#Совринли_викторина
Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1 000 га яқин иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 80 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.
Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!
Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.
Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Биласизми
📝 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

#Адлия_хабари
Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига қўшимча киритилди

Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш нима дегани?
✅ “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига кўра Профилактик эмлашлар профилактик эмлашларнинг миллий календарига (тақвим) мувофиқ, шунингдек эпидемик кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.
Ҳар бир давлатда юқумли касалликларга қарши эмлашни ташкил этиш тегишли тақвимга (жадвал) асосан амалга оширилади. Мазкур жадвалларда юқумли касалликларга қарши кимлар, қачон ва қайси пайтда эмланиши лозимлиги юзасидан кўрсатмалар акс эттирилади.
🗓 Худди шундай, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан юқумли касалликларга қарши эмлашни ташкил этиш юзасидан профилактик эмлашларнинг миллий календари (тақвими) ва Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календари тасдиқланган.
Бугунги кунда профилактик эмлашларнинг миллий календарига (тақвимига) кўра профилактик эмлаш билан чақалоқлар 1-кунлигида ВГВ-1, 2–5 кунлигида БЦЖ-1, 2–4 ойлигида, 12 ойлигида, 16 ойлигида, шунингдек 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган даврда турли хил юқумли касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилиш учун эмлашлардан ўтказилади.
Шунингдек, Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига кўра 13 та касаллик турлари бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган эпидемиологик хавфнинг олдини олиш мақсадида, эмланиши лозим бўлган контингентлар рўйхати тасдиқланган.
🦠 Хусусан, ушбу рўйхатда грипп, шол, қизамиқ ва қизилча, бўғма ва бошқа эпидемиологик касалликларга қарши эмланиши лозим бўлган контингентлар рўйхати белгиланган.
💉 Худди шундай, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб коронавирусга қарши профилактик эмлаш ҳам Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига киритилди.

#Адлия_табриги
Азиз юртдошлар!
Барчангизни жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни мустаҳкамловчи қутлуғ байрам – Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.
Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан тансиҳатлик, хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Фаолият тури ва жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногирони ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун 1 ойда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун – 1 ойда БҲМнинг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган.

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

🅿️ Автомобиль тўхташ жойлари ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:
🔹 автомототранспортни таъмирлаш, ювиш, унга ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш, бунинг учун махсус ажратилган жойдан ташқари;
🔹 двигатель ва агрегатлар учун очиқ ҳолдаги оловдан фойдаланиш;
🔹 автомототранспортни соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш;
🔹 тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш;
🔹 ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун жойлар барпо этиш.

#Давлат_хизматлари_регламент
Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш тартиби
⚠️ Хизмат: муқаддам судланганлик, жиноий жавобгарликка тортилганлик, реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлик ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати.
🙎♂️Хизматдан фойдаланувчилар:
Ўзбекистон ҳудудидаги жисмоний шахслар (фуқаролар)
🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:
1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.
2. Сўровнома тўлдирилгач, ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текшириб, уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва ваколатли органга электрон тарзда юборади.
3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотноманирасмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:
2 иш куни
⏳ Маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, 15 кун ичида ариза берувчи йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
✅ Хизмат нархи:
➖БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 7 350 сўм;
➖Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 6 615 сўм.
Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (797-сон, 04.10.2018 й.)

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банклари орқали БҲМнинг 150 бараваригача кредит берилади. Кредитларнинг фоиз ставкаси истисно тариқасида 2022 йил 1 январгача Марказий банк асосий ставкасида белгиланади.
Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

🔘 Жисмоний шахслар қуйидаги миқдорлардаги товарларни божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга олиб кириши мумкин:
🔸Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда – 2 000 АҚШ доллари;
🔸Ўзбекистон Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 1 000 АҚШ доллари;
🔸Ўзбекистон Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 300 АҚШ доллари;
🔸халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – бир календарь чорак мобайнида 1 000 АҚШ доллари;
🔸халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – 100 АҚШ доллари.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди
“Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6264-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:
➖ Стратегик ривожланиш агентлиги (Агентлик);
➖ Президент раислигида Агентлик Кенгаши;
➖ Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
📌 Агентликнинг асосий вазифаларидан бири тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ҳисобланади.
💼 Агентлик Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор томонидан бошқарилади.
☑️ Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади.
❌ Агентлик даромадлари солиққа солиш объекти ҳисобланмайди.
🔄 Агентлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Агентлик билан келишилиши лозим.
➡️ Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Агентликнинг сўровига кўра тегишли маълумотларни, шу жумладан бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.
✅ Агентлик ходимларига илгари ишлаган жойида берилган, шу жумладан кўп йиллик меҳнати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устамалар ва қўшимча ҳақлар сақланиб қолади, ҳарбий ва махсус унвонларга эга бўлмаган олий юридик маълумотли ходимлар учун эса ўрнатилган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари берилиши мумкин.
☑️ Фармонга кўра шунингдек, инвестициявий фаолликни ошириш соҳасидаги энг долзарб муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида Агентлик ҳузурида Стратегик ташаббуслар акселератори (Акселератор) ташкил этилди.
❕Агентлик бош директори Акселератор раҳбари ҳисобланади.

Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади
“Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5188-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги – Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.
🏫 2021–2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилиб, мавжуд 5 та ижод мактаби таъмирланади.
☑️ 2021 йил 1 сентябргача:
🔸 халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг STEAM фанлари бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда уларга халқаро даражадаги AS ва A-LEVEL сертификатларини бериш амалиёти йўлга қўйилади;
🔸 Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун ОТМларни танлашда кўмаклашишга қаратилган “Мактаб маслаҳатчиси” (School Councillor) дастури жорий этилади;
🔸 Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълим жорий қилинади.
💰 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади.
🔘 Шунингдек, қуйидагиларга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади:
➖ Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;
➖ Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;
➖ Агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида.
📌 Халқаро (International Advanced Levels) дастурларнинг A ва B даражадаги A-LEVEL сертификатларига эга абитуриентлар давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга киришда сертификат берилган фан бўйича кириш имтиҳонидан озод этилади ҳамда уларга мазкур фандан максимал балл берилади.
🏢 Қарор билан шунингдек, Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилди.

Мобил алоқа операторлари ўзининг расмий веб-сайтида мобил алоқа хизматларининг турлари ва стандартлари бўйича хизмат кўрсатиш зонасини намойиш этувчи интерактив онлайн электрон картани, шунингдек, аҳоли пунктларининг рўйхатини юритиши лозим.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (456-сон, 23.07.2021 й.) билан Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Солихович Сафоевга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Раҳбар ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади
“Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5189-сон, 22.07.2021 й.) қабул қилинди.
☑️ Қарорга кўра, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан Президент олдида шахсан жавобгардир ҳамда Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдордир.
📊 Қарор билан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади.
🔰 Бунда:
👉 давлат бошқаруви органлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади;
👉 ҳар йили уларнинг фаолияти кўрсаткичлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
👉 фаолият самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари ва кўрсаткичлари тизимли мониторинг қилинади;
👉 мониторинг натижалари асосида раҳбарлар ўринбосарларининг фаолияти Вазирлар Маҳкамасида ҳар чорак якуни бўйича муҳокама қилиб борилади;
👉 баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига баҳо бериш орқали уларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
🖥 Қарорга кўра, вазирликлар ва идоралар раҳбарияти фаолиятининг кўрсаткичларини баҳолашда инсон омилини камайтириш мақсадида асосий кўрсаткичлар бўйича маълумотларни автоматик тарзда таҳлил қилиш орқали мавжуд ҳолатни аниқлаш имконини берувчи махсус электрон платформа ишга туширилади.
📝 Шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳар бир ўринбосари ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функционал вазифаларига ваколат ва жавобгарлик чегарасини аниқ белгилаш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қонунчиликка мувофиқ, газ таъминоти ташкилотлари битта истеъмолчи учун бир ойда камида битта маиший газ баллони (20 кг) етказиб беради.
Бунда газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчининг аризаси асосида маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериши лозим.

“Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–702-сон, 23.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди
📂 Қонунга мувофиқ, фазовий маълумотлар фазовий объектлар тўғрисидаги, уларнинг жойлашуви, шакли, хоссалари хақидаги маълумотлардан иборат.
📌 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фазовий маълумотлар соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
☑️ Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришга доир фаолиятнинг мувофиқлаштириш мақсадида Кадастр агентлиги ҳузурида Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.
➡️ Фазовий маълумотлар базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга бўлинади.
🔄 Фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар давлат органларига ўз ваколатларини амалга ошириши учун – беғараз асосда, бошқа фойдаланувчиларга эса – Кадастр агентлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган миқдорлардаги ҳақ эвазига тақдим этилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилади
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (459-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди
☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади.
📋 Шунга кўра, қарор билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
🏦 Низомга мувофиқ, кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.
🚫 Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.
❕Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.
🏢 Кафилликни олиш учун қарз олувчи ариза ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.
🔰 Ҳокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:
👉 ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига;
👉 қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига юборади.
🔘 “Халқпарвар” комиссияси ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида:
➖ танқидий мулоҳазалар бўлмаганда – қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади.
❗️Ушбу тартиб 2022 йил 1 августга қадар амал қилади.

Бозор ҳудуди деҳқон (озиқ-овқат) бозори, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозори, илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори бир-бири билан ёндош бўлмаслиги шарти билан аниқ ажратиб қўйилган бўлиши керак.
Бозор ҳудуди савдо комплекси билан ёндош бўлиши мумкин.