Huquqiy axborot
351K subscribers
6.24K photos
371 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига оид тақиқни олиб ташлаш тартиби қандай?

Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.

Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.

💰Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (67 млн 500 минг сўм) кам бўлмаслиги лозим.

💰Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2021 йил 6 ноябрь 12 ноябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан YouTube да танишинг

https://youtu.be/-n-7g39uf6Y

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўловчилар шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автотранспортга уч соат атрофида, касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида эса – 3 сутка кечикканда йўловчи хоҳишига кўра 25 фоиз қўшимча тўлов орқали янги чипта берилади ёки чипта нархининг 25 фоизи чегирилиб пули қайтарилади.

Бунда йўловчининг касаллиги ёки бахтсиз ҳодиса сабабли кечикканлиги маълумотнома ёки далолатнома билан тасдиқланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

1-4 синф ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари, гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирларининг ҳафталик иш соати 18 соатдан ошмаслиги керак.

Бунда иш ҳақи камайтирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларига мижозларни киритишни уларнинг ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули бўйича ишлайдиган умумий овқатланиш объектларига эса – уларнинг ёпилишидан 15 дақиқа олдин тўхтатишга йўл қўйилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси 100 фоиз тўланади

🔰 Қуйидагиларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади:

ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилганларга;
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари борларга;
Чернобил АЭСдаги аварияни тугатишда қатнашганларга;
Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, ўткир лейкоз, аденома, рак ва хавфли ўсмали касалликка чалинганларга;
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганларга.

☑️ Бошқа ходимларга қуйидаги миқдорларда тўланади:
👉 иш стажи 8 йил ва ундан кўп ходимларга ва 21 ёшга етмаган чин етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
👉 иш стажи 8 йилгача ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини (сут, сметана, творог, ўсимлик мойи ва бошқалар) чиқаришда маҳсулотларни сотувчининг идишидан қайтиб умумий идишга қуйишга йўл қўйилмайди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:

чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларидаги йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;

паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларидаги тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм;

балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳокимликларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига аралашуви тақиқланади

Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–10-сон, 15.11.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан экишга тавсия этилган буғдой навлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил жойлаштирилади.

☑️ 2022 – 2024 йилларда кластерлар ва фермерлар етиштирган ҳосилининг ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотади.

➡️ Ҳар йили 1 августгача буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нарх ОАВда эълон қилинади.

🔰 Давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига қуйидагилар тақиқланади:

👉 имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига аралашиш;
👉 буғдойни сотиш, шартномалар тузиш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашиш;
👉 ғаллачилик кластерларига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма бериш.

2021 – 2022 йилларда “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналари тадбиркорларга сотилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–728-сон, 15.11.2021 й.).

🔰 Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:

👉 юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
👉 фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
👉 хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
👉 бўш турган ерлар.

☑️ Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

➡️ Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади (илгари Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган).

📝 Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

🧾 Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.

Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

Қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

● хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
● ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
● ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
● аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
● давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;
● хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
● аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
● хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.

🚫 Хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

🖥 Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади.

☑️ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

🔘 Қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкин:
ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда;
ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда (эгасининг ёзма розилиги билан);
ер мусодара қилинганда;
ер реквизиция қилинганда (эпидемия, табиий офат вақтида).

⚠️ Хусусийлаштирилган ерни национализация (ҳақ эвазига давлат ихтиёрига ўтказиш) қилиш Қонундан чиқариб ташланди.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ҳурматли фуқаролар!

📝 Адлия вазирлиги томонидан республика миқёсида экологияга оид муносабатларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича онлайн тарзда ўтказиладиган сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз!

⚠️ Сўровномани ўтказишдан мақсад фуқароларнинг экология соҳасига оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, экология соҳасидаги қонунчиликнинг ижроси қай даражада эканлигини баҳолашдан иборат.

📌 Сизнинг иштирокингиз келгусида экология соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

➡️ Сўровнома анкетаси мана бу ерда 👇

https://bit.ly/30wUOgg
#Биласизми

Суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини (сут, сметана, творог, ўсимлик мойи ва бошқалар) чиқаришда маҳсулотларни сотувчининг идишидан қайтиб умумий идишга қуйишга йўл қўйилмайди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

Ҳукумат қарори билан (684-сон, 16.11.2021 й.) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. (илгари фақат жисмоний шахслар назарда тутилган)

Ижарага олувчида алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкинлиги белгиланди.

🔎 Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини “Маъмурий амалиёт” тизими орқали электрон текшириши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-14-сон, 16.11.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Фармон билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссияси тасдиқланди.

🔎 Комиссия пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш учун аризаларни кўриб чиқади.

Кластерлар комиссияси хулосасига асосан Ҳукумат қарори билан ташкил қилинади ва талабгор билан ўттиз йилга битим тузилади.

🔘 Битим қуйидаги ҳолатларда фақатгина суд тартибида бекор қилинади:

● томонларнинг бири қарши бўлганида;
● битимдаги мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганида;
● қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг учдан икки қисми кластерлар томонидан шартнома шартлари 3 йил бажарилмаганлигига оид мурожаатлари бўлганда.

📌 Кластер ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахтанинг камида 50 фоизини ўзида қайта ишлаш қуввати бўлган талабгорга устунлик берилади.

🌎 Кластерларнинг йиллик пахта ҳажми 30 минг тоннадан кўп бўлганда аудит ўтказишга халқаро аудиторлар жалб қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукуматнинг қарори (686-сон, 17.11.2021 й.) билан Абдугаппор Каримжонович Қиргизбаев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, А.К. Қиргизбаев бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, фермер хўжаликларига ўз вилоятидаги исталган пахта-тўқимачилик кластерлари билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузиш ҳуқуқи берилди.

Илгари фақат ўз туманидаги кластерлар билан шартнома тузилган.

⚠️ Фьючерс шартномаси – товарни олдиндан белгиланган нарх асосида келгусида сотиб олишга оид келишув.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (135 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бухорода Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивали ўтказилади

Бухоро вилоятида Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (685-сон, 16.11.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга мувофиқ 2022 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта май ойида Бухоро шаҳрида Ёш ижрочиларнинг “Шашмақом” республика фестивали ўтказилади.

📋 Қарор билан фестивални ўтказиш бўйича низом тасдиқланди.

☑️ Фестиваль ҳақида бошланишидан 30 кун олдин ОАВда эълон берилади.

➡️ Фестивалда 30 ёшгача якка ижрочилар ҳамда ижодий жамоаларнинг фақат мақом асарлари намойиш этилади.

Ижродан рақсдан фойладаниш мумкин, барча асарлар ёддан ижро этилади.

🧾 Фестиваль 2 та шартда ўтказилади “Мушкилот” (чолғу) ва “Наср” (ашула). Фестиваль ғолиблари дипломлар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