#Адлия_хабари
Умуммиллий Конституция имтиҳонида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда
🇺🇿 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Конституциявий суд билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.
☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.
🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.
📌 Имтиҳон шартлари билан батафсил 8-dekabr.adliya.uz сайтида танишиш мумкин.
Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Юридик техникум битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича ОТМга қабул қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (705-сон, 22.11.2021 й.) билан Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилишга оид низом тасдиқланди.
🗓 Низомга мувофиқ, ҳудудий адлия органлари ҳар йили 10 июнгача юридик техникум битирувчиларига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқиш учун комиссия тузади.
🖥 Битирувчилар йўлланма олиш учун комиссияга 20 июнгача онлайн платформа орқали мурожаат қилади.
🔰 Аризалар 20 июндан 30 июнганача қуйидаги асосий талаблар бўйича кўриб чиқилади:
👉 ҳар бир фан бўйича рейтинги 71 ва ундан юқори бўлиши (сиртқи ёки масофавий таълимда ўқиганлар учун 85 ва ундан юқори);
👉 чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи сертификати бўлиши;
👉 маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этган, шахсий ютуқлар мавжуд бўлиши;
👉 ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши керак;
☑️ Йўлланма олганлар ҳужжатларини 5-25 июлда ОТМга онлайн юборади.
📌 Йўлланма олганлар билан якка тартибдаги суҳбат 10-25 августда ўтказилади.
⚠️ Суҳбатда мамлакатдаги ислоҳотлар моҳияти, ихтисосликни танлашдаги мотивация, шахсий-касбий хусусиятлар, юридик билимлар аниқланади ва баҳоланади.
🎓 Суҳбат натижалари 30 августгача абитуриентни ўқишга қабул қилиш учун тегишли ОТМга юборилади.

Ҳукумат қарори (708-сон, 22.11.2021 й.) билан Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
➡️ Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади.
🔰 Базага қуйидаги маълумотлар киритилади:
➖ одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;
➖ одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар – аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;
➖ жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.
📝 Маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.
⏳ Сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кунда жавоб юборилади.
📍Lotin alifbosida o‘qing

#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермерларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари учун ишлатилган электр энергияси ҳақи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермерларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари учун ишлатилган электр энергияси ҳақи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фуқароларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олишнинг янги парамертлари тасдиқланди
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди (ПФ–24-сон, 23.11.2021 й.)
Фармон билан 2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олишнинг янги парамертлари тасдиқланди.

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади
Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсадида 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:
👉 давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;
👉 такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;
👉 раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;
👉 вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;
👉 бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;
👉 “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;
👉 давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;
👉 вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;
👉 тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;
👉 кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;
👉 ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;
👉 вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;
👉 давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;
👉 тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;
👉 халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;
👉 маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;
👉 ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.

Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-25-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан:
➖ 2031 йил 1 январгача Мўйноқдаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар учун:
➖ фойда ва даромад солиғи, айланмадан олинадиган ва ижтимоий солиқлар 1 фоиз;
➖ мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ 1 фоиз этиб белгиланди;
👉 2025 йил 1 январгача Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида тадбиркорлар учун:
● фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи 50 фоизга камайтирилади;
● Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хомашё, материаллар божхона божидан озод қилинади;
● Хоразмда янги қурилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга ер солиғи бўйича имтиёзли давр беш йил этиб белгиланди.
💰 Қорақалпоғистон учун Давлат бюджетидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари камида 50 миллиард сўм этиб белгиланди.
✅ Хоразмдаги паст ривожланаётган ва ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳалла учун 2022–2026 йиллар давомида: ⬇️
👉 оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 250 млрд сўм кредит ажратилади;
👉 давлат бюджетидан инфратузилмани ривожлантириш учун 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.
☑️ 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача Оролбўйи минтақасидаги:
▪️кичик тадбиркорликларга корхона учун зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ваулар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
▪️маҳаллий экспортчилар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда, уларнинг Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?
Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.
Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!
Батафсил: youtube.com/adliya

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–730-сон, 23.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
⚠️ Ушбу Қонунда суғурта таваккалчилиги, суғурта тарифи, франшиза, трансчегаравий суғурта ва бошқа шу каби асосий тушунчаларга таърифлар берилди.
☑️ Қонунга кўра, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сювейерлари, ассистанс)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилди.
🖥 Қонун билан суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида электрон шаклдаги ахборот алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.
✅ Унга кўра, эндиликда суғурта шартномаси интернет орқали электрон шаклда тузилиши мумкин.
▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

“Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (710-сон, 24.11.2021 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди.
📌 Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.
☑️ Филиалда таълим 2022/2023 ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида контракт асосида амалга оширилади.
🧾 Филиал битирувчиларига Пиза университети дипломи берилади.
✅ Қабул парамертлари мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.

Деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади
“Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–20-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.
✅ Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.
➡️ Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.
☑️ Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.
💰 100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.
🔘 Кредитлар деҳқон ва фермерларга:
👉 100 млн сўмгача 14% ставкада;
👉 кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.
📝 Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсиясига асосан берилади.

Ҳукумат қарори (707-сон, 22.11.2021 й.) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
💼 Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин.
Илгари 1-3 нафар эди.
🏦 Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисобварағи очганидан сўнг ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади.
🧾 ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.
⏳ ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун аризани шартнома тузган вақтдан 3 иш кунидан кечикмай солиқ органига беради.
✅ Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганлигига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.
❕ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса солиқ органига юборган хабарномаси асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

Товарлар божхона қиймати аниқланмаганда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали чиқариб юборилади
Ҳукумат қарори (712-сон, 24.11.2021 й.) билан Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларни божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📌 Низомга кўра, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда улар тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органлари томонидан шартли равишда чиқариб юборилади. Бунда божхона органи товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.
☑️ Шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра, жумладан, товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда амалга оширилиши мумкин.
➡️ Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона органлари ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади.
⏳ Шунга кўра, божхона органи декларантни шартли божхона қиймати ҳақида 1 иш куни ичида хабардор қилади.
💰 Декларант тегишлича ҳисобланган божхона тўловларини тўлайди.
🗓 Тўлов амалга оширилгач, божхона органи 2 иш кунида товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштиради.
📂 Декларант якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун товарлар чиқариб юборилгандан сўнг 60 кунда зарур ҳужжатларни тақдим этади.
📲 Ҳужжатлар 3 иш кунида ўрганиб чиқилиб, божхона қийматини асослаш учун етарли деб топилган тақдирда, декларант хабардор қилинади.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (711-сон, 24.11.2021 й.) билан Хуснидин Мўминович Каримов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик Президент қарори билан 2019 йил 20 мартда ташкил этилган.

2022 йил 1 июнгача Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларнинг бир қисми қайтарилади:
➖ авиаташувчиларга – ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25 фоизи;
➖ туроператор ва турагентларга – авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи. Бунда, ушбу харажатларнинг бир қисмини қайтариш саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади.

Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

#Эслатма
Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!
Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:
➖ @pravoinf (рус тилида)
➖ @leginf (инглиз тилида)
➖ @huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)
Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.

#2021_йил_1_декабрдан
🔘 Қонунчиликка кўра:
➖ йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;
➖ қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:
● Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;
● тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🔘 Қонунчиликка кўра:
➖ йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;
➖ қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:
● Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;
● тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–731-сон, 26.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📌 Қонунга кўра, ноширлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятида мустақилдир.
🚫 Нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.
❕Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, мазмунига кўра уларнинг шахсий ҳаётига аралашув деб қаралиши мумкин бўлган нашрларни ҳамда ноширлик маҳсулотини чиқариш ва тарқатиш тақиқланади.
🏢 Ноширлик фаолияти соҳаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тартибга солинади.
🔰 Қонунга кўра, ноширлик фаолиятининг субъектлари қуйидагилардан иборат:
➖ нашриёт;
➖ тайёрловчи;
➖ буюртмачи;
➖ тарқатувчи.
☑️ Ноширлик фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
✅ Қуйидаги ҳолларда хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этилмайди:
➖ давлат органлари, марказий муассасалар, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини нашр этишда;
➖ республика аҳамиятига эга нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган, оммавий равишда тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқи асосида кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;
➖ оммавий ахборот воситалари ушбу ОАВ таҳририятлари томонидан чоп этилганда.
📋 Ноширлик маҳсулотлари тарқатувчи томонидан шартномалар асосида тарқатилади.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🔰 Қонунчиликка кўра:
🔸 кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;
🔸 кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.