Huquqiy axborot
373K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2021_йил_1_августдан

🔰 Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 августдан:

👉 божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади;

👉 тадбиркорга четдан хомашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилади;

👉 маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади;

👉 олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

⚡️ Тест синовлари 5 августдан бошланади

☑️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

🗓 Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

❗️Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️Тест топшириқлари сони қисқартирилди

Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

▪️она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️математика
10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол
. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.

➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

🔰 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.

➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

☑️ 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Анонс

Бугун соат 09:25 да “Ўзбекистон 24” телеканали орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.

Кўрсатув энергетика соҳасидаги Президент ҳужжатларининг ижроси қай даражада бажарилаётганига бағишланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (464-сон, 27.07.2021 й.) билан Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

☑️ Низомга кўра, нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилиш қуйидаги текширишлар орқали амалга оширилади:

режали текшириш – адлия органлари томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига киритилган ва ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган назорат шакли;

қисқа муддатли текшириш – нотариуслар фаолияти адлия органи томонидан рейд (ҳар йили камида бир марта), “сирли мижоз” ҳамда хизмат текшируви тарзида амалга ошириладиган назорат шакли;

камерал текшириш – адлия органлари томонидан ўзи жойлашган манзил бўйича нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилишини “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар ҳамда адлия органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган назорат шакли.

➡️ Нотариус иш фаолиятини дастлабки текшириш у иш бошлаганидан бир йил ўтгандан сўнг амалга оширилади.

Режали текшириш муддати бир нотариус фаолиятини ўрганиш учун 5 иш кунидан ошмаслиги шарт.

Рейд тадбири адлия органи раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилиб, уни ўтказиш муддати 1 иш куни этиб белгиланади.

“Сирли мижоз” тадбири қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

👉 нотариал ҳаракатларнинг сифати ва тезкорлиги адлия органида шубҳа уйғотганда, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш зарурати туғилганда;
👉 ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушганда.

➡️ “Сирли мижоз” тадбирини ўтказиш учун 1 иш куни, давомли нотариал ҳаракатлар учун – ушбу ҳаракатнинг охирги кунига қадар муддат белгиланади.

⚠️ Камерал текшириш адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади ва у мунтазам равишда ўтказилади.

📂 Барча турдаги текшириш натижаси бўйича тегишли маълумотнома тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_августдан

Баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади

“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (465-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

☑️ Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

🗓 Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.

💰 Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

⚠️ Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади.

🚫 ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги тоифага кирувчи шахслар арзон уй-жойни ипотека кредити асосида олганда дастлабки бадал суммаси тўлашдан озод этилади:

🔸 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар (ҳокимликларда тузилган турар жой бўйича комиссиялар тавсияси асосида);

🔸 ёш оилалар (бадалнинг 10%, ҳисобга қўйилган ёш оилаларга субсидия ажратиш бўйича комиссия маълумоти асосида);

🔸 ҳарбий хизматчилар (тегишли идораларнинг марказий аппаратлари ҳузурида марказий турар жой комиссияси хулосаси асосида).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий гвардия хизматчисининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (470-сон, 28.07.2021 й.) билан Миллий гвардия харбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низомга кўра, Миллий гвардия харбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ҳарбий хизматчининг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.

Зарар ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар тузилади.

📝 Шунга кўра, харбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошлари зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.

Зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги масала 10 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда эса 20 кун ичида кўриб чиқилади.

🗓 Комиссия қарори 3 кун муддатда манфаатдор шахсларга – харбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилади.

➡️ Комиссия қарори қабул қилингач, Миллий гвардия органлари томонидан 10 кун муддатда манфаатдор шахсларга – харбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарар қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

46 та туғуруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади

“Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5199-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан тегишли давлат тиббиёт муассасаларида (14 та) имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.

➡️ 2022 йил 1 январдан кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

🗓 Амалдаги ордер бериш тартибига асосан расмийлаштирилган ордерлардан 2022 йилнинг 1 январигача фойдаланиш мумкин.

2022 йил 1 январдан тегишли давлат тиббиёт муассасаларида (13 та) имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тартиби жорий этилади.

📝 2021 йил 1 октябрдан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш механизми жорий этилади.

💰 2021 йил 1 августдан онкология, онкогематология ва гематология муассасаларининг паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун ўта хавфли шароитлари учун 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

🏥 2022 йил 1 январдан босқичма-босқич туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади.

📱2021 йил 1 сентябргача имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга республика миқёсида тиббий хизматларни кўрсатиш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этишга мўлжалланган ягона қисқа рақамли бепул “тезкор алоқа” йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_августдан

🔰 Ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:

ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиби

⚠️ Хизмат:
тегишли бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик ва жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, унга бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади.

3. Ваколатли органга бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхаси электрон шаклда юборилади.

4. Ваколатли орган 5 иш куни мобайнида жойига бориб бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқади.

5. Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб берган куннинг ўзида келишилган лойиҳа эскизи электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

5 иш кунида

Хизмат нархи:

БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (370-сон, 18.05.2018 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Судлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-703-сон, 28.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

☑️ Қонунга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.

📷 Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин.

📌 Ўзбекистонда суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.

Одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмас.

🏢 Шу билан бирга, Олий суд қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланди.

💼 Судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланади.

➡️ Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун – 65 ёшни ташкил этади.

🏠 Уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланади.

💰 Судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.

🧾 Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.

▪️Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жамоат тартибига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш тақиқланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нукусда “Ёш олимлар академияси” ҳамда Ёшлар технопарки ташкил этилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–5202-сон, 29.07.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга кўра, Нукус шаҳрида “Ёш олимлар академияси” ҳамда ёш олимлар, стартап лойиҳалар эгалари, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ёшлар технопарки ташкил этилади.

☑️ Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳузурида ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази очилади.

🗾 Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари электрон хариталаниб, маълумотлар базаси яратилади.

🔎 Шахсларнинг юзи бўйича аниқлаш технологияси жорий этилади.

Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб автоном ичимлик шўр сувни тузсизлантириш технологияси ишлаб чиқилади.

💧Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 минг гектар майдонда пахта, ғалла, кунжут, маккажўхори ва чорва озуқаси экинларини суғоришда ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилади.

➡️ Синов лабораториялари модернизация қилиниб (озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат), намуналарни лабораторияга етказиш бўйича логистика хизмати йўлга қўйилади.

📌 Шунингдек, шўрланган тупроқлар балл бонитетини аниқлаш мақсадида олий таълим муассасалараро комплекс биокимёвий таҳлил маркази ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

3 ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига (меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан) нафақа берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2021 йилнинг 3 август куни соат 10:00 да хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.adliya.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_августдан

Хизмат автотранспорт воситалари:

🔸 хизмат автотранспорт воситалари республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

🔸 республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади. Шунингдек, республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

❗️2021 йил 1 августдан янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади

“Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5203-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

🔰 Бунда:

тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

🚫 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

➡️ Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди.

💰 Жамғармага 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Вакцинациялаш мажбурий қилиб белгиланган давлатлар

🇦🇺 Австралия

Жорий йил июнь ойини охирида карантинли меҳмонхоналарда кекса ёшдаги ишчилар ва хизматчилар учун COVID-19 вакцинаси билан эмлаш мажбурий қилинди. Токиога борадиган паролимпия спортчилари учун эмланиш мажбурий қилинган.

🇬🇧 Англия

“Қариялар уйи” ишчилари учун октябрь ойидан бошлаб коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлади.

🇫🇷 Франция

2021 йил 12 июлдан барча соғлиқни сақлаш ходимлари, кинотеатрга кирмоқчи ёки поездга чиқмоқчи бўлганлар эмланганлиги тўғрисида ҳужжатни ёки ковидга чалинмаганлиги бўйича салбий тест натижасини кўрсатиши шарт.

🇬🇷 Греция

2021 йил 12 июлдан қариялар уйи ходимлари эмланиши мажбурий, сентябрь ойидан фақат вакцина олган фуқаролар барлар, кинотеатрлар, театрлар ва бошқа ёпиқ жойларга киришига рухсат берилган.

🇮🇩 Индонезия

2021 йил февраль ойидан эмлаш мажбурий равишда амалга оширилмоқда. Индонезия пойтахти Жакартада вакцина олишдан бош тортганлиги учун 5 млн рупия (357 АҚШ доллари)гача жарима қўлланилиши белгиланган.

🇮🇹 Италия

2021 йил март ойида соғлиқни сақлаш ходимлари, шу жумладан фармацевтлар мажбурий эмланган. Рад этганларга йил давомида маош берилиши тўхтатилган.

🇰🇿 Қозоғистон

2021 йил июнь ойидан 20 дан ортиқ соҳада ишлайдиган одамлар мажбурий эмланган, эмлашдан бош тортганларда ҳафталик синовлар ўтказилган.

🇵🇱 Польша

2021 йил август ойидан бошлаб хавф юқори бўлган айрим тоифадаги одамлар учун эмлашни мажбурий амалга ошириш режалаштирилган.

🇷🇺 Россия

Москвада 2021 йил июнь ойининг охиридан кафе, бар ва ресторанларга фақат эмланганлар ёки ковидга чалинмаганлиги тўғрисида салбий тест натижаси мавжуд бўлганлар киришига рухсат берилган.

🇸🇦 Саудия Арабистони

2021 йил май ойидан иш жойига бориб ишлаш учун давлат ва хусусий сектор ишчилари мажбурий эмланиши белгиланган (бунга муддат белгиланмаган). Шунингдек, 1 августдан бошлаб ҳар қандай давлат, хусусий ёки таълим муассасаларига кириш, жамоат транспортидан фойдаланиш учун мажбурий эмланиш белгиланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot