Huquqiy axborot
350K subscribers
6.23K photos
361 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Тайинлов

Президент Фармони (ПФ–7-сон, 11.11.2021 й.) билан Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади

“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–6-сон, 11.11.2021 й.) қабул қилинди.

💵 Қарорга мувофиқ, давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.

☑️ Шунга кўра, маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

🛒 Ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёж аниқланиб, тегишли рўйхатга асосан тиббий ускуналар харид қилинади.

🔎 Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади.

🧾 Қарорга кўра, ҳокимликлар ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.

☑️ Қарор билан Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банки томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

тадбиркорлик ташаббусига эга шахслар, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;

микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔄 Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.

📝 Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза беради.

Директор аризани олган кундан бир иш кунида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

☑️ Синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлганда, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

📌 Рад этиш ҳақида директор уч кунда ота-оналарга ёзма равишда маълум қилиши керак.

📋 Директорнинг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республикага олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2024 йил 1 январгача импорт божхона божидан озод қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Давлат бошқаруви, ҳуқуқий соҳа ва давлат хизматлари борасидаги масалалар бўйича аудио подкаст ташкил этилади

☑️ Суҳбат спикери:

Русланбек Давлетов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Овозли чат бугун соат 19:00да @huquqiy_gap каналида старт олади ҳамда ва Интернетда онлайн трансляция қилинади:

Facebook: Адлия билан мулоқот
YouTube: Adliya vazirligi

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналидаги изоҳларда қолдиринг.
#Биласизми

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🔰 Қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартиби жорий этилмоқда

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий шарҳини назарда тутади.

Конституция ва қонун нормаларига расмий шарҳ Конституциявий суд томонидан берилади.

Бироқ, амалдаги қонунчиликда қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартиби назарда тутилмаган, бу эса ўз навбатида мазкур амалиётни тўлиқ ривожлантиришга имкон бермайди.

🛡 Адлия вазирлиги томонидан қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартибини белгилашни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу лойиҳа лингвистик, тизимли, мантиқий ва тарихий усулларни қўллаш орқали расмий шарҳ тушунчаси ва турларини, шунингдек ваколатли органларнинг ҳаракатлари тартибини, аризани кўриб чиқиш муддатларини, тегишли ҳужжатнинг лойиҳасини расмий шарҳ бериш ва ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишни белгилайди.

Қуйидаги ҳавола орқали лойиҳанинг муҳокамасида иштирок этинг:

👉 regulation.gov.uz/oz/d/52330

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пахта йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизими такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

🇺🇿
Адлия вазирлиги Конституциявий суд билан хамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

📌 Имтиҳон шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрикнома

Мамлакатимизда анъанавий тарзда ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларини самимий муборакбод этамиз.

Сизнинг аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилангизга тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига оид тақиқни олиб ташлаш тартиби қандай?

Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.

Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.

💰Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (67 млн 500 минг сўм) кам бўлмаслиги лозим.

💰Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2021 йил 6 ноябрь 12 ноябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан YouTube да танишинг

https://youtu.be/-n-7g39uf6Y

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўловчилар шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автотранспортга уч соат атрофида, касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида эса – 3 сутка кечикканда йўловчи хоҳишига кўра 25 фоиз қўшимча тўлов орқали янги чипта берилади ёки чипта нархининг 25 фоизи чегирилиб пули қайтарилади.

Бунда йўловчининг касаллиги ёки бахтсиз ҳодиса сабабли кечикканлиги маълумотнома ёки далолатнома билан тасдиқланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

1-4 синф ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари, гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирларининг ҳафталик иш соати 18 соатдан ошмаслиги керак.

Бунда иш ҳақи камайтирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларига мижозларни киритишни уларнинг ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули бўйича ишлайдиган умумий овқатланиш объектларига эса – уларнинг ёпилишидан 15 дақиқа олдин тўхтатишга йўл қўйилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси 100 фоиз тўланади

🔰 Қуйидагиларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади:

ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилганларга;
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари борларга;
Чернобил АЭСдаги аварияни тугатишда қатнашганларга;
Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, ўткир лейкоз, аденома, рак ва хавфли ўсмали касалликка чалинганларга;
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганларга.

☑️ Бошқа ходимларга қуйидаги миқдорларда тўланади:
👉 иш стажи 8 йил ва ундан кўп ходимларга ва 21 ёшга етмаган чин етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
👉 иш стажи 8 йилгача ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини (сут, сметана, творог, ўсимлик мойи ва бошқалар) чиқаришда маҳсулотларни сотувчининг идишидан қайтиб умумий идишга қуйишга йўл қўйилмайди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:

чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларидаги йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;

паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларидаги тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм;

балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot