Huquqiy axborot
229K subscribers
5.98K photos
329 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади

“Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–20-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.

➡️ Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.

☑️ Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.

💰 100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.

🔘 Кредитлар деҳқон ва фермерларга:

👉 100 млн сўмгача 14% ставкада;
👉 кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.

📝 Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсиясига асосан берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (707-сон, 22.11.2021 й.) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💼 Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин.

Илгари 1-3 нафар эди.

🏦 Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисобварағи очганидан сўнг ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади.

🧾 ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.

ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун аризани шартнома тузган вақтдан 3 иш кунидан кечикмай солиқ органига беради.

Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганлигига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.

ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса солиқ органига юборган хабарномаси асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Товарлар божхона қиймати аниқланмаганда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали чиқариб юборилади

Ҳукумат қарори (712-сон, 24.11.2021 й.) билан Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларни божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда улар тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органлари томонидан шартли равишда чиқариб юборилади. Бунда божхона органи товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.

☑️ Шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра, жумладан, товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда амалга оширилиши мумкин.

➡️ Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона органлари ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади.

Шунга кўра, божхона органи декларантни шартли божхона қиймати ҳақида 1 иш куни ичида хабардор қилади.

💰 Декларант тегишлича ҳисобланган божхона тўловларини тўлайди.

🗓 Тўлов амалга оширилгач, божхона органи 2 иш кунида товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштиради.

📂 Декларант якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун товарлар чиқариб юборилгандан сўнг 60 кунда зарур ҳужжатларни тақдим этади.

📲 Ҳужжатлар 3 иш кунида ўрганиб чиқилиб, божхона қийматини асослаш учун етарли деб топилган тақдирда, декларант хабардор қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (711-сон, 24.11.2021 й.) билан Хуснидин Мўминович Каримов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик Президент қарори билан 2019 йил 20 мартда ташкил этилган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022 йил 1 июнгача Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларнинг бир қисми қайтарилади:

авиаташувчиларга
– ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25 фоизи;

туроператор ва турагентларга
– авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи. Бунда, ушбу харажатларнинг бир қисмини қайтариш саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#2021_йил_1_декабрдан

🔘 Қонунчиликка кўра:

йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;

қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:

● Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;

● тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–731-сон, 26.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Қонунга кўра, ноширлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятида мустақилдир.

🚫 Нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, мазмунига кўра уларнинг шахсий ҳаётига аралашув деб қаралиши мумкин бўлган нашрларни ҳамда ноширлик маҳсулотини чиқариш ва тарқатиш тақиқланади.

🏢 Ноширлик фаолияти соҳаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тартибга солинади.

🔰 Қонунга кўра, ноширлик фаолиятининг субъектлари қуйидагилардан иборат:
нашриёт;
тайёрловчи;
буюртмачи;
тарқатувчи.

☑️ Ноширлик фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этилмайди:

давлат органлари, марказий муассасалар, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини нашр этишда;
республика аҳамиятига эга нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган, оммавий равишда тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқи асосида кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;
оммавий ахборот воситалари ушбу ОАВ таҳририятлари томонидан чоп этилганда.

📋 Ноширлик маҳсулотлари тарқатувчи томонидан шартномалар асосида тарқатилади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_декабрдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔸 кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

🔸 кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси бўлган ва хорижда ишлаб, қайтиб келган шахсларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан қуйидаги харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидия тўланади:

ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш;

тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш;

кредит олишда таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Оила аъзолари ва фуқаролар ўртасидаги мулкий низолар” мавзусида овозли чат ташкил этилади!

🎙Суҳбат спикери:

🔹Жасур Мамаюсупов – Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси

Овозли чат 26 ноябрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналидаги изоҳларда қолдиринг.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тиббиёт ОТМнинг битирувчи курс талабалари доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайди

“Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (713-сон, 25.11.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар бўйича юридик шахс бўлмаган филиаллар ташкил этилади:

👉 академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – хирургия;
👉 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг – кардиохирургия;
👉 Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – нейрохирургия;
👉 Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг – урология;
👉 Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг – нефрология.

➡️ Шунингдек, трансплантология, эндохирургия, рентгенэндоваскуляр хирургия, эндоурология, неврология ва тиббий генетика янги бўлимлари ҳамда иммуногенетик лаборатория ташкил этилади.

❗️Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан барча тиббиёт ОТМнинг “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари ўқув йилининг 1-семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайди ҳамда маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисми масофавий шаклда олиб борилади.

Институт ва Клиника томонидан аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда “Шаҳрихон тумани тажрибаси” жорий қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин

“Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–732-сон, 26.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчага кўра, музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак.

Давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

👮 Йўл-патруль хизмати ходимларининг ишоралари (тўхтатиш, тартибга солиш ва бошқа) йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозим.

🧾 ЙПХ ходими транспортни тўхтатганида ҳайдовчи ЙПХ ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.

❗️ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича баённомалар расмийлаштириш тақиқланади.

🚫 Дислокациядан ташқарида тузилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳонида иштирок этинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

➡️ Батафсил: https://youtu.be/PFo8AcJRTyE

📌 Шошилинг, рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_декабрдан

🔰 Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;

ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;

тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2021 йил 20 ноябрь 26 ноябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан YouTube да танишинг

https://youtu.be/6n8bHpt5ifM

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚖 Тадбиркорлар томонидан уйлар ёнидаги ҳудудларда ёпиқ ва очиқ турдаги автомобиль тўхташ жойларини ташкил қилиш мумкин.

☑️ Фуқароларнинг шахсий гаражлари бузилганда уларга бузиб ташланган гаражлари ўрнида ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойидан доимий равишда бепул биркитилган жой берилади.

💳 Фуқарога бириктирилган жойда унинг уй манзили ва транспортнинг рақами ёзилган табличка ўрнатилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тасвирий санъат асарига бўлган мулк ҳуқуқининг муаллифдан бошқа шахсга (ҳақ эвазига ёки текин) ўтиши бу асарнинг дастлабки сотилишини билдиради.

Тасвирий санъат асарини олдинги нархдан камида йигирма фоиз юқори нарх бўйича ошкора қайта сотишнинг (кимошди савдоси, тасвирий санъат галереяси, бадиий салон, дўкон ва ҳоказо орқали) ҳар бир ҳолатида муаллиф сотувчидан қайта сотиш нархининг беш фоизи миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати такомиллаштирилади

“Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–22-сон, 27.11.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 декабрдан:

шахс соғлиғининг ҳолатига кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади;

ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаро иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

🖥 2022 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида, 2023 йилдан республиканинг бошқа барча ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизими жорий этилади.

Қарорга кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилиб, шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг шифокорлари зиммасига 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш бўйича юклатилган қўшимча функциялар бекор қилинди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot