#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (605-сон, 24.09.2021 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
☑️ Низомга кўра, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
🚫 Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.
❕Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
✅ Мазкур тартиб давлат ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқиб, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларига нисбатан татбиқ этилади.
📂 Бунда ариза берувчи тегишли маълумот ёки ҳужжатларни ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўлими декан ўринбосари ёки ОТМнинг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топширади.
🔎 Масъуллар 1 ҳафта давомида ариза берувчи маълумотларининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини ўрганади.
➡️ Сўнг маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида талабгорларни танлаб олиш комиссиясига тақдим этади.
📌 Комиссия бир иш кунида талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, қарор қабул қилади.
🧾 Шунга кўра, давлат ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.
💰 Аризаси ижобий ҳал этилган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар ариза берган санадан бошлаб қоплаб берилади.
🔰 Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:
➖ ўқув йили давомида (ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача) ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;
➖ ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасигача аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.
❌ Ушбу муддатлар тугагандан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (606-сон, 24.09.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🎓 Низомга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.
📝 Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМ кенгаши томонидан белгиланади.
🗓 Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.
🌐 Қабул тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) ҳар йили 1 июлгача ОТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади.
✅ Қабул натижалари ҳар йили 30 августгача ОТМ томонидан эълон қилинади.
➡️ Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш 2-курсдан бошланади. Бунда ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгиланади.
⚠️ Низом олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
❕Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.

#Биласизми
Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

#2021_йил_1_октябрдан
Қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади.
📍Lotin alifbosida o‘qing

➡️ Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
❌ Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
👉 маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
👉 жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
👉 худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Тегишли давлат тиббиёт муассасаларида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.
Шунингдек, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш механизми жорий этилади.

#Сайлов_2021
Номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида, телевидение ва радио орқали сўзга чиқиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод бўлиш ҳуқуқига эга.
Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин сайлов округи доирасида, Президентликка номзодлар эса Ўзбекистон ҳудуди доирасида давлат йўловчилар транспортининг барча турларида (бундан шаҳар йўловчи транспорти, такси ва бошқа транспорт турларининг буюртма йўналишлари мустасно) текинга юриш ҳуқуқига эга.

Судьялар фаолияти очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳоланади

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 159 020 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилади.
Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
Ҳукумат қарори (609-сон, 27.09.2021 й.) билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
⚠️ Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.
🗓 Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.
🔰 Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:
➖ жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
➖ иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
➖ ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
➖ ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
➖ иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
➖ ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
➖ ҳайдовчилар маст бўлмаса;
➖ транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
🗓 Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.

Инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

#Қабул_2021
❗️“Супер контракт”нинг минимал миқдорлари белгиланди
☑️ 2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.
🔰 Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:
➖ 2021/2022 ўқув йили учун амалда белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади;
➖ коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилади.
❕Шунга кўра, ОТМ бакалавриатининг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябргача коронавирус инфекциясига қарши эмланган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.

🚖 Йўналишсиз такси бир неча йўловчилар (навбатда турган биринчи йўловчининг розилиги билан) томонидан тўхташ жойида ёллаган ёки таксини ёллаган йўловчи розилиги билан йўли бир бўлган йўловчи чиқарилган тақдирда, йўл ҳақига тўловнинг умумий суммаси йўловчилар ўртасида ҳар бир йўловчининг босиб ўтган масофасига мутаносиб равишда тақсимланади.
❗️Йўналишсиз таксига йўловчиларни чиқаришда ҳайдовчи багажни жойлаштиришда ёрдам кўрсатиши, сафар тугаганда эса йўловчига унинг буюмларини ва багажини тушириши тўғрисида эслатиши шарт.

Телекўрсатувларнинг бошловчилари, дикторлари ва бошқа қатнашчилари реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб намойиш қилиш ёки унинг истеъмол хусусиятларини бевосита ёки билвосита тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас.

Адлия хайрия ҳуқуқий марафони ўтказилади!
"Ezgu amal" хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан Тошкент шаҳрида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида марафон ташкил этилади.
Марафон 2021 йил 16 октябрь куни соат 09:00 да Адлия вазирлиги биносидан, "Адиблар хиёбони"гача давом этади.
Марафон доирасида Адиблар хиёбонида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.
Барчани хайрия марафонида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Хайрия маблағларини "Ezgu amal" жамғармасининг:
👉 ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ "Капиталбанк", Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;
👉 Paynet, Click, Payme, Apelsin тўлов тизимларида "Хайрия" бўлимидаги "Ezgu amal" belgisini танлаган ҳолда;
👉 ezguamal.org/charity интернет-эквайринг тизими орқали ўтказишингиз мумкин.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
⚡️#Диққат! #Муҳим_лойиҳа
ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ АЛМАШТИРИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қуйидаги ҳавола орқали, лойиҳа билан танишиб чиқишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻
https://regulation.gov.uz/oz/d/50606
Амалдаги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабрь.
❗️2022 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини бир йилга узайтириш назарда тутилмоқда.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

regulation.gov.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги…
#Биласизми
Поездда ҳар бир йўловчи (тўлиқ ёки болалар чиптасига) ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.
Йўловчига қўл юки белгиланган меъёрдан (36 кг) ортиқча қуйидагиларни ташишга рухсат этилади: портфель, аёллар сумкачаси, дурбин, чанғи ва унга таёқчалар, қармоқлар, фотоаппарат, соябон, шунингдек уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Поездда ҳар бир йўловчи (тўлиқ ёки болалар чиптасига) ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.
Йўловчига қўл юки белгиланган меъёрдан (36 кг) ортиқча қуйидагиларни ташишга рухсат этилади: портфель, аёллар сумкачаси, дурбин, чанғи ва унга таёқчалар, қармоқлар, фотоаппарат, соябон, шунингдек уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Деҳқон хўжаликларига берилган ер участкаларини давлат рўйхатидан ўтказишда тўлов ундирилмайди
Ҳукумат қарори билан (610-сон, 29.09.2021 й.) Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва давлат реестридан кўчирмалар берганлик бўйича давлат хизмати кўрсатилганда тўлов ундирилмаслиги белгиланди.