Huquqiy axborot
362K subscribers
6.27K photos
392 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔘 Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1, 2 ва 3-ўрин совриндорларини тайёрлаганларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2005 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ошади

Президентнинг тегишли Фармонига асосан:

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

🔰2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

🔸базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

🔸пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

🔸ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

🔸болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

🔸зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

🔸иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

🔸белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;

🔸1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб;

🔸боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

🔸боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади

Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.

🔰 Болалар нафақасини тайинлашда:

👉 инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
👉 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
👉 унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.

🔘 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

🔸 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
🔸 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
🔸 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.

📌 Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

☑️ Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

Президент Фармонига кўра, Мустақиллик байрами кунлари, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар 5 кун дам олади.

🔰 Хусусан:

👉 1 сентябрь (чоршанба) – Мустақиллик байрами куни;
👉 2 сентябрь (пайшанба) – қўшимча дам олиш куни;
👉 3 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
👉 4 сентябрь (шанба) – дам олиш куни (барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар);
👉 5 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланган.

Жумладан, уларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, шунингдек, манзил- колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ иш қидираётган шахслардан эмас, иш берувчилардан ундирилади.

Мазкур хизматларни кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари БҲМнинг 8 500 баравари миқдоридаги маблағни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.

Хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати БҲМнинг бир бараваригача миқдорни (245 минг сўм) ташкил этади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2004 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ҳукумат фармойишига (455–Ф, 12.08.2021 й.) асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.

Шунга кўра, 21 август умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

“Ислоҳотлар билимдони” совринли викторинасининг 1-босқичи якунланди

📌 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ислоҳотлар билимдони” совринли викторинаси эълон қилинган эди.

➡️ Викторинанинг 1-босқичида 2 000 дан ортиқ иштирокчи фаол қатнашди. Улардан саволларга энг кўп ва энг тез тўғри жавоб берган 10 нафари 2-босқичга ўтди (юқоридаги суратда).

📲 Навбатдаги босқичга ўтган иштирокчилар қисқа муддатларда ўзлари ҳақидаги маълумотнома, паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг электрон шаклини @sovrinliviktorinabot манзилига юборишлари керак.

🗓 Эслатиб ўтамиз, викторинанинг 2-босқичи жорий йил 19 август куни суҳбат тарзида ташкил этилади.

☑️ Бунда иштирокчилар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги адлия органлари биносида “Zoom” дастури орқали вазирлик ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан синовдан ўтади.

🏆 Натижаларга кўра, энг юқори балл олган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (527-сон, 18.08.2021 й.) билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

📌 Низомга кўра, таълим кредитлари олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

🔘 Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
👉 таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
👉 биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022 йил 1 июнгача Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларнинг бир қисми қайтарилади:

авиаташувчиларга
– ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25 фоизи;

туроператор ва турагентларга
– авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи. Бунда, ушбу харажатларнинг бир қисмини қайтариш саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📚 Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

📝 Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар берилган:

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (9 млн 800 минг сўм) миқдоригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ислоҳотлар билимдони” совринли викторинасининг 2-босқичи бўлиб ўтмоқда.

Онлайн кузатиш: https://youtu.be/NK7UWnyimYI

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ерга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилда юк ташувчилар қўллаб-қувватланади

“Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5225-сон, 19.08.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортларни 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспортларни сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

👉 “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспортлар (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);
👉 тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

☑️ Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортлар 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

“Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспортлар;
автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2003 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot