Forwarded from Huquqiy Gap
❗"Кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий ҳимоя масалалари" мавзусида овозли чат ташкил этилади!
✅Сўровномада иштирок этган 11521 нафар респондентларнинг 44 фоизи "Кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий ҳимоя масалалари" мавзусини муҳокама қилишни танлаган.
🤵Овозли чат спикерлари:
▪️Аралов Зайниддин Эшмирзаевич – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи
▪️Ярашов Шухрат Авазович – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари
▪️Зулпанов Одил Ибрагимович – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлим бошлиғи
▪️Кузиева Дилорам Наримановна – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи
⏰Овозли чат 23 октябрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида старт олади.
✍️Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇
@huquqiy_gap

#Сайлов_2021
‼️САЙЛОВДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИ
🕗 Сайлов куни (24 октябрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.
✍️ Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.
➡️ Сайловчи исм-фамилияси бирон-бир сабабга кўра рўйхатга кирмай қолган бўлса, сайловчиларнинг фамилиялари шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.
📌 Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради.
❌ Бюллетенни тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
📝 Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса, ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари бундан мустасно.
✅ Ёқлаб овоз берилаётган номзоднинг фамилияси рўпарасидаги ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «➕» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгиларидан бири қўйилади.
📄 Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса, сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.
❕Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.
Бунда тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди.
☑️ Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.
🚫 Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#2021_йил_1_ноябрдан
🔘 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш йўлга қўйилади.

#Биласизми
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилади

#Адлия_табриги
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!
Сизларни, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий қутлаймиз.
Ички ишлар идораларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида ислоҳотлар барқарорлигини таъминлашдаги фидокорона ва машаққатли хизматлари юксак эътирофга лойиқ.
Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Суғуртанинг барча турлари электрон амалга оширилади
“Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5265-сон, 23.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади.
🗓 2023 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
☑️ 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
➡️ 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида Ўзбекистонда суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди.
🖥 2022 йил 1 июнгача транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими негизида барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.
❗️Суғурта шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали расмийлаштириш суғурта ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
🔘 2022 йил 1 июлдан инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозлари чиқарилади.

#Адлия_хабари
🔰 Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган.
🎓 Мазкур курсларда ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.
🗓 Ҳужжатлар 2021 йилнинг 31 октябрь кунига қадар centerqabul.tsul.uz сайти орқали фақат электрон равишда қабул қилинади.
🤵🏼 Курслар қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида) ташкил этиб, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
⚖️ Курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

Ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи солинмайди
“Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5267-сон, 25.10.2021 й.) қабул қилинди
🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланди.
❗️2022 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.
☑️ Тадбиркорларга табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистонга импорт қилишда ҚҚСни 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

✅ Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:
➖ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
➖ ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;
➖ йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
➖ давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча киритилди (ЎРҚ–724-сон, 25.10.2021 й.)
🔰 Киритилган кўшимчага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.
✅ Президент белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Президент томонидан белгиланади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
📌 Маълумот ўрнида:
Штандарт – махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.
Президент белгиси – Президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги Президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади. Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар Президентда сақланади.

Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади
"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–725-сон, 25.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
🔰 Киритилган қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
❕Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🔘 Ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола 16 ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.

🔰Қонунчиликка кўра:
➖ хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш (жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно) тартиби жорий этилади;
➖ хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) бир марта расмийлаштирган ҳолда 24 ой давомида импорт қилишга рухсат этилади.

✅ Фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди
Батафсил инфографикада👆

✅ Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонда олинган кредит тўловларини "Азия инвест банк" ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириши мумкин.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (656-сон, 25.10.2021 й.) билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар вилоят ҳокимликлари томонидан бозордаги кўп квартирали уйлардан ажратилади.
➡️ Бунда ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни муассасада бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтож сифатида “онлайн-навбат”га киритиб боради.
❗️Болаларга 18 ёшга тўлган йилда:
➖ кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали;
➖ вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.
📌 Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ 30 ёшга тўлгунгача уни сотиш ҳуқуқисиз берилади.
✅ Низомга кўра, уй-жойлар туман ҳокимлиги томонидан ажратилиб, яшаш учун барча зарур шароитларга эга ҳолда топширилади.
🖥 Уй-жой билан таъминланиш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштириб борилади.
☑️ Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги ордер беради ва ушбу ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
📋 Ордерлар “онлайн-навбат” ахборот тизимидаги қатъий кетма-кетлик асосида берилади.
⚖️ Уй-жой ордер берилган кундан 10 кундан кечикмай нотариал расмийлаштирилади.
🔘 Қарорга кўра шунингдек, 2022 йил 1 январдан:
● етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланади;
● етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш “Васийлик ва ҳомилик” электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.
2022/2023 ўқув йилидан “Ижтимоий иш” бакалавриат таълим йўналишида “Васийлик” ва “Ҳомийлик” соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда компенсация берилади
“Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5268-сон, 27.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, банклардан хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда амалдаги компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорларнинг эквиваленти 1 миллион АҚШ долларидан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган кредитларнинг асосий ставкадан ошадиган, лекин 5 фоиздан кўп бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим этилади.
☑️ 2021 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки улар жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.

🔘 Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
➖ кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
➖ кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
➖ кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
✍️ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади.
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади.
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
🩺 Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:
● аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;
● юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;
● тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;
● 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;
● фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

✅ Фуқароларнинг 26 ёшга тўлмаган фарзандларини Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиши учун йўналтириладиган даромад суммалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.