Huquqiy axborot
370K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари

⚡️ 20 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

Қурбон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2023 йил 1 январдан биометрик паспортни ID-картага алмаштириш мажбурий тартибда амалга оширилади

🧾 Янги туғилган болага, Ўзбекистон фуқаросига, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади.

ID-карта шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади. ID-карта 10 йил муддатга берилади.

💰 ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади (218 минг 050 сўм).

➡️ Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга.

Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш:
👉 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;
👉 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

❗️Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022 йил 1 июлга қадар тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчи ҳамда соя донини импорт қилувчи тадбиркорлар (уларнинг ваколатли вакиллари)га автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Боғчаларда ходимларнинг маошига бир марталик қўшимча ҳақ уларнинг эришган натижалардан келиб чиқиб ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда берилади:

кўрик танловлардаги иштироки учун лавозим маошига нисбатан:

● туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
● республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;

ўйин тамойилига асосланган замонавий машғулотларни ташкил қилганлиги учун 15 фоизгача;

тарбияланувчиларни илм-фанга қизиқишини оширишга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди

💰 Фармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

➡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🏦 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

🏚 Ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

🎓 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

☑️ Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларга энг яхши лойиҳалар учун 49 миллион сўмгача грант маблағлари берилади

🏢 Фармон билан 2021 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида Ёшлар бизнес мактаби, 2022 йилдан бошлаб барча ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

🔳 2021 йил 1 октябрдан ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танловлари ташкил этилади ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида уч нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилади.

💰 Энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун БҲМнинг 200 бараваригача грант маблағлари берилади.

📋 2021/2022 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва ОТМларда ахборот технологиялари дарслари Кембриж дастури асосида ўтказилади.

☑️ 2021 йил 1 сентябрдан Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда ишлаётган спортчи-тренерларга:

👉 спорт тўгаракларини ташкил этиш учун туман ва шаҳарларда бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади;
👉 спорт инвентарлари, буюмлари ва жиҳозларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилади;
👉 камида 100 нафар ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этган тақдирда БҲМнинг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади.

🗓 2021 йил 1 октябрдан ҳар йили “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” танлови ташкил этилади.

🔰 Танловда ғолиб деб топилган муаллифларга:
биринчи ўрин учун – 100 миллион сўм;
иккинчи ўрин учун – 75 миллион сўм;
учинчи ўрин учун – 50 миллион сўм мукофот маблағлари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига тўлаб бериладиган қўшимча устамалар миқдори

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Лицензиялаш тартиби “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–701-сон, 14.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

☑️ Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

🖥 Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

Юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

📋 Бунда аввал олинган лицензияларда ва рухсатномаларда филиаллар ва ваколатхоналарнинг манзиллари кўрсатилади.

➡️ Филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этган юридик шахслар ваколатли органни махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хабардор қилади.

Лицензиялар, рухсат бериш ҳужжати ва хабарномалар реестрлари фаолият тури бўйича алоҳида-алоҳида махсус электрон тизимда очиқ электрон шаклда юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонунга кўра, лицензия фаолиятнинг ҳар бир лицензияланадиган тури учун алоҳида берилади.

🔰 Лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, қуйидагилар мустасно:
● тиббий фаолият;
● фармацевтика фаолияти;
● гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
● таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабисни саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш, олиш ва ташиш;
● кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни тарқатишдан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;
● нефтни, газни ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш;
● аффинаж фаолияти.

📌 Лицензия берганлик, унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва уни ўзгартирганлик учун давлат божи ундирилади.

🔰 Фаолиятнинг қуйидаги турлари бўйича лицензиянинг амал қилиши учун йиллик давлат божлари белгиланади:
👉 концерт-томоша фаолияти;
👉 истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ишлаб чиқариш;
👉 алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси;
👉 телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларни кўрсатиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Фуқаролар томонидан фамилия, исм, отасининг исми ўзгартирилганлиги учун:

16 ёшдан 18 ёшгача – БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида;
18 ёшдан катталар – БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм) миқдорида давлат божи тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мактабгача таълим муассасаларидаги илк ёш гуруҳи (2-3 ёш) ва кичик гуруҳларнинг (3-4 ёш) ётоқхоналарида икки қаватли каравот ўрнатиш мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Болалар қуйидаги дори воситалари билан бепул таъминланади:

🔸 6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

🔸 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

🔸 2–10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:

🔸 республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

🔸 республиканинг ОТМ (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

🔸 Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди

“Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6262-сон, 15.07.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди.

➡️ “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖ Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси тугатилди.

🔰 2024 йил 31 декабргача:

👉 қуйидагилар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади:

10 млрд сўмдан, фоизи Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун фоиз харажатлари, Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми;

банклар томонидан эквиваленти 10 млрд сўмдан ошмайдиган хорижий валютада ажратиладиган кредитлар учун – банклар фоиз ставкасининг 30 фоизигача, бироқ 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда фоиз;

кредит таъминотининг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллик тақдим этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5185-сон, 15.07.2021 й.) қабул қилинди

📝 Қарор билан 2021–2024 йилларда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари тузилмаси тасдиқланди.

💼 Агентлик бош директори Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

☑️ Агентликка қуйидаги вазифалар юклатилди:

👉 ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириш;
👉 қишлоқ хўжалигига етказиладиган барча минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш;
👉 зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда йўқ қилиш.

➡️ “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати Агентликка ўтказилди.

➡️ Тут парвонасига қарши кураш бўйича давлат буюртмасини бериш вазифаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига юкланди.

Агентлик тизимида қуйидагилар ташкил этилди:

● Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари;
● Республика агрокимёвий таҳлил маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
● “Биосифат” республика маркази.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин

⚠️ Хизмат:
жисмоний шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотномани бериш бўйича давлат хизмати.

🙍🏻‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар (фуқаролар)

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

2. Сўровномани тўлдирилиб, тегишли давлат архивига юборилади.

3. Ваколатли орган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун – 5 иш кунидан;

иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун – 20 иш кунидан ошмаган муддатда.

▪️ Хизмат нархи:


Бепул

❗️ДХМлар ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларни сир сақланишини таъминлайди.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (495-сон, 19.08.2020 й)


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Чипта кассаларида навбатсиз чипта олиш билан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинганда қуйидагилар фойдаланади:

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шон-шуҳрат, "Ўзбекистон Қаҳрамони", "Соғлом авлод учун" орденлари ва "Шуҳрат" медали билан тақдирланган шахслар;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;

Чернобиль АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган шахслар;

Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари;

Ички ишлар вазирлиги ходимлари;

"Фахрий темирйўлчи" нишони билан тақдирланган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади

📌 Жорий йилнинг 16 июлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича фатвоси эълон қилинди.

🔰 Унга кўра:

пандемия янада авж олмаслиги мақсадида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади;

жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди. Бошқа намозлар карантин талабларига риоя қилиб, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади;

иситма, йўтал аломатларини ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдагиларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди;

кексалар ва беморлардан хабар олиш ва ҳайит билан табриклаш ва бошқа анъаналарни телефон орқали амалга ошириш тавсия этилади;

жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot