#Тайинлов
Ҳукумат қарори (697-сон, 19.11.2021 й.) билан Бахтиёр Баходирович Камалов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг директори этиб тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, марказ Президентнинг тегишли Фармони билан ташкил этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Биласизми
✅ Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириши лозим.
❕Истеъмолчиларга электр етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериши шарт.
📍Lotin alifbosida o‘qing

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 159 020 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилади.
Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан Интернетга уланади
“Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (699-сон, 19.11.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.
🔰 Шунга кўра, 2023 йилгача, жумладан:
👉 халқаро маълумотлар узатиш каналининг ўтказувчанлик қобилияти 3,5 маротаба оширилади;
👉 150 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиш ҳисобига маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилади;
👉 оптик толали алоқа линиялари барча аҳоли пунктларига етказилиб, уй хўжаликларининг камида 80 фоизи Интернетга кенг полосали симли уланиш имконияти билан таъминланади.
🗓 2021 йил якунигача барча ички ишлар органлари таянч пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотлари Интернетга кенг полосали уланади.
🔘 Қарорга кўра:
▪️ мавжуд чегара ўтиш нуқталари орқали “Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон”, “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” ва “Ўзбекистон–Туркманистон–Озарбайжон–Туркия” йўналишларида халқаро магистрал каналлар ташкил этилади;
▪️ Хитой Халқ Республикасида янги уланиш ва ўзаро Интернет трафиги алмашинуви нуқталарини ташкил этиш чоралари кўрилади.
☑️ 2022 йил 1 январдан Интернетга кенг полосали уланиш тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда қуйидагилар назарда тутилади:
➖ маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан;
➖ таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа давлат ташкилотларини камида 100 Мбит/с ўтказувчанлик қобилияти имконияти билан улаш.

Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади
Ҳукумат қарори (693-сон, 19.11.2021 й.) билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
✅ Маъмурий регламентга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.
☑️ Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
🔸 уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
🔸 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
🔸 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
🔸 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
🔸 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
🔸 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
🔸 ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
🔸 ёшга доир пенсия олувчилар.
❌ Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
🔖 Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин (асосли сабабларга кўра қайтарилган йўлланмалар бундан мустасно) берилади.
Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади.
⛔️ Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди.
📌 Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.
✅ Қарорга кўра шунингдек, “Электрон санаторий” платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:
➖ санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳоли электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олинади;
➖ йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмлар жорий этилади.

Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:
➖ тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);
➖ вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);
➖ халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-,2-,3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);
➖ халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

2021 йил 13 ноябрь 19 ноябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан YouTube да танишинг
https://youtu.be/A4-IKHXqtF8
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
https://youtu.be/A4-IKHXqtF8
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
YouTube
2021 yil 13 noyabr 19 noyabr kunlari qabul qilingan muhim qonunchilik hujjatlari
#қонунчиликдагиянгиликлар #Aдлиявазирлиги #ҳафтадавомидақабулқилинган
#Биласизми
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда янги тартиблар жорий этилди
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда янги тартиблар жорий этилди
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
🚫 Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда ва қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас.
❕Ходимга ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар оқибатида тўланган пул суд қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

Тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан фуқаролик судларига мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинади.

Очилмаган жиноятлар тадқиқ этилади
Ҳукумат қарори (704-сон, 22.11.2021 й.) билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди.
✅ Институт суд экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва экспертиза муассасаларига кўмак беради.
📊 Шунингдек, Институт томонидан очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида статистик маълумотлар йиғилади.
📌 Давлат ва нодавлат экспертиза ташкилотларининг услубиётларини илмий жиҳатдан асосланганлигини кўриб чиқиш ва хулоса бериш Институт томонидан амалга оширилади.
💼 Институт директори адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.

Чорва моллар, паррандаларнинг экинзорларни пайҳон қилиши, далада тўпланган ҳосилга зарар етказиши, йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши – фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан (270 минг сўм) 3 бараваригача (810 минг сўм), мансабдор шахсларга 3 бараваридан (810 минг сўм) 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

6 ойда суд эксперти бўлиш мумкин
Ҳукумат қарори (706-сон, 22.11.2021 й.) билан Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🎓 Низомга мувофиқ, дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ихтиёрий асосда суд-экспертизасининг муаян турида фаолият юритиш истагида бўлган талабгорлар учун пуллик шартнома асосида 6 ой давом этади.
🗓 Қайта тайёрлаш курслари йилига 2 марта октябрь ва февраль ойларида бўлади.
📂 Суд-экспертиза ташкилотлари курс ташкил этилиши тўғрисида 3 ой олдин эълон беради ва номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.
📔Курсга қабул қилиш учун 7 кишидан иборат комиссия тузилади, курсларнинг 40 фоизи назарий, 60 фоизи амалий қисмдан иборат бўлади.
📌 Тингловчилар билими жорий, оралиқ ва якуний назорат бўйича баҳоланади.
💼 Курс битирувчилари келгусида суд эксперти сифатида ишлаши мумкин.

