Huquqiy axborot
372K subscribers
6.29K photos
400 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

педагог кадрларга бунгача берилган сертификатлар ўз кучида қолади ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

🗓 2022 йил 1 январгачаpedkadr.tdi.uz” платформаси ишлаб чиқилади.

💰 Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъий назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

☑️ Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

📋 Қарор билан шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2021 йилнинг 21 сентябрь куни соат 10:00 да хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.adliya.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий шифохона томонидан кимлар бепул даволаниши мумкин?

Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январгача хусусий тиббиёт муассасалари (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) тиббий хизматлар кўрсатишдан бўшайдиган маблағларни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирганда барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

➡️ Бунда, солиқ имтиёзи тақдим этилган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судьялар фаолияти очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳоланади

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–717-сон, 20.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш:

судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;
суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди.

📌 Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:

👉 Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;

👉 ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

➡️ Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.

☑️ Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мустақил ҳамширалик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жойлардаги савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади

“Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (587-сон, 20.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади. Бунда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:

🔸 йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;

🔸 хизматга жалб қилинган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;

🔸 тадбиркорлар мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.

▫️ Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

38 та маҳаллада “Электрон кузатув масканлари” ташкил этилади

“Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (588-сон, 20.09.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача маҳаллаларда барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” (масканлар) негизида “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади.

🔰 Эксперимент доирасида:

тадбиркорларга бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофида 6 квадрат метргача “Электрон кузатув масканлари” жойлаштирилади, қолгани тадбиркорлик учун 5 йил муддатга ижаранинг “ноль” ставкаси асосида берилади;

масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлар “E-auksion” платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;

ижара муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари маҳаллага мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади.

📌 Шунга кўра, ҳудудларда тегишли 38 та маҳалладаги масканлар “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун

📌 Бугун дунёдаги автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.

☑️ 1995 йилдан бери бу сана World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.

☝️ Маълумот учун: Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган. Шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танловлари ташкил этилади ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида 3 нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилади.

Энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун БҲМнинг 200 бараваригача грант маблағлари берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача (90 минг сўмдан 270 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади.

“Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифлар танлаб олинади

Ҳукумат қарори (592-сон, 21.09.2021 й.) билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

💰 Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

☑️ Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

🔰 Лойиҳа доирасида:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда – қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

⚠️ Якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

Танланган ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.

🖥 Бўш турган ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилди Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан “YERELEKTRON” AAT орқали тайёрланади.

📝 Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат этади.

💰 Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🌐 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни ташкил этади.

Ишчи орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) ариза ва ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

🔎 Камчиликлар аниқланмаса, лойиҳа Ҳукумат комиссиясига киритилиб, 10 иш кунида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади.

📌 Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниқлаш бўйича сўров юборилади.

🔄 Давлат кадастрлари палатаси сўров келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида электрон шаклда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ҳамда ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

📲 Йирик инвестиция лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эълон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида (60-кун соат 24:00 гача) қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

16 ёшга тўлганларга ID-карталари берилганда улар солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилади

“Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (595-сон, 22.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

хавфга асосланган ёндашувни қўллаш амалиёти ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига татбиқ этиш билан кенгайтирилади;

интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини қайтариш тезлаштирилган тартибда амалга оширилади;

интизомли солиқ тўловчиларнинг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳлика-таҳлил дастури асосида шакллантирилади ҳамда ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишда аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади.

🔄 Аризани кўриб чиқиш натижалари шу муддатда тақдим этилмаганда, ҚҚС тўловчига махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилади.

2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

👉 асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг “E-aktiv” автоматлаштирилган автомат тизимида акс эттириш;

👉 хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинганда ва ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан “E-aktiv” ААТда акс эттириш.

☑️ 2022 йил 1 январдан юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Бунда ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат cолиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудий ички йўллар жамоатчилик фикри асосида таъмирланади

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5250-сон, 22.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябргача:

Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун қўшимча 57,9 млрд сўм;

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

🛣 2022 йил 1 январдан туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.

☑️ Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар расмий веб-сайт ва “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб борилади.

📊 Шунингдек, фуқароларнинг ташаббусли бюджетлаштириш жараёнига жалб этилиши даражаси бўйича ҳудудлар рейтинги жорий этилади.

📌 Ҳар бир маҳалла ва овулда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи “мобил” гуруҳлар ҳамда “ташаббускорлар бурчаги” ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

🏢 Ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилади.

✂️ Шунга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади.

💼 Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Чет давлатларда турган фуқаролар сайловдан камида 15 кун олдин Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёзма тарзда ариза бериши керак.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг saylov.mfa.uz сайти орқали электрон мурожаат қилиши ҳам мумкин.

Шунга кўра, хориждаги УСК сайловчиларни овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида хабардор қилади.

Овоз бериш УСК жойлашган давлатнинг маҳаллий вақти билан 8:00 дан 20:00 гача давом этади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

➡️ Қонунчиликка кўра, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан Президент ҳужжатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига эришиш, уларнинг ижро этилмаётганлиги ҳолати бўйича тезкор мурожаат йўллаш имконини яратиш ҳамда вазирликка берилган ваколатлар доирасида чоралар кўриб бориш мақсадида @ijronazorati_bot телеграм боти ишга туширилди.

Сизнинг фаровон ҳаёт кечиришингиз учун қабул қилинган Президент ҳужжатлари бажарилмаётганлиги ҳолатларига бефарқ бўлманг ва ўзингиз дуч келган шундай ҳолатлар бўйича ушбу бот орқали мурожаат йўлланг. Бу билан сиз ҳужжатларнинг амалда ижро этилишига ҳисса қўшган бўласиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (596-сон, 23.09.2021 й.) билан Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (ваколатли орган) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили:

15 февралгача давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказади;

20 мартгача аниқланган самарасиз давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини таҳлил қилади;

20 майгача хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ва хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради;

1 июлгача жамоатчилик муҳокамасини ўтказиб, давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради;

1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхатини тузади ва тегишли хулосалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

1 октябргача Ҳукумат томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

🖥 Шунга кўра, Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади.

➡️ Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot