Huquqiy axborot
369K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 иш куни ичида қайтарилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўзбекистон халқаро ислом академиясини битириб, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бакалавр ва магистрларнинг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022 йил 1 июлга қадар тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчи ҳамда соя донини импорт қилувчи тадбиркорлар (уларнинг ваколатли вакиллари)га автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Турар жой билан ижтимоий объектлар ўртасида масофа қанча бўлиши лозим?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

🇺🇿 Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

📌 Имтиҳон шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январгача қуйидагилар:

● локомотивлар, темир йўл вагонлари ва бутловчилар – ТИФ ТН коди 8601–8607;
● барча типдаги юк контейнерлари – ТИФ ТН коди 8609;
● учиш аппаратлари – ТИФ ТН коди 8802 божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
● ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспортлар – ТИФ ТН коди 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 23 (самосваллардан ташқари);
● авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Атторлик-пардоз товарларини сотишда товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак.

Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқаро вафот этган тақдирда, унинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварағида жамғарилган маблағлар меросга ўтади ҳамда меросхўрга бир йўла ва тўлиқ ҳажмда тўланади.

Фуқаро Ўзбекистондан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, унинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла ва тўлиқ ҳажмда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy Gap
🧰"Меҳнат низолари ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари" мавзусида овозли чат ташкил этилади❗️

🤵🏼Суҳбат спикерлари
:

🔘Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич – Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси;
🔘Раҳимов Мирёқуб Актамович – Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси;
🔘Толибов Шерзод Хакимович – Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Овозли чат 5 ноябрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида старт олади.

📥Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, газ таъминоти ташкилотлари битта истеъмолчи учун бир ойда камида битта маиший газ баллони (20 кг) етказиб беради.

Бунда газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчининг аризаси асосида маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Солиқларни тўлашни кечиктириш механизмлари такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

🔰 Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 822 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.

Бунда ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим.

📝 Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаблари рад этилган тақдирда, бунинг сабаби иш берувчи томонидан ёзма шаклда маълум қилиниши керак.

🧾 Рад этиш сабаблари маълум қилинмаган тақдирда, ходим ушбу ҳолат бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏦 Банк қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.

🔰 Банк қарз олувчи томонидан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:

👉 гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;

👉 гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий жавобгарликка оид ишларда ярашув институти жорий этилган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2021 йил 30 октябрь 5 ноябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан YouTube да танишинг

https://youtu.be/eCm1iB430A8

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётган фуқаролар суҳбат асосида ОТМга ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори (675-сон, 04.11.2021 й.) билан Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низомга кўра, камида 5 йил иш стажига эга фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.

📝 Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

🖥 Тегишли тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

🗓 Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.

➡️ Натижаларга кўра 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Тавсияномалар фақатгина берилган ўқув йили учун амал қилади.

⚠️ Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

❗️Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (674-сон, 04.11.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📝 Киритилган қўшимчаларга кўра, бакалавриат ва магистратура талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби алоҳида тасдиқланди.

🎓 Президент стипендияси ҳар бир ОТМ бакалавриат талабаларининг 1 нафар битирувчи курс талабасига тайинланади.

☑️ Бошқа давлат стипендиялари охирги икки курсда ўқиётган талабаларга тўланади.

➡️ Стипендиялар учун номзодларни кўрсатиш ОТМ кенгашлари томонидан талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.

🖥 ОТМ кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган номзодлар “stipendiya.edu.uz тизимига ҳар йили 1-15 август кунлари киритилади.

🗓 Стипендия тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни бериш 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқилади.

💵 Стипендиялар 1 сентябрдан тайинланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️Магистратура мутахассисликларига қўшимча қабулга рухсат берилди

🔰 Давлат ОТМга 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли ОТМ томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди.

🗓 Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли ОТМ қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.

💵 Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

➡️ Президентнинг ПҚ–5157-сон қарорига кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

“Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5279-сон, 05.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Олимпия захиралари коллежлари негизида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос таълим муассасаси шаклидаги олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади.

🔰 2022/2023 ўқув йилидан (2022 йил 1 сентябрдан):

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари контингенти фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантирилади (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно);

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан мазкур коллежларнинг тегишли паралимпия спорт турлари бўлимларига юборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар ажратилади;

таълим жараёни умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичларида амалга оширилади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида қабул квоталари эркаклар ва аёллар учун 2024/2025 ўқув йилидан тенг равишда белгиланади (2022/2023 ўқув йилида аёллар улуши 30 фоиз, 2023/2024 ўқув йилида – 40 фоиз, 2024/2025 ўқув йилида – 50 фоизни ташкил қилади);

ўқувчиларни текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови бекор қилинади.

🗓 Қарор билан шунингдек, Республика олимпия захиралари коллежи базасида уч йиллик “специалитет” дастурни амалга оширадиган давлат ОТМ шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти ташкил қилинади.

➡️ Институтга фақат олимпия ва паралимпия захиралари коллежларини битириб олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

☑️ 2022 йил 1 августдан ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформаси орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot