини ишлаш учун: http://t.me/QuizBot?start=o1gzFxbq

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар бепул даволанади
“Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–736, 09.12.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
🔰 Қонун билан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра:
➡️ Фуқаролар йиғинига – хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёхуд бундай ишларга мойил бўлган шахсларни аниқлашда, ушбу шахслар билан олиб бориладиган профилактика ишларида иштирок этиш ваколати;
➡️ Фуқаролар йиғини раисига – тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳамда бу ҳақда мурожаат қилган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилаш, мазкур фактлар тўғрисида тегишли аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига ҳамда ички ишлар органларига зудлик билан хабар бериш ваколати берилди.
✅ “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга киртирилган қўшимчаларга кўра:
🔸 Меҳнат органлари томонидан оилавий муаммоларга ва зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва касбга йўналтиришга кўмаклашиш;
🔸 Соғлиқни сақлаш органлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ва уларнинг болаларига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни бепул даволаш чоралари кўрилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш (ЗАГС) соҳасидаги масалалар” мавзусида овозли чат ташкил этилади
🎙Суҳбат спикерлари:
➖Наргиза Турсунова – Яккасарой туман ФҲДЁ бўлими мудираси
➖Гуландом МўМинова – Юнусобод туман ФҲДЁ бўлими мудираси
⏰Овозли чат 10 декабрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида бошланади.
📥Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap

🔰 Қонунчиликка кўра, мактаблардаги узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизими орқали кам таъминланган деб топилган оилаларнинг фарзандлари тўловдан озод қилинади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🔰 Қонунчиликка кўра, мактаблардаги узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизими орқали кам таъминланган деб топилган оилаларнинг фарзандлари тўловдан озод қилинади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (746-сон, 10.12.2021 й.) билан Ташкулов Акбар Джурабаевич Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.
А. Ташкулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони соҳиби.
А. Ташкулов ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
А. Ташкулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2017 йил апрель ойидан бошлаб адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси А.Ташкуловнинг бундан кейинги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

✅ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган.
📌 Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.
🔰 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:
● 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун 250 минг сўм;
● 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 минг сўм;
● оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
● оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 минг сўмдан.
☑️ Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

❗️Ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади
“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–33-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 10 декабрдан:
➖ даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
➖ дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;
➖ субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;
➖ фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
🔄 Шунингдек, фармонга кўра, электрон онлайн-аукцион ғолибларига ер участкаси қийматининг 30 фоизини аукцион якунланган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай, қолган қисмини 12 ой давомида тенг миқдорда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
📌 2022 йил 1 январдан пудрат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этиши мумкин.
➡️ 2023 йил 1 январгача цемент маҳсулоти (ТИФ ТН коди 2523) ва энергия тежамкор базальт қопламалари (ТИФ ТН коди 6806 1000 08) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
🏘 Бундан ташқари, 2022 йилда хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 1 000 та квартира сотиб олиш чоралари кўрилади.
🏦 Фармонга кўра, 2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун жами 43 мингта ипотека кредитлари ажратилади.

Адлия вазирлигининг Фейсбукдаги саҳифаси расмий мақомга эга бўлди
Вазирликнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси (fb.com/minjustuz)га ўхшаш саҳифалар пайдо бўлганлиги, улар орқали аҳолини чалғитувчи ахборотлар тарқатилаётганлиги туфайли махсус Verified (тасдиқланган) белгиси олинди.
Эндиликда, саҳифа номидаги махсус белги орқали уни осон ажратиб олиш мумкин.

Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади
“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–32-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди
🏡 Фармонга кўра, туман (шаҳар) марказларига яқин ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда жами 29 та “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади.
☑️ Мазкур массивларда 619 та уй-жой (21 минг 312 хонадон), 18 та мактаб, 24 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси барпо этилади.
🔘 Бунда:
● кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида сотилади;
● уй-жойларга туташ ер участкалари мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади;
● массивларда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқлари асосида реализация қилинади;
● электрон онлайн-аукционда ғолиб деб топилган тадбиркорлар кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун “ССС” ва ундан юқори рейтингга эга қурилиш ташкилотларини жалб қилиши мумкин.
➡️ Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 489 гектар ер майдонлари “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.
✅ 2023 йил 1 январгача тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг 5 баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилади.
👷 Фармонга кўра, олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида ҳам уй-жойларни қуриш давом эттирилади.

Ирригация институти университетга айлантирилди
Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–42-сон, 10.12.2021 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарорга мувофиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети этиб номланди.
💼 Университетда гидроэнергетика, ирригация, кадастр ва геоинформатика соҳалари учун муҳандис кадрлар тайёрланади.
📝 Қарор билан Университет фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши тасдиқланди.
☑️ Кенгаш Университетда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиши мумкин.
➡️ Университетда Трансформация офиси ташкил этилиб унга 2025 йилгача Университетни халқаро 1000 талик рўйхатга киритиш вазифаси юклатилди.
✅ Университет 2022/2023 ўқув йилидан мустақил равишда ўқув режаларини тасдиқлайди, илмий кенгашлар тузади, тижорат ва нотижорат ташкилотлар ташкил этади.
❕Университет 2022 йил 1 январдан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.
✅ Шунингдек қарор билан, 2025 йилгача Университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастури ва унинг халқаро нуфузини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
🔰 Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:
➖ Университет ҳузурида Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти;
➖ Университетнинг Бухоро филиали негизида Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти;
➖ Университетнинг Қарши филиали негизида Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти.
Университет фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
2023/2024 ўқув йилигача Университетда янги синов лабораторияси ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги технопарки ташкил этилади.