#Адлия_хабари
Умуммиллий Конституция имтиҳонида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда
🇺🇿 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Конституциявий суд билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.
☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.
🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.
📌 Имтиҳон шартлари билан батафсил 8-dekabr.adliya.uz сайтида танишиш мумкин.
Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

Юридик техникум битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича ОТМга қабул қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (705-сон, 22.11.2021 й.) билан Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилишга оид низом тасдиқланди.
🗓 Низомга мувофиқ, ҳудудий адлия органлари ҳар йили 10 июнгача юридик техникум битирувчиларига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқиш учун комиссия тузади.
🖥 Битирувчилар йўлланма олиш учун комиссияга 20 июнгача онлайн платформа орқали мурожаат қилади.
🔰 Аризалар 20 июндан 30 июнганача қуйидаги асосий талаблар бўйича кўриб чиқилади:
👉 ҳар бир фан бўйича рейтинги 71 ва ундан юқори бўлиши (сиртқи ёки масофавий таълимда ўқиганлар учун 85 ва ундан юқори);
👉 чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи сертификати бўлиши;
👉 маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этган, шахсий ютуқлар мавжуд бўлиши;
👉 ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши керак;
☑️ Йўлланма олганлар ҳужжатларини 5-25 июлда ОТМга онлайн юборади.
📌 Йўлланма олганлар билан якка тартибдаги суҳбат 10-25 августда ўтказилади.
⚠️ Суҳбатда мамлакатдаги ислоҳотлар моҳияти, ихтисосликни танлашдаги мотивация, шахсий-касбий хусусиятлар, юридик билимлар аниқланади ва баҳоланади.
🎓 Суҳбат натижалари 30 августгача абитуриентни ўқишга қабул қилиш учун тегишли ОТМга юборилади.

Ҳукумат қарори (708-сон, 22.11.2021 й.) билан Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
➡️ Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади.
🔰 Базага қуйидаги маълумотлар киритилади:
➖ одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;
➖ одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар – аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;
➖ жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.
📝 Маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.
⏳ Сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кунда жавоб юборилади.

Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермерларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари учун ишлатилган электр энергияси ҳақи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермерларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари учун ишлатилган электр энергияси ҳақи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фуқароларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олишнинг янги парамертлари тасдиқланди
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди (ПФ–24-сон, 23.11.2021 й.)
Фармон билан 2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олишнинг янги парамертлари тасдиқланди.

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади
Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсадида 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:
👉 давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;
👉 такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;
👉 раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;
👉 вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;
👉 бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;
👉 “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;
👉 давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;
👉 вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;
👉 тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;
👉 кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;
👉 ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;
👉 вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;
👉 давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;
👉 тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;
👉 халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;
👉 маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;
👉 ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.

Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-25-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан:
➖ 2031 йил 1 январгача Мўйноқдаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар учун:
➖ фойда ва даромад солиғи, айланмадан олинадиган ва ижтимоий солиқлар 1 фоиз;
➖ мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ 1 фоиз этиб белгиланди;
👉 2025 йил 1 январгача Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида тадбиркорлар учун:
● фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи 50 фоизга камайтирилади;
● Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хомашё, материаллар божхона божидан озод қилинади;
● Хоразмда янги қурилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга ер солиғи бўйича имтиёзли давр беш йил этиб белгиланди.
💰 Қорақалпоғистон учун Давлат бюджетидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари камида 50 миллиард сўм этиб белгиланди.
✅ Хоразмдаги паст ривожланаётган ва ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳалла учун 2022–2026 йиллар давомида: ⬇️
👉 оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 250 млрд сўм кредит ажратилади;
👉 давлат бюджетидан инфратузилмани ривожлантириш учун 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.
☑️ 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача Оролбўйи минтақасидаги:
▪️кичик тадбиркорликларга корхона учун зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ваулар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
▪️маҳаллий экспортчилар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда, уларнинг Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.