Huquqiy axborot
219K subscribers
5.88K photos
319 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми | #2021_йил_1_октябрдан

1 октябрдан нималар ўзгарди?

🔸 Ёшларга энг яхши лойиҳалар учун 54 миллион сўмгача грант маблағлари берилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади – БАТАФСИЛ

🔸 ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қурилиши тугалланган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Инвестор лойиҳалари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади – БАТАФСИЛ

🔸 Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиблари такомиллаштирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 2021 йил 24-30 сентябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

https://www.youtube.com/watch?v=Qnam92Ldlsw&t=2s

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги қонун билан белгиланди

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ–718, 30.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги комиссиялар ташкил этилади:

Муддатли харбий хизматга чақириш учун:
● Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши;
● Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғин пунктларида – ҳарбий-тиббий комиссия;
● туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси;

Муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия;

Чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия.

☑️ Шунингдек, Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, ҳарбий хизматчиларнинг, ОТМ курсантларининг, ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўтаётганларнинг моддий жавобгарлиги белгиланди.

➡️ Бунда мазкур шахслар етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан 3 йил ичида моддий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси ишлаб чиқилади

“Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (616-сон, 30.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси ҳамда Институт тўғрисидаги низом;
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.

💰Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 31 декабргача қуйидагилар ишлаб чиқилади:

📝 замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси;

📂 Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирлар.

2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан, жумладан, қуйидагилар шакллантирилади ва юритилади:
● Малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил баҳолашнинг маълумотлар базаси;
● Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар
тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси.

☑️ Қарорга кўра шунингдек, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тадбиркорларнинг (Тошкент шаҳридан ташқари) чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини, шунингдек, "караоке" заллари ва туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисми Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир лойиҳа учун 10 миллион сўм миқдорида қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим кредитларини ажратиш тартибини биласизми?

🔰 Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитларини ажратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.

🏦 Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.

☑️ Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
👉 кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
👉 банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

🗓 Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 %) ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим товарларга божхона имтиёзлари қўлланилади

“Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6318-сон, 30.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади:

белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;
нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун янги тез тиббий ёрдам автомобиллари;
белгиланган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар;
ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга транспортлар;
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган рўйхатлардаги омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар;
дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар.

➡️ Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади:

белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар;
белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасалари талабалари ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Харид чекини олган фуқаролар рағбатлантирилади

“Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5252-сон, 04.10.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

● чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини мобиль иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.

Бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно;

● сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади;

● тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналарига мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилади.

2022 йил 1 январдан Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса чекларини тақдим этиш тақиқланади.

➡️ 2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машинаси ҳамда махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (135 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинади

Ҳукумат қарори (618-сон, 04.10.2021 й.) билан Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, экспорт қилувчига компенсация тақдим этилиши учун:

экспорт қилувчи Ўзбекистонда давлат рўйхатига олинган;
маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган;
маҳсулотлар Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилинган (Афғонистонга экспорт қилинган ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);
маҳсулотлар экспорт режимига жойлаштирилган (5000 АҚШ долларигача маҳсулотларнинг почта жўнатмалари орқали экспорти мустасно);
экспорт шартномасида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва тўловлар экспорт қилувчи томонидан амалга оширилган бўлиши керак.

📝 Ариза ва тегишли ҳужжатлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда, агентлик веб-сайти орқали тақдим этилади.

➡️ Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор (хулоса) ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Бунда аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

Қуйидагилар компенсация тўлашни рад этишга асос бўлади:

👉 ҳужжатларнинг белгиланган талабларга номувофиқлиги;
👉 ҳужжатларда нотўғри, ишончсиз маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш;
👉 жорий йил учун ажратилган субсидия тугаганида.

💰 Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи Қонун (ЎРҚ–719-сон, 04.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

❗️Киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

🔘 Бундай ҳаракатлар:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс етказилган зарарни қоплаб, жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида Қонун (ЎРҚ–720, 04.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ярашилганлик муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш институти киритилди.

➡️ Унга кўра, Кодекснинг бир қатор моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

☑️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини судга юборади.

📝 Жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани иш ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан кўриб чиқилиши вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.

❗️Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси иш судга келган пайтдан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ўтказилади.

⚠️ Ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганида бошланади ва сайловга 3 кун қолганида тугалланади.

Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти тегишли округ сайлов комиссиялари томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига ОАВ орқали етказилади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари компенсация қилинади

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (617-сон, 2021 йил 4 октябрь) қабул қилинди

🔰 Қарор билан “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир қуйидаги вақтинчалик тартиблар тасдиқланди:

ушбу ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиши бўйичаБҲМнинг 4 бараваригача компенсация берилади;

сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича.

☑️ Шунингдек, хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

➡️ Бунда мазкур харажатларнинг 50 фоизи компенсация қилиниши назарда тутилган.

Бундан ташқари, қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5256-сон, 05.10.2021 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг "Қуруқлик портлари" тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилди.

🏢 Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5254-сон, 04.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

2021 йилда юрак нуқсонларини даволаш учун мўлжалланган 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 10 миллиард сўм;
2022 йилдан ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилиш учун маблағлар ажратилади.

2021 йилда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари 42,5 миллиард сўмлик замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда:

● кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўлами кенгайтирилади;
● туман (шаҳар)ларда амалиётлар тури 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага етказилади;
● Хирургия марказида юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади.

❗️2022 йил якунигача барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади.

🔘 Хирургия марказида:

Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси;
2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.

➡️ 2021 йил 1 ноябрдан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш йўлга қўйилади.

☑️ 2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналиши (Master of Healthcare Administration) бўйича давлат гранти асосида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва бошқа ОТМларда тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot