Huquqiy axborot
362K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати такомиллаштирилади

“Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–22-сон, 27.11.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 декабрдан:

шахс соғлиғининг ҳолатига кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади;

ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаро иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

🖥 2022 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида, 2023 йилдан республиканинг бошқа барча ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизими жорий этилади.

Қарорга кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилиб, шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг шифокорлари зиммасига 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш бўйича юклатилган қўшимча функциялар бекор қилинди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_декабрдан

📊 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилиб борилади.

▫️Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 350 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сунъий интеллект соҳасида махсус режим ташкил этилади

Ҳукумат қарори (717-сон, 29.11.2021 й.) билан Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга мувофиқ махсус режим IT-паркнинг алоҳида бўғини бўлиб, у ерда алоҳида ҳуқуқий енгилликлар яратилади ва юридик шахслар ва илмий ташкилотлар томонидан дастурий маҳсулотлар тажрибадан ўтказилади ва амалиётга жорий қилинади.

📝 Махсус режим иштирокчиси бўлиш учун талабгорлар IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали ариза топширади.

🔎 Аризалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 5 иш кунида дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.

📋 Эксперт кенгаши ва Мувофиқлаштириш комиссияси хулосалари асосида вазирлик талабгорларни иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

☑️ Махсус режим иштирокчилари ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга сарфланган харажатлари давлат томонидан компенсация қилинади.

➡️ Шунингдек иштирокчиларга тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилади.

▫️Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_декабрдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔸 чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЭРИ калити сертификатларини Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади;

🔸 Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳамда ДХМда амалга оширилади;

🔸 лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун миллий валютада белгиланган тўловлар БҲМнинг 10 фоизигача миқдорда белгиланади (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки БҲМнинг 10 фоизидан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Деҳқончилик учун бир гектаргача ер ижарага берилади

▫️
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилар қулоқчин орқали телефондан фойдаланиши мумкин

"Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–734-сон, 30.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📌 Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилади.

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради).

➡️ Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

🔘 Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди).

☑️ Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 7 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Профилактика инспекторлари юриспруденция йўналиши мавжуд давлат ОТМга ўқишга имтиҳонларсиз қабул қилиниши мумкин

“Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–23-сон, 30.11.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторлари қуйидаги ОТМга кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади:

🔸 Жамоат хавфсизлиги университетига;
🔸 Тошкент давлат юридик университетига;
🔸 юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат ОТМга (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бундан мустасно).

➡️ Бунда профилактика (катта) инспекторларига ўқишга тавсияномалар бериш учун комиссия ташкил этилиб, номзодлар тест имтиҳонларидан ўтказилади.

☑️ Тавсияномалар ОТМ ўртасида тенг тақсимланади.

📋 Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда контракт маблағлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

Тавсияномага эга профилактика (катта) инспекторлари ОТМнинг сиртқи таълим шаклига қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача 100 нафар профилактика (катта) инспекторларига тавсиянома берилиши назарда тутилган.

📌 Тавсиянома асосида ОТМда сиртқи таълим шаклида ўқиган битирувчиларга ички ишлар органларида камида 5 йил хизмат ўтаб бериш мажбурияти юклатилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Айни дамда Умуммиллий Конституция имтиҳони бўйича тест жараёнлари давом этмоқда

Имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтганларнинг талаблари ва уларнинг конституциявий билимларини мустаҳкамлашга бўлган қизиқишини инобатга олган ҳолда имтиҳон ўтказиш муддати бугун соат 15:00 га қадар узайтирилди.

Рўйхатдан ўтганлар тест синовларини 15:00 га қадар ишлаши мумкин.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари фойдаланишга берилмайди

“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун (ЎРҚ–733-сон, 30.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

💰 Киритилган қўшимчаларга кўра, сув истеъмолчилари уюшмалари ўз аъзоларининг йиллик бадаллари, шартнома асосида сув етказиб берганлик ва бошқа хизматлар учун тўловлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Уюшмалар сувдан фойдаланиш қоидалари бузилганида, лимитдан кўп сув олинганида, тўловлар вақтида тўланмаганида истеъмолчиларга сув етказишни тўхтатишга ҳақли.

Сув омборлари, сел-сув омборлари, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари фойдаланишга берилмаслиги белгиланди.

Илгари ушбу тартиблар қонунда назарда тутилмаган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга нисбатан жиноий жавобгарлик кучайтирилади

Президент Фармони (ПФ–27-сон, 29.11.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди

👮‍♂️Концепцияга кўра, оммавий тадбирларни ўтказиш ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

🔄 2022–2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.

☑️ 2022 йил 1 мартгача
камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади.

2022 йил 1 майгача ички ишлар органлари конвой фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизими жорий этилади.

💼 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари, 2025 йил 1 сентябрдан қолган ҳудудий ички ишлар органлари профилактика катта инспектори лавозимларига фақат олий юридик маълумотга эга ходимлар тайинланади.

📝 Фармон билан шунингдек, 2022–2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

🔰 Стратегияга кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга транспортни бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилишга оид жиноий жавобгарлик киритилади;

ҳар 5 та маҳалла учун битта маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани намунавий лойиҳа асосида ташкил этилади;

“Жиноят ўчоқлари” бўлган ҳудудларда тунги вақтда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларидан иборат автопатруль, отлиқ ва пиёда патрулларнинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_декабрдан

1 декабрдан нималар ўзгарди?

🔸 Айрим ҳуқуқбузарликларга оид суд ишлари телеканаллар орқали жонли эфирга узатилади БАТАФСИЛ

🔸
Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологиялари жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади – БАТАФСИЛ

🔸Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилиб борилади – БАТАФСИЛ

🔸 Божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилади – БАТАФСИЛ

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Деҳқон хўжалиги учун ерларни ижарага ва иккиламчи ижарага бериш қоидалари тасдиқланди

Батафсил инфографикаларда👆

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (724-сон, 01.12.2021 й.) қабул қилинди.

🚫 Қарорга мувофиқ, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади.

Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларда лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб қирилиши мумкин.

📌 Пиротехника буюмларини ноқонуний муомаласи билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс чоралар кўрилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳонининг 1-босқичи якунланди

📌 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Конституциявий суд билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилмоқда.

📊 Имтиҳоннинг 1-босқичи якунланди. Унда жами 50 минг нафардан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтди (шундан 53 фоизи – эркаклар, 47 фоизи – аёллар).

☑️ Иштирокчиларнинг 61 фоизини ёшлар ташкил этди. Бухоро вилояти Бухоро туманида истиқомат қилувчи 71 ёшли Муҳиддин ота Ҳамраев энг ёши катта фаол иштирокчи бўлди.

Шунингдек, Имтиҳон иштирокчиларининг 31 фоизини – ўқитувчи ва мураббийлар, 27 фоизини – мактаб ўқувчилари, 12 фоизини – талабалар ташкил этди.

Республика бўйича барча иштирокчиларнинг ўртача кўрсаткичи 11 тани ташкил этди (20 та саволдан).

➡️ Энг кўп иштирокчи Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этган бўлса, энг яхши ўртача натижани Фарғона вилояти қайд этди.

📲 Тест натижаларига кўра, энг кўп ҳамда энг тез бажарган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган 50 нафар иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.

👉 Рўйхат билан танишинг: 8-dekabr.adliya.uz/page/results

📂 Имтиҳон шартларига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, шундан 10 нафари финал босқичига йўл олади.

📝 Финал босқичи бўйича иштирокчилар рўйхати, ўтказилиш жойи ҳамда вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача (5 млн 400 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ИИВ ходимлари томонидан махсус воситаларни қўллаш тартиби

📌 “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ички ишлар органи ходими фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш, сақлаш, уларни қўллаш ва жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга.

🔰 Қонуннинг 23-моддасига асосан ички ишлар органи ходими томонидан махсус воситаларни қўллаш асослари қуйидагилар ҳисобланади:

👉 фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш;
👉 жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйиш;
👉 ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйиш;
👉 жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлаш;
👉 қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлаш;
👉 ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш;
👉 зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилиш;
👉 фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйиш;
👉 ҳайдовчиси ички ишлар органи ходимининг тўхташ тўғрисидаги талабини бажармаган транспорт воситасини тўхтатиш;
👉 жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этаётган ёхуд содир этган шахсларни аниқлаш;
👉 муҳофаза қилинадиган объектларни ҳимоя қилишда, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсиб қўйиш.

☑️ Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан 1–5, 7, 8 ва 11-асосларда кўрсатиб ўтилган ҳоллар вужудга келганда ички ишлар органлари ходимлари резина таёқлардан 8 ва 9-асосларда кўрсатиб ўтилган ҳолларда эса транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш воситаларидан фойдаланиши мумкин.

Қўшимча тарзда таъкидлаш мумкинки, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида агар жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш қонунда белгиланган асослар бўйича ва тартибда амалга оширилган бўлса, ички ишлар органи ходими жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш чоғида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.

⚠️ Юридик ва жисмоний шахслар фақатгина қонунчилик ҳужжатларига риоя этган ҳолда иш кўриши лозим.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot